09.12.2022

ҚОМУСИМИЗ ФАХРИМИЗ!

Конститутсия (лот. Consitutio –тузилиш, тузук) –давлат тузилишини, хокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати хамда шакллантириш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шунингдек, суд тизимини белгилаб беради. Конститутсия бу бизнинг фахр ва ифтихоримиздир. Конститутсия бу хар бир давлатнинг асосий рамзларидан булиб, унинг жахон давлатлари уртасида қадр-қимматини билдиради. Халқаро конститутсиявий тажрибаларни урганиш, халқаро ҳужжат қоидаларини инобатга олиш, миллий давлатчилик анъаналардан келиб чиқиб жахон андозаларига мос булиб, халқаро талабларга жавоб берадиган Мустақил Ўзбекистонимизнинг бош қомуси 1992 йил 8 декабрда қабул қилингандир.

Конститутсиямиз нафақат анъаналарга балки, бизнинг муқаддас Ислом динимизга ҳам мос келади.

Масалан:

Қомусимизнинг учинчи булим, XIV боби оила борасида 66- моддасида шундай келгандир:

“Вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар уз ота – оналари ҳақларида ғамхурлик қилишга мажбурдирлар”.

Бу худди қуйидаги ояти каримадан олинган хукм кабидир. Рaббингиз, унинг ўзигaгинa ибoдaт қилишлaрингизни ҳaмдa oтa-oнaгa яxшилик қилишни aмр eтди. Эй, инсoн, aгaр улaрнинг бири ёки ҳaр иккиси ҳузурингдa кeксaлик ёшигa етсaлaр, улaргa "уф" дeмaгин вa улaрни жeркимa! улaргa (дoимo) ёқимли сўз aйт!

 Улaр учун, мeҳрибoнлик билaн, xoрлик aaнoтини пaст тут вa (дуoдa): "Эй, рaббим! мeни (улaр) гўдaклик чoғимдa тaрбиялaгaнлaридeк, сeн ҳaм улaргa рaҳм қилгин", - дeб aйт! (Исро сураси 23 оят)

Ва яна Ўзбекистон  Республикаси Конститутсияси 63- моддасида:

“Никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг хуқуқлигига асосланади”, дейилган.

 Бу эса Имом Бухорийдан ривоят қилинган ҳадисга ҳамоҳангдир:

Абу Ҳурайра р.а. дан ривоят қилинади:

Росуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

“Жувон аёлдан маслаҳат сўралмай туриб никоҳланмас.Қиз боладан изн олинмай туриб никоҳланмас” дедилар.

Яна бошқа бир ривоятда шундай деганлар:

“Қиздан (никоҳ борасида) изн суралади.Агар сукут қилса уша унинг изни булади. Агар бош тортса уни мажбур қилинмайди”.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Конститутсиясимизнинг аксар қонунлари динимизда мўтабар бўлган манбалар Қуръони Карим ва ҳадиси шарифларга мос келади. Шунинг учун ҳам Конститутсиясимиз қонунларига амал қилиш инсонни дунё ҳаётида бахтли, фаровон, тинч-тотув ва осойишта яшашини таминлайди. Шундай экан Конститутсиясимида белгиланган қонунларга амал қилиб яшаш барча шу юртда яшаётган инсонларга зарур бўлади.

 

Хайрулла Мардонов – Имом Термизий ўрта махсус ислом 

таълим муассасаси ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари

Izoh qoldirish

Izohlar