26.01.2023

АНВАР ШОҲ КАШМИРИЙ ҲАҚИДА ҚИЛИНГАН ТАДҚИҚОТЛАР (2 қисм)

Урду тилидаги тадқиқотлар:

  1. “Нақши Давам” номли урду тилида Кашмирийнинг невараси Анзар Шоҳ Масъудий Кашмирий томонидан ёзилган асарда ҳам Аллома Кашмирий ҳақида жуда муҳим маълумотлар келтирилган. Байтул ҳикма Девбанд томонидан 1978 йили 484 бетда нашр этилган[1].
  2. Хуршид Ҳасан Қосимийнинг “Дарул-улум ор Девбанд ки тарихи шахсийят” номли 169 бетли асари “Мактабату тафсири Қуръонил мажиди Девбанд” томонидан нашр этилган.
  3. Саййид Маҳбуб Ризвийнинг “Тарихи дарул-улум Девбанд” номли тадқиқот иши 2005 йили Лаҳордаги “Мизон” нашриёти томонидан нашр этилган.
  4. Абдулқайюм Ҳаққонийнинг “Жемали Анвар тезкира ва севаниҳ” 154 бетлти тадқиқот иши Қосим академияси томонидан нашр этилган.
  5. Кашмирмийнинг ўғли Анзар Шоҳ Масъудийнинг “Наводироти Имам Кашмирий” невараси Аҳмад Хидир Шоҳ киритган ўзгаришлар билан “Мейман Исламик Букс” томонидан 198 бетли асар сифатида нашр этилган.
  6. Абдурраҳман Кондонинг “Ал-Анвар” номли 771 бетли тадқиқот иши “Надватул мусаннифин” томонидан нашр этилган.
  7. Саййид Сулаймон Надавийнинг “Ёди рефтеган” номли 228 бетли асарининг 146-148 бетларида Кашмирий ҳақида маълумот берилган.
  8. Муҳаммад Анварийнинг “Анвари Анварий” номли 292 бетли асари “Жомиату арабиёти аҳсанул улум” томонидан нашр этилган.
  9. Муҳаммад Зафируддин Соҳибнинг “Машаҳири уламаи дарул-улум Девбанд” номли асари Девбанд университетида фаолият олиб борган машҳур устозлар ҳақида ёзилган бўлиб, Кашмирий борасида 52-54 бетларда маълумот берилган.
  10. Кашмирийнинг машҳур шогирдларидан Аҳмад Ризо Бекнурийнинг “Малфузати муҳаддис Кашмирий” асарида Кашмирийнинг ҳадис дарсларидаги кўпгина маълумотлар келтирилган.
  11. Ғулом Муҳаммаднинг “Аллама Анвар Шоҳ Кашмирий ки илми Карнаме” асари.
  12. Абдулҳалим Нуъмонийнинг 1978 йилда “Тавн маориф” томонидан нашр этган мақоласи[2].

 

Кашмирий ҳақида Туркияда олиб борилган тадқиқотлар:

1. Ҳорун Ўзжелик томонидан “Файзу-л-борий шарҳу Саҳиҳ Бухорий”. Туркиянинг Отатурк университети ижтимоий билимлар институтида 2002 йилда докторлик десертацияси сифатида амалга оширилган бу тадқиқотда Кашмирийнинг ҳаёт ва фаолияти билан бирга “Файзу-л-борий” асарининг манбалари, шарҳлаш методи ва “Саҳиҳ Бухорий”нинг бошқа шарҳлари орасидаги ўрни ҳақида баҳс юритилади. 

2. Ҳорун Ўзжелик томонидан “Кашмирийнинг баъзи ҳадис масъалалари ҳакидаги қарашлари” номли мақола Туркиянинг Отатурк университети Илоҳиёт факултети журналида нашр этилган. Бу мақолада Кашмирийнинг ҳадис илмига тегишли ўнга яқин масъалалардаги қарашлари баён этилган.

3. Муҳаммад Рашид Акпинарнинг “Кашмирийнинг ҳуқуқ тушунчаси” Газиантеп университети ижтимоий билимлар институтида 2017 йилда докторлик десертацияси сифатида амалга оширилган бу тадқиқот “Инсон яйинлари” нашриётида чоп этилган. Унда Кашмирийнинг фақиҳлиги ҳар томонлама ёритилган.

4. Сердар Мурат Гурсес  томонидан “Кашмирийнинг “Ал-арфуш-шазий” ва  Муборакфурийнинг Туҳфату-л-аҳвазий” асарлари ҳанафий ва салафийларнинг ҳадисларни шарҳлаш услубларини солиштирилиши”.  Бу тадқиқот Инону университети ижтимоий билимлар институтида 2018 йилда докторлик десертацияси сифатида амалга оширилган.

5. Иброҳим Анар томонидан “Анвар Шоҳ Кашмирийнинг ҳадисчилиги” номли докторлик десертация иши амалга оширилган. Бу илмий иш Караман ўғли Меҳметбей университети ижтимотй фанлар институтида 2020 йили 186 бетда нашр этилган.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, араб, урду ва турк тилларида Аллома Анвар Шоҳ Кашмирий ҳақида, унинг илмий фаолияти ва ижодиёти борасида кўпгина илмий тадқиқот ишлари олиб борилгани маълум бўлди. Аммо булар ҳали алломани танитиш учун қилинган хизматлар холос. Унинг илмий меросини чуқурроқ ўрганиш масаласи ҳалигача долзарб масъала бўлиб қолмоқда. Қолаверса, бор тадқиқотлар ҳам асосан учта тилда мавжудлиги бу борада дунёнинг кўплаб давлатларида ва жаҳон тиллари сирасига кирадиган инглиз, рус, испан, франсуз, хитой каби тиллар, қолаверса, ўзбек ва форс тилларида ҳам бундай тадқиқотлар олиб бориш ва ёш авлодни Анвар   Шоҳ  Кашмирийдек улуғ зотлар меросидан баҳраманд қилиш ҳар қачонгидан муҳим бир иш бўлиб қолмоқда.

 

 

Ҳ.Низомиддинов – Имом Термизий ўрта 

махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси.

 

[1] Анзар Шоҳ ибн Анвар Шоҳ. “Нақши давом ҳаёту Муҳаммад Шоҳ Кашмирий”. Мактабатул матбаатил исломийя, Ҳалаб 1997. – Б. 960.

[2] Иброҳим Анар. “Анвар Шоҳ ал-Кашмирийнинг ҳадисчилиги”. Караман ўғли Меҳметбей университети, ижтимотй фанлар институти. Караман, 2020. Б:186.

Izoh qoldirish

Izohlar