Устозга эргашишлик борасида гўзал намуна (1-қисм).
Замонамизнинг машҳур олими фақиҳ, Муҳаммад Тақий Усмон ҳазратларини отаси Муфтий Муҳаммад Шафеъ Усмоний таълим даврларидаги бир воқеани шундай ёдга олади.
“1910-йиллар таълим олиш асносида ўқиладиган китобларимнинг рўйҳати Саййид Ҳусайн ибн Муинуддин ҳазратларининг юнон фалсафасига оид “Майбизий” номли китобига келиб қолган эди. Шу ўринда отам Муҳаммад Ёсин Усмонийдан эшитган мана бу гап ёдимга келди: “Ҳазрат мавлоно Рашид Аҳмад Гангуҳий роҳимаҳуллоҳ арабий мадрасаларда юнон фалсафасини ўқитишга қарши фикрда эдилар”. Отамнинг қалбида ҳазрат Гангуҳийга нисбатан ошиқона муҳаббат бўлса ҳам, ўша вақтда оқилона ҳукм чиқардилар. Отам менга “Ҳазрат Гангуҳий дунёда йўқлар. У кишидан кейин ҳазрат, мавлоно Ашраф Али Таҳонавийни у кишига ўринбосар деб биламан. Шунинг учун сен ҳақингда у кишининг маслаҳатига амал қилиш муносибдир”дедилар. Шундай қилиб отам мени ўзи билан Таҳонабавнга олиб бордилар.
Поезд вокзалга тушлик вақтда етиб борди. У замонлар Таҳонабавн қишлоғига вокзал йўқ эди. Таҳонабавн қишлоғига уч мил узоқдаги вокзалда тушиб қолиб, пиёда тарзда қишлоққа етиб олдик. Отам у зот билан пешин намози вақтида кўришди. Сўнгра кечқурун шом вақтида хусусий учрашувга ҳам вақт ажратилди. Шунда отам менинг келишимдан мақсадни зикр қилдилар.
Ҳазрат шундай дедилар: “Ҳа, мен бу муомалада ҳазрат Нонутвий ва ҳазрат Гангуҳийнинг фикрларида ихтилоф бўлганлигини биламан. Ҳазрат Нонутвий фалсафада ўргатиладиган усул ва қоидалар билан исломий ақийдаларни мудофаа қилиш мумкин бўлгани учун юнон фалсафасини ўқиш ва ўқитишни ҳимоя қилардилар. Ҳазрат Гангуҳий эса бу фалса-фанинг жуда кўп назариялари исломий ақийдаларга тескари эканлигини кўриб, буни диний мадрасаларда дарс сифатида ўқитиш талабаларнинг қалбида шак-шубҳалар пайдо бўли-шига сабаб бўлиши мумкин, деган фикрда эдилар”.
Кейин шундай дедилар: “Бу икки улуғ зот бизнинг муқ-тадо ва пешвоимиздир. Улардан қайсиларининг фикрига амал қилинса ҳам, яхшилик ва фақат яхшилик бўлади. Лекин сен ҳақингда менинг маслаҳатим шуки, сен бу фанни аниқ ўқигин. Ўқиганда ҳам меҳнат билан (астойдил) ўқи-гинки, унинг ботил фан эканлиги ўзи сенга очиқ-ойдин маълум бўлсин. Умидим борки, иншааллоҳ, ҳазрат Гангуҳий кўзда тутган хатарнинг зарари сенга бўлмайди. Яна бир фойда шуки, бу вақтда барча исломий мадрасаларда бу фанни ўқитиш тартиби жорий. Агар сен бу фанни ўқимасанг, сенда уни билувчи олимларнинг олдида қўрқув пайдо бўлиши мумкин. Агар уни тушуниб ўқисанг, мана шу қўрқиш ҳам қолмайди ва иншааллоҳ, ундаги хато назарияларнинг ботиллиги мукаммал тарзда намоён бўлади”.
Муҳаммад Шафеъ Усмонийнинг “Мажолиси ҳакимул умма” асари асосида,
Абдулбосит Хамидов – “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассаса ўқитувчиси
“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
УЗ
РУ
EN
العربية
Izohlar