ФАРАҲБАХШ КУНЛАР ҚАДРИ
Аллоҳ таоло томонидан берилган энг буюк неъматлар, шубҳасиз, ҳуррият, офият, соғлиқ ва тинчликдир. Зеро, улар эътибор топган жамиятда миллий ва умуминсоний қадриятлар, урф-одатлар камол топади. Виждон эркинлиги, эътиқод ҳамда фикр эркинлиги ҳаётда муҳим ўрин тутади. Чунки ҳар бир инсон эътиқод борасида эркин, ҳурфикр бўлсагина, амали тўғри, рушди ҳидоятда ҳисобланади.
Кўп миллат ва эътиқодда бўлган халқимиз ўзаро ҳамжиҳатлик ҳамда иноқликда узоқ муддатдан буён аллома Ҳаким Термизий “инсоннинг асосий бойлиги”, дея таъриф берган маърифат асосида яшаб келмоқда. 2022 йил 16-20 май кунлари мамлакатимизда диний бағрикенглик тамойилининг ёрқин намунаси ҳисобланган “Декларациялар мулоқоти” халқаро форумининг ташкил этилиши ҳамда унинг натижалари асосида “Бухоро декларацияси” қабул қилиниши юртимиздаги диний бағрикенгликнинг узоқ тарихи борлигини исботлаб берди. Буюк саркарда Амир Темур даврида Самарқандда турли дин вакилларини жамлаб, уларнинг ўз урф-одат ва қадриятларига мос эҳтиром кўрсатилгани тарихий манбаларда таъкидланади.
Бугун одамлар тобора ҳақҳуқуқи, эркинлигини англаб бормоқда ва табиийки, улардан ҳаёти мобайнида унумли фойдаланишни истайди. Шу маънода, умуминсоний қадриятлар, миллий, диний ва ижтимоий байрам ҳамда урф-одатларга бўлган эътибору эҳтиром ҳам юксалмоқда. Мамлакатимизда нафақат миллий, диний байрамларни кенг нишонлашга шарт-шароит яратиб берилмоқда, балки бошқа диний конфессиялар вакилларининг ўз байрамларини эркин нишонлаши учун ҳам барча имкониятлар мавжуд. Диний-маърифий соҳага эътибор кучайган юртимизда виждон эркинлиги, миллатлараро ва динлараро тотувликни таъминлаш масаласи доимо долзарб аҳамият касб этиб, бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар халқаро экспертлар томонидан муносиб эътироф этилмоқда. Ҳар йили муборак Қурбон ва Рамазон ҳайитларини нишонлаш бўйича қабул қилинадиган Президент қарорлари ҳам халқимизнинг бетакрор байрамларидан ҳисобланган ушбу айёмларни нишонлаш ва унинг моҳиятида мужассам бўлган эзгулик, аҳил қўшничилик, бағрикенглик, меҳмондўстлик, шукроналик ва меҳр-оқибат каби қадриятларни асраб-авайлашга хизмат қилмоқда. Бу улуғ айёмларда юртдошларимиз дўст-биродарлар ҳолидан хабар олади, хаста ва ночор инсонларни зиёрат қилади. Шу ўринда алоҳида таъкидлаш жоизки, юртимизда байрамлар муносабати билан дам олиш кунларининг узайтирилиши, фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида мазмунли дам олиши, “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” лойиҳаси доирасида эса ички ва зиёрат туризмини янадаривожлантиришга кенг имкониятлар яратилмоқда.
Қуръони каримда инсонга ато этилган неъматларга шукроналик келтириш борасида Аллоҳ таоло “Иброҳим” сураси 7-оятида шундай марҳамат қилади: “Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта сизга (неъматларимни) зиёда қилурман. Агар куфр (ношукурлик) келтирсангиз, албатта азобим шиддатлидир”. Зеро, неъматларни қадрламаслик, уларни исроф этиш динимизда қаттиқ қораланган. VIII аср ислом илм-фанининг истеъдодли олими, адаб илмининг билимдони Абдуллоҳ ибн Муқаффа “Адабул важиз” рисоласида шукрнинг фазилатига, унинг инсонга келтирадиган фойдаларига тўхталар экан, шундай дейди: “Аллоҳ таолонинг берган неъмат ва инъомларига шукр қилмасанг, Яратганнинг марҳаматига сазовор бўла олмайсан.
