24.01.2023

АНВАР ШОҲ КАШМИРИЙ ҲАҚИДА ҚИЛИНГАН ТАДҚИҚОТЛАР (1-қисм)

Ушбу мақолада аллома, муҳаддис Муҳаммад Анвар Шоҳ Кашмирий (1875-1935 йй.) ҳаёти ва илмий фаолияти хусусида олиб борилган тадқиқотлар ва ёзилган асарлар ҳақида қисқача таҳлилий маълумотлар баён этилган. Муҳаддис олим ҳақидаги маълумотларни атрофлича тадқиқот олиб бориш натижасида маълум бўлдики, у ҳақда ёзилган асосий манба ва тадқиқотларни шартли равишда уч қисмга бўлиб ўрганиш мумкин. Булар араб, урду ва турк тиллардаги тадқиқотлар ҳисобланади…

Асрининг ҳофизи, муҳаддис, муфассир, фақиҳ, тилшунос, шоир, имом, шайх, буюк Аллома  Муҳаммад Анвар Шоҳ Кашмирий ибн Шайх Муъзам Шоҳ Кашмирий бутун умр илм-маърифат таратиб, ҳақли равишда “Аллома”, “Замонасининг Байҳақийси” каби номлар олган. Бундай улуғ зотларнинг ҳаётини ўрганиб янги авлодга намуна, ўрнак сифатида етказиш, асарларидан илм аҳлининг кенг фойдаланиши учун уларнинг ҳаёт ва фаолиятларини қайта-қайта ўрганиб, тадқиқотлар олиб бориш, мақола ва асарлар ёзиш керак бўлади. Ана шу мақсадда дунёнинг кўплаб олимлари Аллома Кашмирий ҳақида тадқиқотлар олиб боришган. Олиб борилган тадқиқотларни излаб, улар ҳақида маълумот тўпланганда бу тадқиқотлар шартли равишда асосан уч тилда – араб, урду ва турк тилларида амалга оширилгани маълум бўлди. Буларнинг асосий қисми китоблар ҳисобланади, ундан ташқари магистирлик ва докторлик десертация иши ҳамда мақола сифатида нашр этилганларини ҳам келтирилди. 

Араб тилида олиб борилган тадқиқотлар:

1. “Нафҳату-л-анбар фи ҳаяти имамил-аср аш-Шайх Анвар” Муҳаммад Юсуф Баннурийнинг қаламига мансуб бу асар Кашмирий билан алоқадор қимматли маълумотларни ўзида жамлаган бўлиб, ўзидан кейинги кўплаб тадқиқотларга манба бўлиб хизмат қилиб келмоқда.

Баннурий Кашмирийни китобида устозини илм кишиси, тафсирчи, ҳадисшунос, фақиҳ ва адабиётчи сифатида кўрсатган. “Мажлисул илмий” томонидан қилинган сўнги нашрда бу асар 349 бет бўлиб нашр этилган[1].

2. “Мукаддимату ятимату-л-баян фи шайъин мин улумил-Куръан, Муҳаммад Юсуф Баннурий бу асарида “Нафҳату-л-анбар” асарида зикр этмаган маълумотларни келтирган. Бу асар Карачида “Мажлисул илмий” томонидан нашр этилган.

3. “Акидату-л-ислам” ва “Мушкилату-л-Куръан” мукаддималари ҳам Муҳаммад Юсуф Баннурий томонидан нашр этилган.

4. Муҳаммад Абдуллоҳ Форуқ Ансорий томонидан “Аш-Шайх Муҳаммад Анвар Шоҳ ал-Кашмирий ва Арауҳул-иътиқодийя” мавзусида Уммул Қуро университетида 2000 йилда магистирлик десертация иши сифатида тадқиқот иши олиб борилган. Унда Аллоҳнинг борлиги ҳақидаги далиллар, Аллоҳнинг сифатлари, Аллоҳни кўриш, қазо ва қадар, ислом, иймон, куфр, нубувват, қиёмат аломатлари, қабр азоби ва шафоат каби эътиқодий масъалалар ҳақида Кашмирийнинг қарашлари баён этилган[2].

5. Шоҳид Расул Кокохел томонидан “Аллома Муҳаммад Анвар Шоҳ ал-Кашмирий фи Давъи Интажатиҳил адабийя вал-илмийя” номли докторлик иши амалга оширилган. Ушбу тадқиқот иши Покистоннинг Боҳаланпур ислом университетининг араб тили ва адабиёти бўлимида 2009 йили ёқланган ва Кашмирийнинг фиқҳ, тафсир, адабиёт мавзуълари кенг ёритилган[3].

6Мустафо Фазлурроҳман Абдулборий томонидан “Таржиҳатул-Кашмирий ва ихтияротуҳул-фиқҳийя мин хилали шарҳиҳи лит-Тирмизий фи китабис-солат” номли докторлик иши 2014 йилда Малайзиядаги Мадина ислом университети ислом илмлари факултетида амалга оширилган бўлиб, “Сунан Термизий” асари, “Намоз” китобига ёзган шарҳи орқали Кашмирийнинг таржиҳлари, аниқроқ деб билган жавобларини ўрганади.

