ВАТАН ОСТОНАДАН БОШЛАНАДИ.
1993-йил 14–январь. Бу сана Мустақил Ўзбекистон тарихи саҳифаларига Ватан ҳимоячилар куни сифатида муҳрланди. Ватан ози нима, мўмин-мусулмонлар ватанни ҳимоя қилиш борасида қандай йўл тутмоқлари лозим, ватанни ҳимоя қилишлик ҳам ибодатми? Мана шу қарашлар ҳақидаги баъзи мулоҳазалар билан қисқача танишиб ўтсак.
Ватан тўғрисида гап кетар экан, халқимиз орасида кенг тарқалган, “Ватан остонадан бошланади” деган нақл бот-бот хаёлимиздан ўтади. Бу нима дегани? Ҳар бир инсоннинг оз кичик ватани бор. Бу унинг уйи ҳисобланади. Демак, ҳар бир инсонни, унинг шахсий эмин-эркинлигини, шахсий озодлиги, ҳурриятини ва шахсий ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган ватани бўлади. Бу ер унинг чегараланган уй-жойи ҳисобланади. Ана шу уй-жойининг тўрт тарафини девор билан орар экан ва унга кирадиган дарвоза қояр экан, шунинг ичкариси унинг ватани ҳисобланади. Ҳаттоки, бугунги дунё қонун-қоидасида ҳам ҳар бир инсоннинг шахсий ватанига биров берухсат кириши мумкин эмас, рухсат берса киради.
عن ابي هريرة رضي الله عنه ان رسول الله صلى الله عليه وسلم قال
مَنِ اطلَعَ فِي بيتِ قَوْمٍ بِغَيْرِ إذْنٍ ، فَفَقَؤُوا عَيْنَهُ ، فَلَا دِيَةَ لَهُ ولَا قِصاصَ
Абу Ҳурайра р.адан ривоят қилинади. Пайгамбаримиз с.а.в айтдилар: “Ким бир қавмнинг уйига уларнинг изнисиз қараса, уларнинг кўзини ойиб олсалар, хун тўлаш ва қасос ҳам ёқ ”дедилар.
Бу ҳадисдан маълум боладики хонадон аҳлини рухсатисиз бировни хонадонига, назар солиш, моралаш жоиз эмаслиги, келиб чиқади.
Умуман олганда, мўмин-мусулмон инсон, авваламбор, мана шу оила деб аталган мўъжаз ватанини ҳимоя қилиши керак. Бу ҳимояга ким биринчи масъул, албатта, биринчи бўлиб, эркак масъул. Чунки Аллоҳ таоло эркакни ватанни, мол-у дунёни, аҳлини ҳимоя қилишга қобилиятли қилиб ва жисмонан бақувват қилиб яратган. Ислом динида шариатга зид бўлмаган ҳар қандай касб-ҳунар, ҳар қандай соҳа вакили қадрланади. Жамият ривожи, аҳоли фаровонлиги учун қилинган зарра амал ҳам эътирофсиз, мукофотсиз қолмайди. Балки, ҳар қандай яхши амал рағбатлантирилади. Бу ҳақда Қуръони каримда бундай дейилади:
“مَن جَآءَ بِٱلْحَسَنَةِ فَلَهُۥ عَشْرُ أَمْثَالِهَا"
“Ким бир яхшилик қилса, ўнга ўн баробар қайтарилур…” (Анъом сураси, 160-оят).
Оятдан маълумки, Аллоҳ таоло ким қайси соҳа ва қайси йўналишда бўлишидан қатъи назар, бир яхши амал қилган кишини ўн баробар мукофот билан тақдирлаши, нафақат, хизматни тақдирлаши, балки рағбатлантириши ҳам айтилмоқда. Бундай мисоллар Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда кўп учрайди.
Мукофоти улуғ ва эътиборга сазовор амаллардан бири бу – Ватанни қўриқлаш, уни турли ғаразли кимсаларнинг юрт ва кишилар хотиржамлигига солмоқчи бўлган рахналаридан огоҳ туришдир. Бу ҳақда Муовия ибн Ҳайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
عن معاوية بن حيدة - رضي الله عنه - قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم
ثلاثةٌ لا ترى أعينُهم النارَ: عينٌ حرستْ في سبيلِ اللهِ وعينٌ بكتْ من خشيةِ اللهِ وعينٌ كفتْ عن محارمِ اللهِ
“Уч (тоифа кишиларнинг) кўзлари жаҳаннамни кўрмайди: Аллоҳ йўлида қўриқчилик қилган кўз, (Аллоҳдан) қўрққани туфайли йиғлаган кўз ва Аллоҳ ҳаром қилган нарсалар (яъни, номаҳрамларга назар солиш)дан тийилган кўз” (Имом Табароний ривояти).
