ФАҚИҲЛАРНИНГ ТАБАҚАЛАРИ
“Табақоти фуқаҳо”, яъни фақиҳларнинг мартабалари дейилади. Албатта, ҳамма фақиҳ номининг олганларнинг даражалари бир хил эмас. Балки улар турли табақаларга бўлинадилар ва ўша табақаларида уларниннг даражалари билинади. Шунинг учун фиқҳ илми толиблари бу табақаларни билиб олишлари лозим. Ҳанафий олимлари етти мартабага бўлинади:
1. Мужтаҳид фиш шаръий. Мутлақ мужтаҳид бўлиб, бу турдаги мужтаҳид Қуръони карим ва суннат шарифларнинг соясида бир неча усул ва қоидаларни таъсис этиб, бир йўлга асос солган ва шаръий масалаларни шу йўл асосида ҳал қилган. Бу турдаги мужтаҳидларнинг сони кўп бўлиб, уларни аниқ бир рақам билан ифода қилиш қийин. Имоми Аъзам, Имоми Молик, Имоми Шофеъий, Аҳмаб ибн Ҳанбал, Суфёни Саврий, Суфён ибн Уйайна, Саид ибн Мусаййаб шу турдаги мужтаҳидлар сирасига киради. Лекин улардан бир нечаларининг йўлларини кенг тарқалмади ва баъзилариники эса, бироз муддат ёйилиб, кейинчалик йўқ бўлиб кетди. Ҳанузгача давом этаётганлари барчамизга маълум бўлган тўртала мазҳаб – Ҳанафий, шофеъий, ҳанбалий ва моликийлар ҳисобланади.
2. Мужтаҳид фил мазҳаб. Бу тоифадаги мужтаҳидлар шаръий далиллар асосида ижтиҳод қила оладиган олимлардир. Фақат мужтаҳиди мутлақ таъсис этган йўл ва усулга асосланиб ижтиҳод қила олади. Имоми Абу Юсуф, Имом Муҳаммад ва Имом Музанийлар шу турдаги мужтаҳидлар сирасига киради.
3. Мужтаҳид фил масъала. Масалаларда ижтиҳод қилиш салоҳиятига эга бўлган олимлар бўлиб, улар усулда ҳам фуруъда ҳам мужтаҳиди мутлаққа қарши шаклда ижтиҳод қила олмайди. Юзага келган масалаларда мужтаҳиди мутлақнинг ҳукми бўлмаган масалаларда мужтаҳиднинг қоида ва усулига кўра ижтиҳод қилади. Таҳтовий, Сарахсий ва Карҳий каби фақиҳлар шулар жумласидандир.
4. Мухарриж. Бу табақага оид бўлганлар ижтиҳод қилишга қодир бўлмаган олимлар бўлиб, мужтаҳиддан қолган ва бир неча эҳтимолларга эга бўлган масалаларни шубҳалиларини йўқ қилиб, энг тўғрисини топиб берадиган олимлардир.
5. Муражжиҳ. Бу табақага оид бўлган олимлар ижтиҳод қилишга қодир бўлмай балки мужтаҳиддан қолган икки хил қарашнинг бирини даллиларга суянган ҳолда таржиҳ этган (бирини иккинчисидан устун қўйган) олимлардир. Имоми Қудурий ва Имом Марғинонийлар шулар жумласидандир.
6. Мумаййиз. Бу табақага оид фақиҳлар юқоридаги мартабалардан ҳеч бирига эга бўлмаган ҳолда, ривоят ёхуд мазҳабнинг зоҳирига қараб бир-биридан фарқ қилишини билган кишилардир. Мухтор ва Канз асарлари соҳибалари шу табақага киради.
7. Содда муқаллид. Бу табақага оид фақиҳлар юқорида зикр қилинган мартабалардан ҳеч бирига мансуб бўлмаган олимлар ҳисобланадилар. Мазҳабнинг масалаларини ёдлаб, ўз китоблари тўплаган кишилардир. Ҳаскафий ва Ибн Обидийнлар шулар жумласидандир.
Шофеъий мазҳабига кўра фақиҳлар уч қисмга бўлинади:
1. Мужтаҳиди мутлақ.
2. Мужтаҳид фил мазҳаб.
3. Мужтаҳид фил масоил ёки муражжиҳ.
Мухторов Исроилжон - “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқтувчиси
“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
УЗ
РУ
EN
العربية
Izohlar