17.09.2022

Илим муваффақият илимсизлик эса мағлубиятдир

Ислом диничалик илмни улуғлаган дин тузум ёки фалсафа йӯқ.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар:
Талаб қилинглар илмни бешикдан то қабргача. 
Ушбу ҳадисда илм ӯрганишнинг маълум бир вақти йӯқлиги, муваффақият фақат илимда экани баён қилинмоқда.
Илмсиз одам  кузи ожиз инсон кабидир, доимо бировга муҳтож бӯлиб яшашга мажбурдир. Энг хатарлиси илмсизлик,  илмга бепарволик бор жойлар бора бора хароб бӯлиб мағлубиятга юз тутади.
Билим дурбинга ўхшайди. Чигал масалаларни у ҳал этади. Тўсиқ ғовлар устидан унинг ёрдамида ошиб ўтамиз.
Билим нурдир. Йўлимизни у билан ёритамиз.
Билимсизлик эса барча ёмонликларнинг манбаидир.  
Инсоннинг қадри илм билан юксалади. Илмли киши ҳодисаларга холис баҳо беради, талабчанлик ва уддабуронликни ўрганади.
Билмаслик айб эмас, ўрганишга интилмаслик айбдир. 
Ибн Масъуд (  розияллоҳуанҳу) Инсон билмаганини билиши ҳам илмдир, деганлар. 
Чунки инсон билмаганини билса, ўрганишга интилади 
Илм ўрганиш фақат мактабга хос эмас. Мактаб инсонга калит беради. У калит билан илм хазиналарини инсоннинг ўзи очади. Нима қилса ўзининг ғайрати билан амалга оширади. Мактабни битирар битирмас китоб дафтарни бир бурчакка улоқтириш катта хатодир. Ҳолбуки, илм олишнинг на ёши, на вақти, на жойи бор. Ҳар ёшда, ҳар ерда, ҳамма вақт ўрганилади, илм энг катта сармоядир, инсон ҳар ёшда, ҳар ерда ва ҳар вақт сармоясини кўпайтиришни истайди. Илм билан ўзингизни тарбияланг. Балки муаммоларга дуч келарсиз. Баъзи қийинчиликларни бошингиздан ўтказасиз, аммо унутманг: Ҳар қандай қийматли нарса осонлик билан қўлга киритилмайди.
Шундай экан болаларимизни таътил кунларида, вақтларини мазмунли утказишлари учун  уларни  турли илм  тугаракларига ё ки касб ҳунар ӯргатадиган тугаракларига  жалб қилиш айни муддаодир.  Шундагина ёш авлод ҳар томонлама юксакларга, муваффақиятларга  эришади.

Абдуҳошим Ҳамидов - Денов туман 

Нурил-Ислом жомеъ масжиди Имом хатиби

Izoh qoldirish

Izohlar