ЗИНО – МЎМИННИНГ ИШИ ЭМАС
Халқимиз ўзини танибдики, зинони улкан гуноҳ, кечирилмас айб деб билади. Негаки, Қуръони Каримда Аллоҳ таоло мусулмонларга хитоб қилиб: “Зинога яқинлашманглар, албатта у фохиша иш ва ёмон йўлдир” дегандир. Чунки улар зино наслу-насабнинг бузилишига, оилаларнинг парчаланишига, инсоний муносабатларнинг ёмонлашувига, турли касалликларнинг тарқалишига, ахлоқнинг қулашига ва бошқа бало офатларга сабаб эканини яхши билганлар.
Кўп йиллик маънавий қашшоқлик, тарбиянинг сустлиги ёки бутунлай издан чиққанлиги ва бошқа бир талай омиллар натижасида, айрим иродасиз инсонлар зинога қўл уришмоқда. Бу эса кўпгина бало-офатларни келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.
Хўш зино нима экани ҳақида тушунча берсак. Зино барча халқлар тушунчасида – бегона эркак ва аёлнинг жинсий алоқада бўлишидир. Бу иш жамики динлар, халқлар, донишмандаларда ор-номуссизлик, уят, ифлослик ва разолат ҳисобланган. Чунки инсоннинг соф қалби ўз-ўзидан бу қабиҳ ишни табиатан қоралайди, ёқтирмайди.
Минг афсуски, зино ҳозирги кунда ҳам юртимизда учраб турибди ва катта масала, бўлиб келмоқда айрим ёшлар бу нарсани манавий етуклик, яъни мода тарзида қабул қилишмоқда. Уят, шарм -тортичоқлик эса гўёки қолоқ инсоннинг, замонавий бўлмаган шахснинг иши деб билишмоқда. Улар чет эл шахсларининг хатти-ҳаракатларига, юруш-турушларига, кийинишларига ҳавас ила тақлид қишга урунишмоқда. Ҳаттоки бошқа ёшларнинг ҳам шу йўлга киришларига сабабчи бўлишмоқда. ,, Ҳозир ҳамма шундайку, ҳамма шундай юрадиъъ ,,Эй лақма, анойи юр биз билан қолоқмисанъъ деган сўзлар сафдошларини ҳам йўлдан Урушига ва шу йўлга киришларига сабабчи бўлмоқда. Шу тарзда юриш улар учун асосий моддий ва маънавий етуклик, билимдонлик бўлиб туюлмоқда, ортда қолмасликка ҳаракат қилишмоқда.Бу нарса эса уларнинг мана шу қабиҳ йўлга йўлга кириб кетишларига сабаб бўлмоқда. Ўзбек миллатига хос удум, анъана, ҳаё уларни осонгина тарк этмоқда.Интернет материаллари ёшлар онгини заҳарлаш натижасида уларнинг тарбиясига жиддий таъсир кўрсатмоқда.Номаҳрам эркакка қорасини кўрсатишни ор деб билган мастура момолар юртида инсонийлик ва аёллик номига доғ тушурувчи фоҳишалар бемалол харом-ҳариш билан шуғулланмоқдалар. Бегона аёлга ғараз кўз билан назар ташлашни номардлик ҳисоблаган марду-майдон боболар юртида эркаклик номини булғаётган, ҳайвоний ҳиссини ҳамма фазилатлардан устун қўювчи шармандалар кўкрак кериб, гердайиб юрибдилар.
Пайғамбаримиз (с.а.в) “қайси қавмда зино тарқалса., Аллоҳ Таоло уларни ота боболари билмаган касалликка мубтало қилади” деганлар.
Боболаримиз зинони ҳаёлларига ҳам келтирмаганлар. Чунки уларнинг маҳбуб пайғамбарлари Зинокор зино қилганда мўминлиги қолмайди, деганлар.
