КИБР ҲАВО ВА МАНМАНЛИК
Қуръони каримда шайтон кибр-ҳаво туфайли инсонга сажда қилишга буюрилганда бу ишдан бош тортди ва шунинг учун хорликка учраб жаннатдан хайдалди деб баён қилинади. Шу боис манбаларда кибр-ҳаво ва манманлик шайтон амали деб келтрилади. Бу илллатни ҳақиқий таърифини Пайғамбаримиз алайҳиссалом тўлиқ ва мукаммал тарзда бир ҳадиси шарифларида шундай баён этиб берганлар:
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қалбида заррача кибри бор кимса жаннатга кирмайди”, деганларида бир одам “Киши либоси ва пойабзали чиройли бўлишини яхши кўрса, (бу ҳам кибрми?) деди. Шунда у зот: “Албатта Аллоҳ гўзалдир ва гўзалликни яхши кўради. Кибр хақни инкор қилиш ва одамларни ҳақир санашдир”, дедилар. (Муслим, Термизий, Ҳоким ва Ибн Ҳаббон ривоят қилган.)
Ким Аллоҳга бўйсиниб унга итоат этса демак ўша одам камтар саналади. Ким бунинг аксини қилса бундай кимса мутакаббир саналади. Аллоҳ таоло ва унинг улуғлиги буюклигини ва қудратини таниган банда ҳеч қачон қибр-ҳавога берилмайди. Қайси банда кибр ҳавога берилган бўлса демак унинг қалбида бир иллат бўлади. Унутмаслик керак, Аллоҳ таоло кибрли ва ер юзида ноҳақ керилиб юрадиган кишиларни ҳуш кўрмайди. Аллоҳ таоло жаннатни такаббурлик қилмайдиган, ер юзида фасод ва бузғунчилик қилишни истамайдиган камтар, мўмин бандалар учун тайёрлаб қўйган. У чиройли оқибат, қалби Аллоҳга тақво билан лиммо-лим мўмин бандаларникидир.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай мархамат қилади:
وَلَا تُصَعِّرْ خَدَّكَ لِلنَّاسِ وَلَا تَمْشِ فِي الْأَرْضِ مَرَحًا إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ كُلَّ مُخْتَالٍ فَخُورٍ 18
“Ўзингни катта тутиб инсонлардан юз ўгирма, ер юзида ғўдайиб юрма. Чунки, Аллоҳ гердайган ва мақтанчоқларнинг бирортасини ҳам ёқтирмайди”. (“Луқмон” сураси 18-оят)
Салам ибн Акваъ (розияллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади: “Бир киши Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайхи васаллам)нинг ҳузурларида чап қўли билан таом еди. “Унг қўлингда егин”, деган эдилар, еёлмайман, деди. Шунда у зот (алайҳиссалом) дедилар “Еёлмай қол”. Уни ўнг қўлда ейишдан фақат кибр тўсган эди. Шундан кейин у ўнг қўлини оғзига олиб боролмайдиган бўлиб қолди”. (Имом Муслим ривояти)
Энг ёмон мутакаббир илми туфайли инсонларга такаббурлик қиладиган ва ўзини бошқалардан афзал биладиган кимсадир. Унинг илми ҳам фойдасиздир. Зеро, ким охират учун илм талаб қилса, илми уни босиқ (тавозели) қилади, қалби ҳушуъга тўлиб, нафси хотиржам бўлади. Илм унинг нафсига қўриқчи-посбон бўлади ва ялқовлик қилмасдан, доим уни назоратига олиб, ҳисоб-китоб қилиб туради. Борди-ю ғафлатда қолса, нафс ҳақ йўлдан бўйин товлайди ва ҳалок этади.
Кимда-ким фахирланиш, бошлиқ бўлиш, мусулмонларни аҳмоқ масхара қилиш ва ўзини улардан устун қўйиш учун илм талаб қилса юқоридаги оят ва ҳадисларда айтилганидек жаннатга киролмайди.
Охират кунида Расулуллоҳга яқин бўламан, деган киши ўз хулқини чиройли қилишга ҳаракат қилиб яшайди. Қиёмат инсондан имкониятлар кетадиган кун. Ҳеч ким ҳеч кимга ёрдам қўлини чўзишга қодир бўлмайди. Ҳамма ўзи билан ўзи овора. Ана шундай оғир кунда Муҳаммад алайҳиссалом шафоатидан бенасиб қолмасликни ўйлаган киши кам гапириб мутавозеъликни лозим тутади. Зеро, кибрланиш ва оғизни тўлдириб бўлар- бўлмас гап-сўзларни вайсайвериш охиратда бандани қийин аҳволга солиб қўяди.
Ким иблисга ўҳшаб ҳақдан кибр қилса имони фойда бермас.
Куч қувват буюк ва олий Аллоҳникидир.
Қурбонов Ҳумойиддин - Имом-Термизий ўрта
махсус ислом таълим муассаси 2-босқич талабаси
Izohlar