7. Насир ибн Сайф Насир томонидан “Тааққубатул-Кашмирий фи китабиҳи Файзул-бари ала-л-Ҳафıз Ибн Ҳажар фи китабиҳи Фатҳил-барий” номли тадқиқот иши Урдун университетида 2008 йил магистирлик иши сифатида амалга оширилган. 

8. Абдулфаттоҳ Абу Ғудда томонидан битилган “Тарожиму ситта мин фуқаҳаил-аламил-ислами фил-қарнир-робиъ ашар” асари йигирманчи асрда яшаб ўтган олтита фақиҳ ҳақида маълумот беради. Аба Ғудда китобида биринчи навбатда Кашмирийга жой бериб, у ҳақда кўпгина муҳим маълумотлар бериб ўтган.

9. Кашмирийнинг “Ат-тасриҳ бима таватаро фи нузулил-Масиҳ” номли асарига Абдулфаттоҳ Абу Ғудда муқаддима ёзиб, Кашмирийнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида маълумот бериб ўтган[4].

10. Убайдурроҳман Тоййиб томонидан ёзилган “Аллама Анвар Шоҳ ал-Касмирий адваъ ала ҳаятиҳи ва ароиҳи фи илми-т-тафсир” номли мақола Девбанд университетининг ойлик журналида 2014 йили Кашмирийнинг тафсирга доир қарашларини таҳлил қилиб нашр этилган.

11. Муҳаммад Шакиб Қосимий  томонидан “Ал-Имам ал-Кашмирий ва васаилут-тадрис” номли илмий иш қилинган ва унда Кашмирийнинг таълим методларини ўрганган.

12. Абдулҳай ибн Фахриддин Ҳусайний томонидан “Нузҳатул-ховатир ва баҳжатул-масамиъ ван-навазир” номли асарда Ҳиндистоннинг таниқли шахсиятлари тилга олинган бўлиб, саккизинчи жилдида Кашмирий ҳақида маълумот келтирилган.

13. Абдурраҳмон Берунийнинг  “Уламау Девбанд ва ходаматуҳум фи илмил-ҳадис.

14. Аҳмад Эмре Ойдинли томонидан “Муҳаммад Анвар Шоҳ Касмирий ва Маорифус-сунан китобидаги Сунан Термизийни шарҳлаш  услуби” Урдунда 2019 йил магистирлик иши сифатида амалга оширилган.

ФОЙДАЛАНИЛГАН МАНБА ВА АДАБИЁТЛАР:

  1. Абул Фаттоҳ Абу Ғудда.Муқаддимату ала “Аттасрийҳу бима тавотара фий нузули Масийҳ ли Анвар Шоҳ Кашмирий. –Байрут: Дорул қалам. 5 нашр, 1412. –Б.13.
  2. Юсуф Баннурий. Нафҳатул анбар фи ҳаяти Анвар.–Каротиший:Мактабатул Баннурийя.2 нашр.1424.–Б. 349.
  3. Анзар Шоҳ ибн Анвар Шоҳ. “Нақши давом ҳаёту Муҳаммад Шоҳ Кашмирий”. Мактабатул матбаатил исломийя, Ҳалаб 1997. – Б. 960.
  4. Муҳаммад Абдуллоҳ Ансорий. “Аш-Шайх Муҳаммад Анвар Шоҳ Кашмирий ароуҳул иътиқодийя”. Уммул қуро университети. Макка 2000. – Б. 400.
  5. Иброҳим Анар. “Анвар Шоҳ ал-Кашмирийнинг ҳадисчилиги”. Караман ўғли Меҳметбей университети, ижтимотй фанлар институти. Караман, 2020. Б: 186.
  6. Шоҳид Расул Кокохел. “Ал-Аллама Муҳаммад Анвар шоҳ Кашмирий фий довъи интажатиҳи-л-адабийяти вал илмийя”. Баҳавалпур ислом универстети. Покистон, 2009. – Б. 300.

 

Ҳ.Низомиддинов – Имом Термизий ўрта 

махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси.


 

[1] Юсуф Баннурий. Нафҳатул анбар фи ҳаяти Анвар.–Каротиший:Мактабатул Баннурийя. 2 нашр.1424.–Б. 349.

[2] Муҳаммад Абдуллоҳ Ансорий. “Аш-Шайх Муҳаммад Анвар Шоҳ Кашмирий ароуҳул иътиқодийя”. Уммул қуро университети. Макка 2000. – Б. 400.

[3] Шоҳид Расул Кокохел. “Ал-Аллама Муҳаммад Анвар шоҳ Кашмирий фий довъи интажатиҳи-л-адабийяти вал илмийя”. Баҳавалпур ислом универстети. Покистон, 2009. – Б. 300.

[4] Абул Фаттоҳ Абу Ғудда.Муқаддимату ала “Аттасрийҳу бима тавотара фий нузули Масийҳ ли Анвар Шоҳ Кашмирий. –Байрут: Дорул қалам. 5 нашр, 1412. –Б.13.

Izoh qoldirish

Izohlar