Тил – миллат кўзгусидир
Мустақиллик сари қўйилган дастлабки қадамлардан бири “Давлат тили тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилинишидир. Бу воқеа 1989 йил 21- октабрда содир бўлди. Шу кундан еътиборан 21-октабр мамлакатимизда “Тил байрами” сифатида кенг нишонланади. 1990-йил 19-февралда Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ушбу қонун 30 моддадан иборат деб белгилаб қўйилди. Қонуннинг 1-моддасида, асосий қонунимиз бўлган Конституциямизнинг 4-моддасида айтилганидек “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир” деб ёзиб қўйилган.
Ушбу қонуннинг қабул қилиниши ҳар бир ўзбек фарзанди зиммасига ўз тилини ҳурмат қилиш, уни асраб, авайлаш, тилнинг ривожланишига ҳисса қўшиш каби талабларни юклайди. Шу билан бирга бошқа чет тилларини ҳам мукаммал ўрганишга имкон беради. Бу қонун ўзбек заминида яшаётган миллат ва елат вакилларига ўз она тилларидан фойдаланиш ҳуқуқини ҳам беради.
Қонун Ўзбекистон халқи собиқ Шўро таркибида бўлган вақтда қабул қилинганлиги сабабли мустақиллик қўлга киритилгандан кейин уни қайта кўриб чиқиш зарурати пайдо бўлди. Шунинг учун 1995-йил 21-декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг IV сессияси «Давлат тили ҳақида»ги Қонуннинг янги таҳририни қабул қилди.
Aввалги 30 моддадан иборат қонуннинг 11 моддаси олиб ташланиб, 5 модда янгидан қўшилди. Натижада “Давлат тили тўғрисида” ги Қонун 24 моддадан иборат бўлди. Янги таҳрирдаги Қонуннинг муҳим жиҳати шундаки, унда ўзбек тилининг бугунги жаҳон ҳамжамиятидаги мавқейи ҳисобга олинди. Бу Қонунда Ўзбекистон Республикасининг демократик, тинчликсевар сиёсати ўзининг аниқ ифодасини топди. Ўзбек тили Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили сифатида тан олинар екан, бу нарса республика ҳудудидаги бошқа тилларнинг фаолият кўрсатиши, ривожланиши, Ўзбекистонда яшовчи 130 дан ортиқ миллат ва елат вакилларининг ўз она тилларида еркин алоқа қилишлари учун асло монелик қилмайди. Қонуннинг 2, 4, 6, 10, 14-моддаларида бошқа миллат вакиллари тилларининг амал қилиши ҳимоя қилинади. Бу еса янги Қонуннинг нақадар холис еканлигини кўрсатади.
Она тилим, онажоним тили бу,
Бешикданоқ сингган жону қулоққа.
Ел-у юртим, хонумоним тили бу,
Қадимликда ўхшар она тупроққа
Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим
муассассаси ўқитувчиси: Бобоқулов Имомиддин
Izohlar