01.12.2025

Қуръонни тиловат қилиб жон берган киши

  Имом Осим роҳимаҳуллоҳнинг вафот этганлари ҳолати ҳақида Имом Шуъба роҳимаҳуллоҳ шундай ривоят қилади: "Имом Осим роҳимаҳуллоҳнинг охирги нафасларида ҳузурига кираман, жон таслим қилиш арафасида, деб хабар беришди. Мен: Устозимнинг уйи томон келдим. Дарвозадан кирар эканман, ичкаридан Қуръон карим қироати эшитилмоқда. Менга ҳаёл келди. Ўлим тушган одам Қуръон ўқияптими? дедим. Устозим Қуръони каримни тиловат қилиб ётган экан. Мен чиқиб турдим. Имом Осим роҳимаҳуллоҳнинг энг яқин шогирдларидан Шуъба роҳимаҳуллоҳ айтади: Устозим шу ҳолида ҳам шогирдларини чақирар, эшиттирмоқчиманми?, деган хаёлга чақирар эдилар.

ثم ردوا الى الله مولاهم الحق الا له الحكم وهو اسرع الحاسبين

“Сунгра ҳақиқий Хожалари – Аллоҳга қайтарилурлар. Огоҳ бўлингизким, ҳукм қилиш Унинг Ўзигагина хосдир. Ва У энг тез ҳисоб-китоб қилувчидир" (Анъом сураси, 62-оят) бўлади. Имом Осим роҳимаҳуллоҳ Қуръонни Каримни намозда тадаббур қилаётганида  ўқир  эди.  Мен шундан билдимки, Қуръони Карим у зотнинг бутун вужудига сингиб кетган экан.

   Имом Осим роҳимаҳуллоҳнинг ҳам Аллоҳ таоло билан биринчи учрашуви Қуръони Карим ояти бўлмоқда! Ўқилган оятнинг маъносига қаранг! Балки орамизда ўлим чоғидаги ғар-ғараларни кўрганлар бордир. Азобланиб, қийналиб жон таслим қилганларга гувоҳ бўлганлар бордир. Лекин юқорида исмлари келтирилган зотларда ғар-ғара ҳам, оҳ-воҳ ҳам, қийналиш ҳам кузатилмаган. 

 

Ғаниев Олим - “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси

 

“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати                 

 

Izoh qoldirish

Izohlar