Қуръони каримдаги шифо оятлари
Шайх Абул Қосим ал-Қушайрий шундай ҳикоя қиладилар: «Ўғлим қаттиқ касал бўлиб қолди, ҳатто унинг тузалиб кетишига умидим қолмади. Қаттиқ изтиробга тушдим. Шу кеча жаноб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни тушимда кўрдим ва у зотга ўғлимнинг оғир бетоблигидан шикоят қилдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шундай дедилар: «Шифо оятларини билмайсанми?» Мен дарҳол уйғониб, шифо оятларини фикр қилдим ва Қуръони каримнинг олти жойида эканини топдим:
1. Тавба сурасининг 14-ояти:
وَيَشْفِ صُدُورَ قَوْمٍ مُؤْمِنِينَ
Ваяшфи судура қавмим муъминин.
Қуръон мўминларнинг қалбларига шифо беради.
2. Юнус сурасининг 57-ояти:
وَشِفَاءٌ لِمَا فِي الصُّدُورِ
Ва шифаун лима фис-судур.
Диллардаги барча дардларга шифодир.
3. Нахл сурасининг 69-ояти:
يَخْرُجُ مِن بُطُونِهَا شَرَابٌ مُّخْتَلِفٌ أَلْوَانُهُ فِيهِ شِفَاءٌ لِّلنَّاسِ
Яхружу мин бутуниҳа шаробун мухталифун алвануху фийҳи шифаун линнас.
Асаларининг қорнидан турли рангли суюқлик чиқади. Бу суюқликни одамларга шифо қилдик.
4. Исро сурасининг 82-ояти:
وَنُنَزِّلُ مِنَ الْقُرْآنِ مَا هُوَ شِفَاءٌ وَرَحْمَةٌ لِّلْمُؤْمِنِينَ
Вануназзилу минал Қуръани ма ҳува шифаун ва роҳматун лилмўминин.
Қуръондан баъзи оятларни шифо ва мўминларга раҳмат қилиб нозил қиламиз.
5. Шуаро сурасининг 80-ояти:
وَإِذَا مَرِضْتُ فَهُوَ يَشْفِينِ
Ва иза маризту фаҳува яшфин.
Агар касал бўлсам, Аллоҳ менга шифо беради.
Ғаниев Олим – “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси
“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
УЗ
РУ
EN
العربية
Izohlar