Таълим муассасаси битирувчи курс талабалари “Дуал таълим” дастури доирасида тарғибот тадбирларида иштирок этмоқда
“Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси 4-босқич талабалари “Дуал таълим 4+2” дастурига мувофиқ вилоятимизда фаолият юритаётган тажрибали имом-хатибларга бириктирилган ҳолда амалий машғулотларини давом эттирмоқдалар.


Мазкур дастур доирасида талабалар Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳрида ташкил этилган тарғибот тадбирида фаол иштирок этдилар. Тадбир давомида талабалар ўзларига бириктирилган имом-хатиблар билан ҳамкорликда аҳоли, ёшлар ва жамоатчилик вакиллари билан маънавий-маърифий суҳбатлар олиб бориб, диний-маърифий билимларни тўғри ва ишончли манбалар асосида етказишга кўмаклашдилар.


“Дуал таълим 4+2” дастури талабаларнинг назарий билимларини амалиёт билан уйғунлаштириш, келгусидаги касбий фаолиятлари учун зарур бўлган амалий кўникма ва тажрибаларни шакллантириш ҳамда малакали мутахассис сифатида тайёрланишига хизмат қилмоқда.
“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
УЗ
РУ
EN
العربية
Izohlar