Шундай экан, ҳар доим Аллоҳ таоло нинг ҳадсиз марҳаматидан сенга насиб қилган ризққа шукр қил, Яратган сенга ато этган неъматлари, туҳфаларига ҳамиша шукр ва ҳамдлар келтиришда ижтиҳодли бўл”. Байрамлар турфа бўлиб, диний мазмундагилари кам сонли. Улар инсонларнинг эътиқоди билан боғлиқ. Яна бир тоифаси ижтимоий характерга эга. Улардан баъзилари жамоатчиликнинг кенг муҳокамасига сабаб бўлмоқда. Аслида, ишнинг моҳиятини тўлиқ тушуниб етиш орқали бу мавзуга муносабат янада равшан бўлади. Оқил инсон фаросатли, масаланинг моҳиятини чуқур таҳлил қиладиган, ҳар бир ишдан эзгулик ва савобни кўзлайдиган кишидир. Бундай одамлар бошқаларга мурувват кўрсатиш, яхшилик улашиш учун сабаб излайди. Имкон бўлиши заҳоти шунга интилади. Шундай экан, йил поёнида бир йиллик фаолиятни сарҳисоб қилиш, камчиликлардан хулоса чиқариб, муваффақиятларга шукрона келтириш, янги режалар тузиш, яқинлар ҳолидан хабар олиш ва дам олиш кунларида зиёрат, ибодат ҳамда савобли ишларни қилишга ҳеч қандай монелик йўқ. Зеро, ҳадиси шарифларда “Амаллар ниятларга қараб баҳоланади”, дея алоҳида таъкидланган. Демак, ниятни тўғри қилиш, ушбу байрамлар муносабати билан мамлакатимизда яратиб берилаётган имкониятлар, қўшимча таътиллардан унумли фойдаланиш, қўни-қўшничилик, қон-қариндошлик ришталарини янада мустаҳ чуқур таҳлил қиладиган, ҳар бир ишдан эзгулик ва савобни кўзлайдиган кишидир. Бундай одамлар бошқаларга мурувват кўрсатиш, яхшилик улашиш учун сабаб излайди. Имкон бўлиши заҳоти шунга интилади. Шундай экан, йил поёнида бир йиллик фаолиятни сарҳисоб қилиш, камчиликлардан хулоса чиқариб, муваффақиятларга шукрона келтириш, янги режалар тузиш, яқинлар ҳолидан хабар олиш ва дам олиш кунларида зиёрат, ибодат ҳамда савобли ишларни қилишга ҳеч қандай монелик йўқ. Зеро, ҳадиси шарифларда “Амаллар ниятларга қараб баҳоланади”, дея алоҳида таъкидланган.
Демак, ниятни тўғри қилиш, ушбу байрамлар муносабати билан мамлакатимизда яратиб берилаётган имкониятлар, қўшимча таътиллардан унумли фойдаланиш, қўни-қўшничилик, қон-қариндошлик ришталарини янада мустаҳ эзгу иш ва амалда бардавом бўлади. Ҳаётини эзгу амал ва солиҳ ишларни қилиш билан ўтказади. Ҳар бир берилган неъмат ва яхшилик учун шукрона келтиради. Берилган неъматларнинг қадрига етиш, уларни асраб-авайлаш муқаддас динимизда тарғиб қилинувчи амаллардандир. Мавжуд жамиятда ижтимоий байрамларни нишонлаш ва ушбу байрамлар билан инсонлар ўзаро бирбирларини табриклаши, турли дин вакиллари томонидан қилинган эҳсонга ўхшаш нарсаларни олиш ёки олмаслик борасида турфа қарашлар бор. Кимдир уларга дунёвий байрамлар сифатида қаралиши ва динимиз бундан ман этмаслигини таъкидласа, яна кимдир бу байрамларни нишонлаш динимизда жоиз эмаслигини айтади. Аслида, ўз номи билан ижтимоий деб юритилаётган байрамларни динга нисбат бериш, бу борада билимсизлик билан мўмин-мусулмонлар ўртасида ихтилоф келтириб чиқаришнинг ўзи нотўғри. Зеро, бу байрамларни динга ҳам, эътиқодга ҳам алоқаси йўқ. Ушбу ихтилофларнинг олдини олиш мақсадида Мисрнинг дунёга машҳур “Ал-Азҳар” университети уламолар кенгашининг фатвоси тақдим этилган. Унда келтирилишича, “Жамиятдаги якка шахс ёки бир жамоанинг бирор фойда кўзлаб ёки ўзларидан ёмонликни даф қилиш мақсадида бирор ишга эътибор қаратишлари табиий ҳол. Дунёвий байрамларни нишонлаш жоиз ёки ножоизлиги борасида ислом уламолари турли фикр билдирган. Бу каби нишонланадиган байрамлар икки турга бўлинади — дунёвий ёки диний байрамлар. Агар дунёвий байрамлардан кўзланган мақсад тўғри бўлса, турли ишлар аралашуви сабабли шариат кўрсатмаларидан ташқарига чиқилмаса, ислом бундай дунёвий байрамларни ман қилмайди”.
