14.04.2026

Хофиз Ибн Хузайма

Хофиз, имомлар имоми, шайхулислом Абу Бакр Мухаммад ибн Искох ибн Хузайма ибн Мугийра ибн Солих ибн Бакр Салмий ан-Найсобурий аш-Шофеий хижратнинг 223 йилида, Найсобурда таваллуд топган. Бу зот ишончли хадис тупловчи имомлардан эди. Доракутний айтади: «Собит имомлардан булиб, ўз замонида тенгги йўк эди. Бу зот яна факих, мужтаҳидлардан эди».

Абу Бакр Мухаммад ибн Жаъфар айтади: «Ибн Хузаймадан: «Бу илмлар сизга қаердан келди?» деб сўралганда, «Замзам сувидан ичиб, Аллохдан фойдали илм сўраган эдим, берди», деб айтган».

Ибн Хузайма хадисларни тўплаш учун Ирок, Шом, Жазира, Миср каби ўлкалардаги кишилар хузурида бўлиб чикди.

Бу зот 140 дан ортик китобларнинг мусаннифидир. Лекин аксар китоблари бизгача етиб келмаган. Машхур китоблари: «Китобут-тавхид ва исботус-сифатир-Робби», «Мухтасарус-Сахих».

Субкий ўзининг «Тобакот»ида бу зотни «Имомул аимма» дея тавсиф этган. Ибн Хузайма хижратнинг 331-йили Найсобурда вафот этган.

Ибн Хузайманинг «Сахих»и мартабасига кўра, Ибн Хиббоннинг китобидан устундир. Чунки у текширишни жуда диккат билан олиб борган. Санаддаги энг этиборсиз сўзга хам, буни «сахих» деймизми, йўқми, деб кўп тўхталиб, кейин баҳо берган. Баъзиларнинг айтишича, Ибн Хузайманинг «Сахих»и Бухорий ва Муслимнинг китобидан кейинги ўринда туради. Аммо бу китоб бизга тўллиқлигича етиб келмаган.

 

Олимжон Хусанбоев - “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси 

  

“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar