“Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимоти: мотуридийлик алломаларининг таълимот ривожидаги ўрни” 2-қисм
Мотуридийлик таълимоти далил жиҳатидан анчайин пухта бўлиб соф ислом ақидасини тўла қамрашга эришган муътадил таълимотдир. Сабиб бу таълимот соҳиби Имом Мотуридий бирор ақидавий масалани таҳқиқ қилар экан, уни ҳам нақлий ҳам ақлий жиҳаьтдан таҳлил қилганлар. Зарур ўринларда табиий фанлардан хусусан, фалсафа ва мантиқ илмларидан ҳам ўринли ўзгартиришдан сақлаб қолиш, ислом руҳи ва таълимотини бидатчиларнинг зарарли ғояларидан ҳимоя қилиш, уларнинг мазҳабий ва фалсафий сафсаталари қанчалар асоссиз эканини исботилар беришини ўз олдига асосий ва муқаддас вазифа қилиб қўйган эди. Ул зот Ботинийлар таъвилига бутунлай қарши турган Аҳли Сунна вал жамоат таъвилини ривожлантирди. Имом Мотуридийдан сўнг бу таълимот ривожига кўплаб алломалар беқиёс хизмат қилдилар. Буларнинг ичида алломанинг шогирдлари, Насафий алломалар алаҳида ўрин эгаллайди. Жумладан Абул Юср Муҳаммад ибн Муҳаммад Паздавий. Бу зот Мотуридийлик таълимотининг йирик намоёндаси ва давомчисидир. У киши соф ақидавий қарашларни ҳимоя этганлиги сабабли “Содрулислом” номини олганлар. Ҳижрий 421/1030 йили Насафда туғулганлар. Мовоуннаҳрда айниқса, Бухорода Ҳанафий мазҳаби ва Мотуридийлик таълимотининг равнақида Абул Юср Муҳаммад ибн Муҳаммад Паздавийнинг хизмати сингган. Ул зотнинг асарлари орасида “Усул ад-дин” асари алоҳида аҳамиятга эга. Бу китоб 96 та масала кўринишида баён қилиниб, унда турли ақидавий масалалар, жумладан биринчи бўлимида калом илимини ўрганиш ва ўргатиш ҳукми ҳақида, охирги 96 бўлимида эса Мотуридийларга қарши бўлган фирқалар ҳақида сўз юритилган. Яна бир Мотуридий аллома ҳижрий 438/1046 йилда Насаф шаҳрида дунёга келган Абул Муин ан Насафийдир. Аллома бобомизнинг “Баҳрул калом” (Калом денгизи), “Ат-Тамҳид ли Қавоидит тавҳид” (Тавҳид илми қоидаларига кириш) каби ўндан ортиқ асарлари бизгача етиб келган. У зотнинг энг йирик ва шоҳ асари “Табсиротул адилла фий усулуддин” (Дин асослари далилларнинг баёни) китобидир2. Бу асарда аллома Аҳли Сунна вал жамоа ақидасинин ҳам ақлий ҳам нақлий далиллар асосида мукаммал тарзда ёритиб бериш билан бир қаторда ўша давр минтақаси ва мусулмон оламининг турли ўлкаларида мавжуд бўлган кўплаб адашган фирқа ва мазҳабларнинн нотўғри қараш хато эътиқодларни очиб берганлар. Бу билан эътиқод мусаффолиги, мўмин мусулмонлар ақидасининг тўғри бўлишини таъминлаб, охиратда эса абадий нажотга эришишлари йўлини кўрсатганлар. Абул Муин ан Насафий яшаган даврда Ўрта Осиё ва қўшни ҳудудларда Мутазилий тоифасининг таъсири сезиларли бўлгани боис, асарларида асосан уларнинг қарашларига раддия беришга эътибор қаратилган. Мутазилийлар ақлни нақлдан устун қўйишлари, гуноҳи кабира қилган кишининг тақдири, Қуръони Карим яратилганми ёки йўқлиги ва бошқа кўплаб масалалардаги даъволари ботиллигини ишончли даллар билан исботлаб берганлар.
Мотуридия таълимотини ривожлантирган алломалардан яна бири Нажмиддин Умар ан Насафий бўлиб, бу зот Аҳли Сунна эътиқодини бузилишдан сақлаш ва бу таълимотнинг тарқалишида ўзига хос ўзига хос ўринга эга. Бу зот диёримизда машҳур бўлган тўрт ақоид матнларидан бири “Ақидатун Насафий” асарининг муаллифидир. Бу асарда кўпгина ақидавий масалалар ўрин олган бўлиб, бу масалалар бошқа матнларда учрамайди. Аллома Умар ан Насафий бошқа кўплаб асарлар ҳам ёзганлар. Аммо шу асар неча асрлар ўтибдики ўзининг қадр қимматини асло йўқотмасдан келмоқда.
Имом Мотуридий таълимотининг яна бир ёрқин вакили аллома Сирожиддин Али ибн Усмон Ўший бўлиб бу инсон ўзининг бир қанча айниқса “Бадъул амолий” асари билан диёримизда машҳурдир. Олимнинг бу китоби ақида масалаларининг аксарини қамраб олган, уларни асосли далиллар ила ёритган ҳамда адашган фирқаларнинг адашган ўринларига ишора қилган.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, биз доимо ҳурмат ила ёд этадиган бу улуғ алломалар тўғрисида ҳақли равишда айтишимиз мумкинки, улар мусаффо ақидамизнинг ҳимоячиси бўлиб майдонга тушдилар, уни бузуқ таълимотлар хуружларидан асрадилар китоб қилиб ёздилар. Авом халқ тушунадиган содда тилда ифода этдилар. Бу табаррук уламоларнинг номларини юзлаб ҳатто минглаб келтириш мумкин. Барчалари шубҳасиз Мотуридийлик таълимоти ривожида ўзининг салмоқли ўрнига эга. Ушбу алломаларимиз илмий меросини ўрганиш ва кейинги авлодга бус – бутун ҳолда етказиш бизнинг энг юксак вазифамиздир.
Хайрулла Мардонов – Имом Термизий ўрта махсус ислом
таълим муассасаси ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари
Izohlar