Мисрдаги фатво ҳайъатининг мазкур қарори мусулмон оламидаги турли ихтилоф ва қарашларга муносиб ечим бўлиши керак. Шунингдек, бу борада ислом динидаги икки ҳайит байрамидан ташқари ҳам бир нечта байрамлар мавжуд. Улардан фарзанд дунёга келганда, хатна ва никоҳ тўйида, муҳим ишлар содир бўлганда, имтиҳондан муваффақиятли ўтганда, деҳқончиликдан мўлкўл ҳосил олганда, яқинларини сафардан келишини кутиб олганда хурсанд бўлиб, шукрона келтиради ва байрам илади. Эришилган ютуқ ва хурсандчилик билан ўзаро муборакбод этишларида ислом шариатининг монелиги йўқ. Аксинча, бу каби амалларга жамият фаровонлиги, инсонларнинг иноқлиги, силаи раҳмнинг ёйилишига сабаб бўладиган ишлар сифатида қаралади. Ислом дини дунёвий байрамни нишонлашни қораламайди, агар ундан кўзланган мақсад тўғри бўлса ва шариат кўрсатмаларидан ташқарига чиқилмаса, албатта. Бу байрамларни ишонлашда инсонларнинг қалбида бир-бирига меҳр-оқибатни пайдо қилиш ва яхшиликлар улашиш бор бўлса, унга монелик йўқ. Шунингдек, исломдини бошқа дин вакиллари томонидан берилган ҳадяларни олиш ва улардан фойдаланишни ҳам ман қилмаган.
Исломда қўшничилик алоқаларига катта аҳамият берилади. Ушбу алоқаларни гўзал тарзда олиб бориш ҳақидаги таълимотлар тақдим этилади. Бу таълимотлар эса исломнинг ижтимоий алоқаларни имон ва гўзал ахлоқ асосида олиб боришга берган аҳамиятидан келиб чиқади. Қуръони каримнинг “Нисо” сураси 36-оятида: “Ота-онага, яқин қариндошга, етимларга, мискинларга, яқин қўшнига, ён қўшнига, ёндаги соҳибга, йўқсил йўлчига в ақўлингизда мулк бўлганларга яхшилик қилинглар”. Бу ояти каримада Аллоҳ таоло бир неча тоифа одамларга, жумладан, отаона, қариндошлар, яқин қўшнилар ва ён қўшниларга яхшилик қилишни амр қилган. Эътиборлиси, ояти каримада “қўшни” икки хил зикр этилган бўлиб, “яқин қўшни”ни қариндош қўшни, яъни яқинлиги бор қўшни, “ён қўшни”ни эса оддий, яқинлиги йўқ қўшни, деб таъкидланган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом қўшничилик ҳақида шундай деганлар: “Кимки Аллоҳга ваохират кунига иймон келтирган бўлса, қўшнисига озор бермасин”.
Бошқа бир ҳадисда қўшнилар уч тоифага — мусулмон, ғайридин ва қариндош қўшниларга бўлиниши айтилади. Шундан мусулмон қўшнининг — қўшничилик ва мусулмонлик ҳақлари, ғайридин қўшнининг — қўшничилик ҳақи ва қариндош қўшнининг қариндошлик, қўшничилик ва агар мусулмон бўлса, мусулмонлик ҳақлари борлиги таъкидланган. Демак, жонажон юртимизда инсон қадри учун амалга оширилаётган ислоҳотлар, маънавий баркамоллик йўлида қилинаётган ушбу саъй-ҳаракатларга муносиб ҳисса қўшиш, тинч-осуда ҳаётга шукрона келтириш ҳар бир инсоннинг бирламчи бурчидир. Жамиятимизда инсон қадри улуғланар экан, унга бўлган ҳурмат ва эҳтиром ҳам юксалиб бораверади. Инсонга бўлган эътибор унинг қарашлари, урф-одат ва қадриятларини улуғлаш орқали амалга ошади. Жамиятнинг ҳар бир аъзоси қадриятларини теран англаши, тинчлик, хотиржамлик, офият ва соғлиқ неъматларининг қадрига етиши лозим бўлади. Ўтаётган ҳар бир фурсат ва вақтни ғанимат билиш, ундан тўғри фойдаланиш, энг асосийси, шундай фараҳбахш, дориламон кунларнинг қадрига етиш асосий мақсад бўлиши керак.
Шукурилло УМАРОВ, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот
маркази директори, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори
Янги Ўзбекистон газетасининг 2023 йил 12 январьдаги № 7 (796) сони
Izohlar