“Қуръони каримда тинчлик масалаларининг ёритилиши” мавзусида давра суҳбати
“Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасасида талаба-ёшларнинг маънавий дунёқарашини кенгайтириш, уларда тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш, жамиятда ўзаро ҳурмат, бағрикенглик ҳамда ҳамжиҳатлик туйғуларини мустаҳкамлаш мақсадида “Қуръони каримда тинчлик масалаларининг ёритилиши” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.



Мазкур тадбирда таълим муассасасининг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими мутахассиси Салмон домла Абдуллаев, ўқитувчи Нажмиддин домла Самадов ҳамда талабалар иштирок этдилар.
Давра суҳбати давомида Қуръони карим оятларида тинчлик, осойишталик, инсонлар ўртасидаги меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат ва адолат каби юксак инсоний қадриятларнинг ўрни ҳақида атрофлича фикр юритилди. Шунингдек, Ислом динининг тинчликпарварлик моҳияти, инсон ҳаётини қадрлаш, низоларни муросага келиш ва ўзаро тушуниш орқали ҳал этиш, жамиятда тотувликни сақлаш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.



Суҳбат давомида тинчлик неъмати инсоният учун энг улуғ неъматлардан бири экани, осойишта ҳаётнинг қадрига етиш, юрт тинчлиги ва халқ фаровонлигини асраш ҳар бир инсоннинг муҳим вазифаси экани таъкидланди. Шу билан бирга, талаба-ёшларга Қуръони карим таълимотларига амал қилиш, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш, турли келишмовчиликларга нисбатан оқилона ёндашиш ҳамда жамиятда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшиш борасида тавсиялар берилди.
“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
УЗ
РУ
EN
العربية
Izohlar