МАЗҲАБСИЗЛИКНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ
Ислом дини инсоният ҳаётининг барча жабҳаларини ўз ичига олган ягона мукаммал диндир. Қуръон ва суннат бу диннинг асосий манбаларидан бўлиб, уларни тўғри талқин этиш учун соғлом фикр ва илмий салоҳият керак. Ислом тарихида бу асосни англаш мазҳаблар орқали номоён бўлган. Мазҳаблар мусулмонлар ўртасида диний тартиб, бирлик, ва соф ақидани таъминлаш учун пайдо бўлган. Афсуслар бўлсинки охирги даврларда кўплаб инсонлар мазҳабларнинг асл моҳиятини англамасдан бутунлай юз ўгириб, тўғридан тўғри Қуръон ва суннатдан ҳукм олишни даъво қилмоқда. Бу холат мазҳабсизликка ва диний бирдамликка жиддий хавф туғдиради. Келинг бу мавзуни кенгроқ ёритайлик.
1.Аввало мазҳаб нима? “Мазҳаб” арабча “йўл” маъносини билдиради. У фиқҳий, ақидавий ёки ижтимоий масалаларда бирор имомнинг услубий тузилмасини англатади. Имом Абу Ҳанифа, Имом Малик, Имом Шофиъий ва Имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг фиқҳий мактаблари шариат илмларининг тизимлилиги ва аниқлигини таъминлаган. Ақидавий соҳада эса Имом Абу Мансур Мотуридий ва Имом Абу Ҳасан Ашъарий мактаблари мусулмонлар учун эътиқодий меъёрни белгилаб берган. Шу сабабли, мазҳаблар мусулмон умматининг диний барқарорлик таянчи сифатида қаралади.
2. Мазҳабсизлик ҳаракатининг пайдо бўлиши XIX асрда Арабистон яриморолида Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб бошчилигидаги ҳаракат пайдо бўлди. У ўз даврида тарқалган айрим бидъат ва хурофотларга қарши чиққан бўлса-да, кейинчалик унинг тарафдорлари мазҳабларни бутунлай инкор этиш йўлига киришдилар. ХХ асрда бу ғоялар “салафийлик” ёки “ваҳҳобийлик” номлари билан турли мамлакатларда ёйилди. Мазҳабсизлик тарафдорлари ҳар ким Қуръон ва ҳадислардан бевосита ҳукм чиқара олади деган ғояни илгари суришди. Бу эса диний илмларни мураккаблигини инкор этиш билан баробар бўлди.
3. Мазҳабсизлик тарафдорларининг далиллари Мазҳабсизлик тарафдорлари қуйидаги фикрларни илгари суришади: Динда тақлид йўқ, ҳар бир мусулмон Қуръон ва Суннадан ўзи ҳукм чиқара олади. Мазҳабга эргашиш — инсонни инсонга тақлид қилиш, бу эса “бидъат”га олиб боради.Улар ўзларини “тўғридан-тўғри манбаларга қайтувчилар” сифатида таништиришади. Бу қараш юзаки тўғри кўринса-да, у илмий чуқурликни инкор этади. Чунки Қуръон ва ҳадисни тўғри тушуниш учун араб тили, усул ал-фиқҳ, сабаб нузул, насх-мансух, ижмоъ қиёс каби чуқур билимлар талаб қилинади.
4. Мазҳабсизликнинг салбий оқибатлари
1. Илмий инқироз: Асрлар давомида тўпланган фиқҳий тажриба ва илмий асослар йўқолади.
2. Диний бўлиниш: Ҳар ким Қуръонни ўзича талқин қилгани сабабли тафриқа (бўлиниш) кучаяди.
3. Ақидавий беқарорлик: Мотуридий ва Ашъарий мактабларидан узоқлашиш натижасида иймоний тушунчалар чалкашади.
4. Ижтимоий зиддият: Мазҳабсизлик диний бирлашув ўрнига баҳс, инкор ва низоларни кучайтиради.
5.Натижада ангиланиш вужудга келади.
Аммо бу янгилаш динни ўзгартириш керак дегани эмас, балки асл ҳолатига қайтариш, яъни бидъат ва ғафлатлардан тозалашдир. Расулуллоҳ ﷺ айтганлар: “Ҳар юз йилда умматимга динини янгилаб берадиган зот келади.” (Абу Довуд ривояти). Шундай экан, ҳақиқий янгиланиш мазҳабсизликда эмас, балки мазҳаб доирасида, Қуръон ва Суннатга содиқликни илмий асосда қайта тиклашдадир. Хулосада шуни айтамизки мазҳабсизлик ҳаракати ташқи томондан янгиланишга ўхшаб кўринса-да, аслида у илмий меросни рад этиш, ижтимоий бирликни бузиш ва эътиқодий инқирозга олиб келиш каби хавфли оқибатларга сабаб бўлади. Исломдаги ҳақиқий янгиланиш эса мазҳабларнинг илмий асосини сақлаган ҳолда, ижтимоий ҳаётга мос тарзда динни қайта ёритишдир. Шунинг учун мазҳабсизлик — янгиланиш эмас, балки инқироздир.
Аллоҳим барчамизга мазҳабни маҳкам тутиб, ҳаётда иши ривож топмайдиган бемазҳабларнинг таъсирига тушиб қолишидан бу умматни Ўзи нг асра Эй Робб.
Тўхтаев Насрулло – “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси
“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
УЗ
РУ
EN
العربية
Izohlar