Республикамизда миллатлараро муносабатларнинг ўрни
Миллатлараро муносабатларни тўғри йўлга қўйиш борасида Ўзбекистон ўзига хос тажриба орттирди. Бунда фақат миллий ўзликни англаш, миллий ғурур ва ифтихор туйғусини тарбиялаш, миллатларнинг тили, маданияти, урф-одатларини асраб-авайлаш билан чекланмаслик, балки мамлакатдаги барча миллатларнинг умумий бирдамлигига эришиш тамойилига амал қилинди…
Шуни унутмаслик керакки, қайерда миллатлараро тотувлик ғоясининг аҳамияти англаб етилмас экан, жамият ҳаётида турли зиддиятлар, муаммолар вужудга келади, улар тинчлик ва барқарорликка хавф солади. Бугунги кунда жаҳоннинг айрим мамлакатларида содир бўлаётган миллий низолар шундан далолат беради. Миллатлараро муносабатларни янада ривожлантириш соҳасида Ўзбекистон Республикасининг давлат сиёсатини изчил амалга ошириш ва янада такомиллаштириш мақсадида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ ишлаб чиқилган миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати консепсиясининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланган:
· миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикасининг давлат сиёсатини амалга ошириш жараёнида давлат органлари ва ташкилотларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фуқаролик жамияти институтлари билан, шу жумладан оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлиги механизмларини такомиллаштириш;
· миллатлараро муносабатларни янада ривожлантириш, республикада яшаб турган турли миллат ва элат вакилларининг тили, маданияти, анъаналари ва урф-одатларини сақлаш ва ривожлантириш соҳасида Ўзбекистон Республикасининг давлат сиёсатини самарали амалга ошириш учун қўшимча ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлар яратиш;
· жамияятда кўп миллатли катта оила ҳис-туйғусини, республика ҳудудида таъминлаш, уларнинг Конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари камситилишига йўл қўймаслик;
· миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлаш, мамлакат ҳудудида ва ундан ташқарида фуқароларнинг, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;
· Ўзбекистон Республикасининг давлат ва жамиятни ривожлантиришдаги устувор мақсадларини, илғор хорижий тажрибани эътиборга олган ҳолда миллатлараро муносабатларнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш. Миллатаро муносабатлар соҳасида давлат сиёсати консепсияси ва уни 2019-2021 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди. Консепсия ва “Йўл харитаси” бажарилишини мувофиқлаштириш ҳамда мониторинг қилиб бориш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасига топширилди. Қўмита таркибида миллатлараро муносабатлар соҳасида илмий-ижтимоий тадқиқотлар олиб бориш, илмий мақолалар, китоблар, илмий-тадқиқот материаллари, ахборот-таҳлилий шарҳлар тайёрлаб эълон қилиб бориш учун Миллатлараро муносабатлар бўйича илмий-амалий тадқиқотлар маркази ташкил этилди. Бу ишлар бугунги кунда самарали амалга оширилмоқда.
Сирожиддин Қурбонов – Таълим муассасаси матбуот котиби
Izohlar