“Поклик (тозалик) иймондандир” (ҳадис)
Ушбу ҳадис 1400 йил муқаддам Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) томонларидан айтилган муборак ва ҳикматли сўздирки, бугун ҳам халқ орасида ўз қадрини юқотгани йўқ. “Тозаликка ким жавобгар” номли мақолани ўқиб мақолага нисбатан бефарқ туриб, панжа ортидан қараб туришни ўзимга раво кўрмадим ва мавзўга доир муқаддас динимиз манбаларида келтирилган асосларни ба қадри ҳол халқимизга етказишни шарт ва лозим деб билдим. Зеро ҳақиқатан ҳам мавзў бугунги ҳолатимизга энг зарур ва эътиборга оладиган долзарб масалалардан ҳисобланади.
Муқаддас Ислом дини тозаликка эътибор берганини Исломнинг асосий манбаларидан бўлган фиқҳий китоблар жумладан “Мухтасарул виқоя”, “Шарҳи виқоя”, “Ҳидоя”, “Раддул муҳтор”, “Дуррул мухтор” ва бошқа мўътабар китоблардан билишимиз мумкин. Зеро мазкур китобларнинг барчасининг бошланиши яъни биринчи китоби “Китобуттаҳорати” яъни “Поклик китоби” дан бошланган. Маълумки Оллоҳтаолони наздида энг мақбул ибодат бу намоздир. Аммо намозга қоим бўлишдан олдин маънавий ва моддий жиҳатдан саломат қолишларини эътиборга олиб Оллоҳ таоло бандаларга таҳоратни намоз шартларидан деб бэлгилаган. Шунингдек намозда 12 та фарз борки, аввалги учтаси бевосита тозаликка далолат қилади. Булар “Тоза сув, тоза жой ва тоза либос” дир. Ҳадиси шарифда “Таҳорат намознинг калити ва намоз жаннатнинг калитидир” деб таъкидлангани ҳам албатта кишиларни тозаликка элтувчи ҳикматли даъватдир.
Биз юқорида сўзни узоқдан келтиришимиздан мақсад мусулмон сифатида бир биримизнинг ҳақларимизга риоя қилмоғимиз даркор. Зеро бошқа бир инсонга нисбатан махфий ноҳақ қилган бир ишимиздан у киши бехабар қолса ҳам Оллоҳ таолодан у нарса пўшида қолмаслиги ва у учун жавоб беришимизни унутмаслигимиз даркор. Зеро ҳадисда келганки: “Ўзинга севиб раво кўрган нарса (иш)ни бошқаларга ҳам раво кўрмаганингча ҳақиқий мусулмон бўла олмайсан”.
Мавзўга нисбататан асл мақсадга келадиган бўлсак ҳақиқатан ҳам бугуги кунда кўча ва бозорларга қурилган озиқ овқат дўконлар, бозордаги расталар, нон ва гўшт дўконлари на шаръий ва на тибби талабларга мутлақ жавоб бермайди. Хусусан кундалик инсонга зарур бўлган нон, гўшт дўконлари ва овқатланиш учун тайёрланган ошхоналар йўл устида очиқ ҳолда туриши, йўловчи ва нақлиётлардан чиқаётган чанг ва микроблар маҳсулотларга ботиши ё худ пашшалалар қўниши ва ўтаётган ҳар бир йўловчи қўлининг тоза ё нотозалигидан қатъи назар маҳсулотларни ушлаб кўриши биз учун оддий ҳолга айланиб қолган, парво ҳам қилмаймиз. “Нотозаликдан барака кетади” дейилган. Шунинг учун бўлса керакки, дардмандлигу беморлик сабабли шифохонаю дорихонадан оёғимиз узилмайди.
Воқиий ҳикоя: 2004 чи йил бир сабаб билан АҚШ га сафар қилган эдик. Меҳмонхонамиз олдидаги чойхонага нонуштани қилар эдик. Барча маҳсулотлар ёпиқ яъни ойна тайида сақланган. Қанд, асал сариғёғларнинг барчаси махсус қоғаз ва салафанга ўралган. Бир киши учун мўлжаллаб кесилган нон ҳам маҳин салафанга ўралган. Ошхоналар, дўконларнинг барчаси ёпиқ ҳолда қуриган яъни ҳечким кўчада овқат емайди. Сабабини сўрадик. Айтишларича бу ҳолат давлат қонун ва дастурига киритилган экан ва амал қилмаган кишини катта жарима ва жавобгарликка тортилар экан.
Биз борган вақтимиз йнан Қурбон ҳайитига тўғри келган эди. Жамоамиз билан маслаҳат қилиб бир қўй сотиб олиб қурбонлик қилмоқчи бўлдик, аммо иложи бўлмади. Чунки, у ерда молни сўйиш учун шаҳардан ташқарига чиғориб махсус сўйиладиган жойга сўйиб, уша ерда духтур кўригидан ўтказиб кейин шаҳарга олиб киришга ижозат берилар экан.
Қиссададан ҳисса шулки, авваланбор биз ўзимиз мазкур масалага амал қилмоғимиз даркор. Муҳтарам юртбошимизнинг ташаббуслари билан жорий этилган “Яшил макон” дастурига амал қилган ҳолда ҳар бир соҳа ходими корхона бўлсин ё бозору расталар, нонвой, қассобу ошпазларнинг барчалари ишдан аввал дўконларни олдини сув сепиб шипириши ва олдидаги ариқларни тозалаб имкон бор жойларда манзарали кўчат ва гуллар экиб қўйиши ҳам ўзи учун ва ҳам келадиган мижжозлар учун бир хуш кайфият ҳадя этиб, шаҳримизни ҳам гузкаллигига ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз.
Муқаддас ислом динимизда поклик ва ҳалолликга эътибор беришдан мақсад бу инсонларни камолликка етиши ва етказишидир. Зеро тарихдан маълумки, барча улуғ авлиёю олиму фузалоларнинг авваланбор ота оналарининг ҳалолу парҳезкориклари сониян ўзлари ҳам такқво қилиб ҳатто шубҳалардан ҳам парҳез қилишлари оқибатида шу даражага етган эканлар. Масалан соҳиб мазҳабимиз Имоми Аъзам (раҳимаҳуллоҳ) нинг оталар ариққа оқиб келган алмани бир тишлаб қўйганлари учун бориб алма эгасини рози қилганлари боз устига мўҳтарама оналари ҳам солиҳа ва тақволи аёл эканликларини мисол келтириш мумкин. Шунингдек мазкур масалалар бўйича масъул мутасадди ташкилотлар ходимлари ҳам беэътибор бўлмасдан жойлардаги ҳолатларни ўрганиб тегишли хулоса чиғориб амал қилишлари ҳам фойдадан холи бўлмайди албатта.
Фазлиддин Кароматуллоҳ - Сариосиё тумани Шарғун шаҳар
“Хожа Алоуддин Аттор” жомеъ масжиди имом хатиби.
Izohlar