25.01.2026

“Шайх Юсуфхон Тўра Шокиров – илм ва маърифат зиёси” мавзусидаги эссе ёзиш мусобақаси ғолиблари тақдирланди

Мусобақа якунида энг яхши эссе муаллифлари аниқланиб, ғолиб ва совриндор талабалар таълим муассаса томонидан муносиб тақдирландилар.

Якуний натижаларга кўра қуйидаги талабалар ғолиб деб топилди:

1-ўрин – 2-курс талабаси Омонов Фалиддин;
2-ўрин – 2-курс талабаси Намозов Абдусамад;
3-ўрин – 4-курс талабаси Менглиев Беҳзод;

Ғолиб ва совриндорларга фахрий ёрлиқлар ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Тадбир давомида фаол иштирок этган барча талабалар ташаккурномалар билан рағбатлантирилди.

Мазкур мусобақа талабалар учун катта маънавий-руҳий аҳамият касб этиб, уларнинг илмий изланишларга бўлган қизиқишини янада ошириш, буюк алломалар ҳаёти ва илмий меросини чуқур ўрганишга бўлган интилишларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
 

Izoh qoldirish

Izohlar