Битирувчи курс талабаларининг “Дуал таълим” амалиёти
Таълим муассасанинг битирувчи курс талабалари учун “Дуал таълим” амалиётини самарали ташкил этиш, амалиёт жараёнининг мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда амалиёт раҳбари ва амалиётчиларнинг вазифаларини белгилаш мақсадида тадбир ташкил этилди.


Тадбир давомида талабаларга “Дуал таълим” амалиётининг асосий мақсад ва вазифалари, амалиёт жараёнида риоя қилиниши лозим бўлган тартиб-қоидалар, амалий машғулотларни самарали олиб бориш, назарий билимларни амалиёт билан уйғунлаштириш ҳамда белгиланган вазифаларни масъулият билан бажариш юзасидан тушунчалар берилди.
Шунингдек, амалиёт раҳбарлари ва амалиётчиларнинг вазифалари, талабаларнинг амалиёт давомидаги масъулияти, давомати, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиши ҳамда амалиёт якунлари бўйича ҳисобот юритиш тартиби ҳақида тегишли тавсиялар берилди.


Тадбирда таълим муассасаси директори Камол домла Исламов, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Имомиддин домла Бобоқулов, таълим муассасанинг битирувчи курс гуруҳ раҳбари Ғайрат домла Ризаев, Сурхондарё вилояти вакиллиги масжидлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассиси Ашраф Ибодуллаев ҳамда битирувчи курс талабалари иштирок этди.
Масъуллар томонидан талабаларга амалиёт давомида ўзларига бириктирилган вазифаларни сидқидилдан бажариш, касбий кўникмаларини янада ривожлантириш, тажрибали мутахассислар фаолиятидан унумли фойдаланиш ва олган назарий билимларини амалий фаолиятда мустаҳкамлаш бўйича зарур тавсия ва кўрсатмалар берилди.
“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
УЗ
РУ
EN
العربية
Izohlar