Бу уч тоифа инсонга Аллоҳ таоло тарафидан энг катта мукофот берилади. Улардан дастлабкиси “Аллоҳ йўлида қўриқчилик қилган кўз…” дея хоҳ чегарада, хоҳ юрт ичида бўлсин Ватанни ва ушбу диёрда яшаётган инсонлар хотиржамлиги йўлида бедор бўлган киши зикр қилинмоқда. Демак, Аллоҳнинг розилиги учун ватан ҳимоясида қўриқчилик қилиш ниҳоятда хайрли амалдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга:
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : " أَلَا أَدُلُّكُمْ عَلَى مَا يَمْحُو اللَّهُ بِهِ الْخَطَايَا، وَيَرْفَعُ بِهِ الدَّرَجَاتِ ؟ " قَالُوا : بَلَى، يَا رَسُولَ اللَّهِ.
قَالَ : " إِسْبَاغُ الْوُضُوءِ عَلَى الْمَكَارِهِ، وَكَثْرَةُ الْخُطَا إِلَى الْمَسَاجِدِ، وَانْتِظَارُ الصَّلَاةِ بَعْدَ الصَّلَاةِ، فَذَلِكُمُ الرِّبَاطُ "
“Сизларни Аллоҳ хатоларни ўчирадиган, даражаларни кўтарадиган нарсага далолат қилайинми, дедилар. Улар: “Албатта, эй Аллоҳнинг Расули, дейишди. У зот: “Қийинчиликларга қарамай, яхшилаб таҳорат олиб, масжидларга узоқ йўлдан бориш ва намоздан сўнг (кейинги) намозни интизор бўлиб кутиш. Мана шу сизларга робитадур”дедилар”. (Имом Муслим, Имом Термизий ва Имом Насоийлар ривояти).
Исломда мусулмонларни душманлар ҳужумидан ҳимоя қилиш учун шай болиб, чегарани қориқлаб турган одам “муробит” деийилади.
Аслида рибот деб лугатда чегараларни сақлаб ,ҳифз-у ҳимоя қилиб туришга айтилади. Чунки чегарада туриш огир иш. Сабаби ,одатда , чегара одамлардан, шаҳар ва қишлоқлардан узоқда болади, яхши шароитлар болмайди. Машаққат жиҳатидан охшашлиги боис савоби тенглаштирилмоқда.
Ватанни ҳимоя қилиш, равнақи ва фаровонлиги йўлида хизмат қилиш ҳар бир мусулмонга ҳам фарз, ҳам қарздир. Ватанни ҳимоя қилиш буюк саодат, улуғ савоб бўлса, унга хиёнат шу қадар катта гуноҳ, энг оилй жиноятдир.
Ватанга бўлган муҳаббат ҳақида гап кетганда беихтиёр Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳижратга чиқишга мажбур бўлган ҳолатлари кўз олдимизда гавдаланади... Ана, Макка аҳлини дин-у диёнат, маърифат, адолатга чорлаб, эвазига турли ҳақорат ва бўхтонларга дучор бўлган Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз туғилиб ўсган диёрни тарк этиб, изни илоҳий ила Мадина сари қадам ташладилар. Маккадан узоқлашиб, “Жухфа” деб аталадиган водийга етганларида муборак бошларини ердан оҳиста кўтариб Мадинаи мунаввара томон боқдилар. У зотга Жаброил алайҳиссалом: “Эй Муҳаммад! Туғилиб ўсган маконингизга талпиняпсизми, унга муштоқмисиз?”, дедилар. У зот: “Ҳа, шундай”, дедилар... Мана, ватанга бўлган муҳаббат! Мана буни туғилиб ўсган жойни ҳали тўла тарк этиб улгурмай соғиниш дейдилар.
ولَمَّا خَرَجَ النبيُّ صلى الله عليه وسلم من مكَّةَ إلى الغَارِ - الْتَفَتَ إلى مَكَّةَ - فقال: (أَنْتِ أَحَبُّ بِلاَدِ اللهِ إلى اللهِ، وأَنْتِ أَحَبُّ بِلاَدِ اللهِ إليَّ، فَلَوْ أَنَّ المُشْرِكينَ لَمْ يُخْرِجُوني لَمْ أَخْرُجْ مِننْكِ)
Пайгамбаримиз с.а.в Маккадан чиқиб кетгач, Маккага юзланиб айтдиларки, “Сиз мен ва Аллоҳ учун энг суюкли шаҳарсиз. Агар Мушриклар мени чиқармаганда бу юртдан мен чиқмаган болардим”, деб ватанга болган муҳаббатларини изҳор қилганлар ва умматларни ватанни асраб авайлаш, уни коз қорачигидек сақлашга ундаганлар.
Ватанга бўлган муҳаббат комил иймон белгиси эканига бундан ёрқин далил бўлмаса керак. Яратган барчамизни ватандан айро тушишдек мусибатдан сақласин. Иймонимизни саломат, юртга бўлган муҳаббатимизни яна-да зиёда қилсин.
Бобоқулов Имомиддин - Имом Термизий
ўрта махсус ислом таълим муассассаси ўқитувчиси
Izohlar