02.12.2022

Илмлар таснифига оид маълумотлар

Барчамизга яхши маълумки, қадимда ҳамма  ижтимоий ва табиий билимлар асосларини ўз ичига олган – фалсафа илми  мавжуд бўлган. Ўша даврларда табиийки ҳеч қандай илмлар таснифи хусусида сўз юритилмаган. Милоддан аввалги  учинчи асрдан бошлаб айрим фанлар, хусусан, тиб ва риёзиёт  алоҳида фан бўлиб ажралиб чиқди. Шу билан бир қаторда қадимги Юнон фалсафаси нафақат фалсафий, балки риёзиёт, тиббий ва ижтимоий фанлар масалаларини қамраб олган натурфилософия  сифатида ривожланди. Борган сари илмларнинг ривожланиши илмлар таснифини шакллантиришни тақозо қилди. Антик даврда илмлар таснифи аниқ шаклланди. Ушбу соҳанинг даслабки таълимотлари Афлотун, Демокрит ва Арасту каби антик давр мутафаккирлари асарларида ишлаб чиқилди. Унда илмлар умумийдан алоҳидага, оддийдан мураккабга ўтиш тартибида жойлашган.

Афлотун (милоддан  аввал 427 – 347 йиллар) илмлар таснифини шакллантиришда диалектика, яъни фикр юритиш санъатини биринчи ўринга қўяди. Бу фан ўз ичига физика, этикани қамраб олади. Илмлар таснифи масаласига ёндашишда 2 хил йўналиш пайдо бўлди: материалистик ва идеалистик. Биринчиси, материя руҳга нисбатан бирламчи эканлиги таълимоти бўлиб, унга “Демокрит йўли”дейилади. Иккинчиси, руҳнинг материяга нисбатан бирламчилиги масаласи бўлиб, унга “Афлотун йўли” дейилади.

Илмлар таснифи ва умуман фалсафа илмининг материалистик  йўналишига катта ҳисса қўшган Арасту  ( милоддан аввалги  384 – 322 йиллар) илмлар таснифи масаласини “Метафизика” ,“Топика”, “Никомах этикаси” каби асарларида кўриб чиқди ва ривожланди.

Шарқда юнон мутафаккирлари таълимоти , хусусан, Арасту асарларининг кенг тарқалиша туфайли  ўрта аср олимлари илмлар таснифи ҳақидаги қарашлар билан танишдилар. Арасту мероси ва унинг илмлар таснифи фалсафанинг кейинги даврлардаги ривожига катта таъсир ўтказди.

Ўрта аср араб-араб мусулмон Шарқида илмий билиш ўз даврининг ижтимоий-иқтисодий талабларига жавоб тариқасида янги тарихий-маданий асосда ривожланди. Янги илмлар пайдо бўлиши илмлар таснифини ва ҳар бир илмга кирган кўпгина масалалар чегарасини аниқлашни тақозо қилди.

Илмларнинг ривожланиши натижасида 19 асрдан бошлаб ўша даврда бўлган барча илмларни тартибга солишга ва илмлар таснифини ишлаб чиқишга биринчи уринишлар бўлди.

Илмларни таснифлаш масаласида Шарқда биринчилардан бўлиб ижод қилган, унга ечим топишга уринган  ва бу борада салмоқли натижага эришган олимлардан   Яъқуб ибн Исҳоқ Киндий(801 – 866 йй.) ҳисобланади. Ушбу олим илмларнинг фалсафа, тиб, риёзиёт, илмуннужум, мусиқа каби кўпгина жабҳаларда катта муваффақиятларга эришган Киндий ўзидан кейинги мутафаккир фойдаланган араб тилидаги  фалсафий атамаларни тузишга  ва илмий таснифни киритишга асос солди. 

Бу буюк олим илмлар таснифига доир “Инсоният билимлар таснифи”, “Илмнинг туб моҳияти ва унинг таснифи”,”Арасту китобларининг сони ва фалсафани ўзлаштириш учун нима лозим” сингари кўплаб қимматли китоблар битган. Лекин ”Арасту китобларининг сони ва фалсафани ўзлаштириш учун нима лозим” асаридан ўзгаси бизгача етиб келмаган. Илмлар таснифида Киндий фалсафага қаттиқ эътибор берганидан унга “ҳамма нарса ҳақидаги илм” деб таъриф беради. Олим ушбу илмни билим ва фаолият, назарий ва амалий донишмандликка бўлади.

Ал-Киндий илму фан олдидаги хизматлари беқиёсдир. У ҳинд, форс ва юнон олимлари ижод қилган ғоявий меросларни тадқиқ қилиб, илғор анъаналарини тараққий эттириш орқали Ўрта ва Яқин Шарқда фалсафий , табиий ва илмий ғояларни ривожлантиришга асос солди. Шунинг учун ал-Киндий  Шарқда Ўрта асрлар илмлар таснифининг илғор таълимоти асосчисидир. Ал-Киндий таснинфи кейинчалик билимларнинг вазифалари ва предметини ани+қлаш ва ўрганишда муҳим аҳамият касб этди. Кейинчалик Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, ар-Розий каби араб тилида ижод қиладиган олимларнинг дунёқараши шаклланишига айнан ал-Киндийнинг фикрлари асос бўлди.

 

Ҳошимжон Низомиддинов – Имом термизий ўрта 

махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси

Izoh qoldirish

Izohlar