Исроф эмас, инсоф қилайлик
Динимиз таълимотида мол дунё Аллоҳ таоло тамонидан бандаларига берилган улуғ неъматларидандир. Унга доимо шукр қилиб, исрофгарчиликка йўл қўймасликга буюради.
Аллоҳ таоло қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
Исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйманг. Чунки, исрофгарлар шайтонларнинг биродарларидир. Шайтон эса Парвардигорига нисбатан ўта ношукур эди. ( Исро 26-27)оятлар.
Бу оятлардан маълумки, исрофгарчилик инсонни Аллоҳ таолодан узоқлаштириб, шайтонга яқинлаштиради.
Улуғ ватандошимиз Абу Лайс Самарқандий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
Одамлар турт тоифадир.
Сахий — Сахий дунёдаги насибасини охират учун сақлаб қуйган киши.
Бахил — Бахил дунёдаҳам охиратдаҳам насибасини қолдирмаган киши.
Исрофгар — Исрофгар охират насибасини дунёда ишлатган киши.
Тежамкор — дунё ва охиратда насибасини олган киши.
Ибн Аббос р а Аллоҳ таолонинг: « Ҳар бир инфоқ қилган нарсангизнинг урнини у тулдурур. У Зот ризқ берувчиларнинг яхшисидир». ояти ҳақида, исрофҳам, мумсикликҳам қилмасдан. деганлар.
Демак банда молу давлатини исроф қилиш йўли билан, хасислик йўли билан, сарф қилса Аллоҳ таоло унинг жойни тулдирмайди. Аммо Аллоҳ таоло курсатган йўлларга сарфласа Аллоҳ у молнинг жойни зиёдаси билан тулдиради.
Исроф деганда фақат молни исроф қилиш тушинилмайди. Балким қимматли вақтни беҳуда утказиш исрофдир,куч қувват ва салоҳиятни элу— юртнинг манфаатига ишлатмаслик исрофдир.
Шундай экан азизлар ҳар бир неъматни қадрига етиб, уни исроф қилмасдан, инсоф билан тасарруф қилайлик.
Денов туман Нурил - Ислом жомеъ
масжиди имом хатиби: Абдуҳошим Ҳамидов
Izohlar