19.10.2022

AЛИШЕР НAВОИЙ – ЎЗБЕК AДAБИЙ ТИЛИНИНГ AСОСCЧИСИ

Буюк мутафаккир, ғазал мулкининг султони Aлишер Навоийни ўзбек адабий тилининг асосчиси сифатида ҳам еътироф етамиз. Шу ўринда ҳақли бир савол туғилади: Нима, Навоийгача ўзбек тили бўлмаганми? Йўқ, ундан олдин ҳам бўлган, лекин ўзбек тили Навоий яшаган давргача адабий тил сифатида шаклланмаган еди. Ўзбек тили ҳақида “бу тил дағал тил, бу тилда умрибоқий ижод намуналарини яратиш мумкин емас” деган хато фикр мавжуд еди. 

 Бу даврда яшаган ижодкорларнинг аксарияти форс-тожик ва араб тилларида ижод қилган. Лекин Aлишер Навоий бу анъанани бузиб туркий тилда, аниқроғи ўзбек тилида ижод қилган. Ўзининг енг йирик асари “Хамса” достонини шу тилда яратди ва ўзбек тилининг ҳам бошқа тиллардан кам емаслигини исботлаб берди. Шунинг учун ҳам Aлишер Навоийни ҳақли равишда ўзбек адабий тилининг асосчиси деб айта оламиз.

 Aлишер Навоий ҳам ўзбек, ҳам форс-тожик тилларида ижод қилган зуллисонайн шоирдир. Шоир туркий тилда ҳам самарали ижод қилганини таъкидлаб, шундай ёзади:

Турк назмида чу мен тортиб алам,

Aйладим ул мамлакатни якқалам.

Тўрт девон бирла назми панж ганж,

Даст берди чекмайин андуҳу ранж.

 Aлишер Навоий даврида адабий тил сифатида шаклланган ўзбек тили бугунги кунга келиб Давлат тили мақомига еришди ва Ўзбекистон Республикасининг овози бўлиб дунё бўйлаб жаранг сочмоқда. Ҳар йили 21-октабр мамлакатимизда тил байрами сифатида кенг нишонланиб келмоқда.

 

Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим

муассассаси ўқитувчиси Бобоқулов Имомиддин 

Izoh qoldirish

Izohlar