ОТА-ОНАГА ОҚ БЎЛИШНИНГ ОҚИБАТИ
Диннинг асосий мақсадларидан бири, инсонга ёмонликнинг зарарларини баён қилиб, ундан асраб қолиш ҳамда ёмон йўлга кириб кетганларни тўғри йўлга чорлашдир. Тўғри йўлда юриш одобий тараққиётнинг сабабидир. Қайси жамиятда шу иш яхши йўлга қўйилса, ўша жамиятнинг аҳволи ниҳоятда яхши бўлади. Агар инсонда тўғри йўлдан юриш рағбати бўлмаса, унда яхшиликка интилиш сўнади ва ёмонлик ботқоғига ботиши осонлашади. Шунинг учун ҳам, Исломда тўғри йўлдан юришга алоҳида эътибор берилган. Шундай экан, ҳар бир фарзанд тўғри йўлдан юриши лозим. Тоғри йўдан юриш ота-онага оқ бўлмасликни ҳам ўз ичига олади. Зеро, ота-онага оқ бўлиш гуҳоҳи кабира (улкан гуноҳ)дир. Бунга қуйидаги ҳадислар далилдир:
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ алайҳиссалоту вассалом: “Кабира-улкан гуноҳлар Аллоҳга бирор нарсани шерик қилиш, ота-онага оқ бўлиш, одам ўлдириш, ёлғон қасам ичиш” дедилар. Яна у кишидан ривоят қилинадики, Росулуллоҳ алайҳиссалоту вассалом: “Киши ўз ота-онасини сўкмоғи улкан гуноҳлардандир” деганларида, саҳобалар: “Киши ота-онасини ҳам сўкадими?” дейишди. (Риёзус солиҳийн)
Шунда Росулуллоҳ алайҳиссалоту вассалом: “Ҳа, киши бировни ота-онасини сўкади кейин бу ҳам унинг ота-онасини сўкади”, дедилар. (Яъни бу билан ўз ота-оансини сўккан бўлади).
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари.
Демак, киши бировни сўкса, кейин ўша одам унинг ота-онасини ҳам сўкади, шу билан у билвосита ўз ота-онасини сўккан бўлади. Бошқа ривоятда келтиришича, “Киши ота-онасини лаънатламоқлиги кабира-улкан гуноҳлардандир”, деганларида, саҳобалар: “Эй Аллоҳнинг расули, киши ўз ота-онасини ҳам лаънатлайдими?” дейишди. Росулуллоҳ алайҳиссалоту вассалом: “Киши бошқа кишининг ота-онасини сўкади. Кейин бу ҳам унинг ота-онасини сўкади” дедилар. Абу Бакра Нуфайъ ибн Ҳорис разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ алайҳиссалоту вассалом: “Сизларга кабира (улкан) гуноҳлар ҳақида хабар берайми?” деб уч марта сўрадилар. Биз: “Ҳа айтинг эй Аллоҳнинг расули!” дедик. Шунда у зот: “Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмоқ, ота-онага оқ бўлмоқ” деб суяниб тургандилар, тўғри ўтириб олиб, “Огоҳ бўлинглар, ёлғон сўз ва ёлғон гувоҳлик бермоқ” деб такрорлайвердилар, ҳатто биз: “Қанийди, жим бўлсаларку”, деб умид қилдик.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Давутов Саййидбурхон – “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси
“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
УЗ
РУ
EN
العربية
Izohlar