Мўминлик- иймон, боболаримиз учун ҳамма нарсадан устун бўлган. Улар охират азобидан қўрққанлар, шу боис бошқа гуноҳлар қатори зинога ҳам яқинлашмаганлар. Шариат бўйича оила қурган, никоҳда бўлган шахснинг зино қилгани исботланса у тошбўрон қилиб ўлдирилган. Оила шарафини, эр-хотинлик ҳурматини била туриб ҳаромга юрганлар жамиятга, инсониятга етказган бу жиноятлари учун қаттиқ жазога тортилган.
Ислом зинога қарши фақат қаттиқ жазо қўллаш билан чекланиб қолмай, балки унинг олдини олиш учун барча чораларни билдирган.
1. Ҳалол йўл билан жинсий эҳтиёжни қондиришга барча шароитларни яратиш. Сир эмас, Аллоҳ инсонни ятарганда, жуфтини ҳам қўшиб яратади. Чунки Исломда эркак ва аёлнинг қўшилишидан асосий мақсад пок насл қолдиришдир. Қуръони Карим оятлари ва кўплаб ҳадиси шарифлар мусулмонларни вақти етиб, имкони бўлиши билан оила қуришга чорлайди, оилалиларни эса оила қурувчиларга барча ёрдамларини беришга ундайди. Никоҳсиз юриш қаттиқ қораланади.
Афсуски, ҳозирга келиб бизда бу масалаларга эътибор бироз сусайган. Ўғил-қизларнинг ҳали ёш, ўқиб олсин, ҳарбий хизматга бориб келсин каби турли баҳоналар билан,базида тўйни дабдаба билан ўтказиш учун нарса йиғиш, қалин пули тўлаш ва бошқа баҳоналар билан умрини ўтказиб, зинога боришларига ҳам сабабчи бўлишмоқда.
2. Бегона эркак-аёлларнинг бир-бирларига аралашуви исломда қораланади. Чунки номаҳрам аёл ва эркак ёлгиз қолсалар, учинчилари шайтон бўлиб уларни йўлдан уриши мумкин. Бу ҳақда пайғамбаримиз алайҳиссалом ривоят қилган ҳадисда “Кимнинг Аллоҳга ва охират кунига иймони бўлса, номаҳрам аёл билан ҳоли қолмасин, учинчилари шайтон бўлади,дейилган.
Ҳозирги вақда айрим аёллар баданларини очиб ярим-яланғоч юришга одатланганлар.Бу эса эркакларнинг ҳиссиётларини қўзғашга ва гуноҳга етаклашга сабаб бўлмоқда.Шунингдек баданни очиб юриш натижасида аёллар турли касалликларга чалинаётганлари ҳам бежиз эмас.
Аллоҳ таоло нур сурасида эркакларга ва аёлларга алоҳида-алоҳида хитоб қилиб,номаҳрамларга шаҳват билан қарамасликка ва авратларини беркитиб юришга фармон берган .Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда;ъъКўзнинг зиноси назардир,ъъдейилган.Албатта ,ҳамма бало назардан бошланади.Биринчи назар тушганда Худодан қўрқиб ўзини тийган одам ютади.Лекин яна назар солса…
Шариатда, ҳатто эр-хотинга ҳам ўз ораларида бўлиб ўтган ишларни ўзгалар ҳузурида гапиришга рухсат йўқ.Ҳозир эса тўтта одам тўпланса,гап фоҳиша ишлар ҳақида кетиши сир эмас.
,,Даюс жаннтга кирмайдиъъ дейдилар пайғамбаримиз алайҳиссалом. ,,Даюсъъ-хотини,синглиси,қизи ёки бошқа қариндошларининг зинога юраётганларига рози бўлган шахсдир.
Ҳаммамиз ор-номусли,уятли ва ғайратли бўлишимиз лозим.Бу балога қарши қарши биргаликда қурашмоғимиз керак.Истагимиз –бу йўлда ҳамма ўз қўлидан келган ёрдамини аямасин.
Хуллас жамиятимизда зинокорларга ўрин қолдирмасликка,бу иллатга қарши турмоғимиз,жамиятимизни соғломлаштиришга уринмоғимиз барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.
Хайрулла Мардонов – Имом Термизий ўрта махсус ислом
таълим муассасаси ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари
Izohlar