30.01.2023

МУҲЙИ ҚЎҚАНДИЙ ШЕЪРЛАРИДА ҲОЖИ МУҲАММАД ШАҲДИЙ ИЖОДИНИНГ ТАЪСИРИ

Ҳожи Муҳаммад Шаҳдий Қўқон адабий муҳитининг ориф, дилбар ва ҳассос шоирларидан бири саналади. У кишининг девони таркибидаги ғазаллар ва бошқа шеърий жанрлар тасаввуфий маъно касб этгани билан характерлидир. Нақшбандия тариқатининг ғоявий таъсири ҳар бир байтларида яққол намоён бўлади. Умуман олганда Қўқон адабий муҳити вакиллари ижодида Ислом динининг таъсири кенг қамровга эга. Айниқса, тасаввуфда машҳур бўлган таълимотлардан бири – маломатийлик кенг кўзга ташланади. Нафсни тергаш, ҳақ йўлини излаш, нафс ва шаҳватларга эрк бермаслик, доимо ҳушёрлик маломатийликнинг бош ғоясидир. Мана шу ғоя Шаҳдий ижодида ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шоирнинг кичик замондошлари Мавлоно Ҳазиний, Муҳйи Қўқандий ва Садоий каби шоирлар Шаҳдий    ижодидан кўп таъсирлангани бор ҳақиқат. Айниқса, Муҳий Қўқандий форсий девонида Шаҳдий шеърлари билан мазмундош ва оҳангдош шеърлар ёзгани муҳим эътиборга молик. Фикримизнинг исботи ўлароқ қуйида Шаҳдий ғазали билан Муҳйи Қўқандийнинг бир мухаммасини мазмунан қиёслаб чиқамиз.

Шаҳдий: Ку сарвари ин олам, ку роҳбари ав-адно,

Ку баҳри ҳабиби Ҳақ, ку гавҳари ноҳидҳо.

Ку гавҳари ҳафт иқлим, ку шоҳи расул номаш,

Ку шамъи рухаш ваш-шамс, ку сарви қадаш тоҳо.

Ку соҳиби ин Қуръон гўяндаи ар-Раҳмон, 

Ку ҳодии роҳи Ҳақ, ку шофии мо фийҳо.

Ку Умару Усмон, ку Ҳайдару ку Бубакр,

Ку ҷумлаи ин асҳоб, ку Одаму ку Ҳавво.

Ку ҳазрати Иброҳим, ку ҳазрати Исмоил,

Ку Нуҳи набиюллоҳ, ку ҳазрати он Мусо.

Ку Довуду ку Яъқуб, ку Юсуфу ку Айюб,

Ку тахти Сулаймонӣ, ку шоҳи ҷаҳоноро.

Ку Мансуру ку Ҳаллоҷ, ку Хусраву ку Ширин,

Ку Лайливу ку Маҷнун, ку Вомиқу ку Узро.

Ку Ҳофизи Шерозӣ, ку Шамси чу Табрезӣ,

Ку шайхи чу Бистомӣ, ку ҳазрати Мавлоно.

Ку зоҳиду ку воиз, ку мутрибу ку сўфӣ,

Ку орифу ку ошиқ, ку олиму ку доно.

Ку булбулу ку қумрӣ, ку маҷлису ку мутриб,

Ку майкашу ку соқӣ, ку муъмину ку тарсо.

Онҳо ки ҳама рафтанд з-ин дор ба сад ҳасрат,

Охир ки сафар карданд рафтанд аз ин дунё.

Сад сол агар гардем, дар рўи замин Шаҳдӣ,

Охир ба замин хокем помол шавем фардо.(1275/1,6-7а)

(Мазмуни: Аллоҳнинг ҳабиби ва энг яқин гавҳари қаерда? Етти иқлимнинг жавҳари ва пайғамбарлар подшоҳи қани? Шамъ каби қуёшли юз соҳиби қани, “Тоҳо” сурасида мадҳ этилган сарв қани? Қуръон соҳиби “ар-Раҳмон” сурасини тиловат қилувчи зот қаерда? Ҳақ йўлига бошловчи ва икки дунё шафаотчиси қани? Умар, Усмон, Ҳайдар (Али) Аби Бакр (р.а.) каби зотларнинг барчаси қани? Одам Ато-ву Момо Ҳаво ва барча саҳобалар ҳозир қаерда? Нуҳ (а), Иброҳим (а), Исмоил (а), Мусо (а), Довуд (а), Яъқуб (а), Юсуф (а), Айюб (а), Сулаймон (а) тахти, дунёни обод қилган шоҳлар қани? Мансур Ҳаллож, Хусрав ва Ширин, Лайли ва Мажнун, Вомиқу Узро, Шамс Табрезий, Ҳофиз Шерозий, Боязид Бистомий, Ҳазрат Мавлоно Румий, зоҳиду воиз, ҳофизу сўфи, орифу ошиқ, олиму доно зотлар қани? Қушлар, мутриблар, мажлис аҳли, май берувчи соқи, мўмину тарсо ҳам қаерга кетишди? Юқорида саналганларнинг барчаси ҳасрат-надоматлар билан дунёни тарк этдилар. Эй Шаҳдий агар юз йил бу дунёда яшасак ҳам, билгинки, эрта ёки индин бу тупроқда оёқ ости бўламиз).

Қўқон адабий муҳитининг бетакрор ва ҳассос шоири Муҳйи форсий девонида Шаҳдийнинг баъзи ғазалларидан таъсирланганининг гувоҳи бўлдик. Қуйида Шаҳдий ғазали билан Муҳйи Қўқандийнинг мухаммасидаги маънодошлик ва оҳангдошликни кўздан кечирамиз:

Муҳйи: Пеш аз ҳама омад ба ҷаҳон Одаму Ҳавво,

Ку Юсуфу Яъқуб куҷо рафт Зулайхо?

Ку Хусраву Ширин, ки ватан карда ба саҳро?

Ку Лайливу Маҷнун, куҷо Вомиқу Узро?

Аз ҷабри фалак дидаи гирён ҳама рафтанд[15,448].

 (Мазмуни: Одам ва Ҳавво барчамиздан олдин оламга келди, Яъқуб, Юсуф ва Зулайхо қаерга кетди? Биёбонда манзил қилган Хусрав ва Ширин қаерда? Лайли Мажнун ва Вомиқу Узро-чи? Барчалари фалак жабридан кўз ёш билан кетишди).

Шаҳдий Муҳйи Қўқандийнинг катта замондоши. Муҳйи Қўқандий шеърияти мавзуси Шаҳдий шеърияти билан ҳаммазмунлик жойлари кўп учрайди. Шу даврнинг кўплаб шоирлари шеъриятида маломатийлик руҳ, дунёдан задалик, трагизм ва дидактик мазмунидаги байтлар этакчилик қилади. Шаҳдий ғазали билан Муҳйи мухаммасини бир-бири билан қиёслаганда Шаҳдий ғазалида баъзи афзаллик ва маънодаги тафовутлар борлигини кўзатиш мумкин. Биринчиси, шеърий жанрдаги тафовут бўлиб, бири ғазал ва бошқаси мухаммас. Ғазалнинг имконияти мухаммас жанридан кўра кенгроқ. Шунинг учун Шаҳдий бутун бошли бир ғазалида “Ку” (Қани) радифи билан илоҳий қонуни бўлган – ўлим мавзусини ўртага ташлайди. Мавзуни кенг китобхонга тушунтириш учун Пайғамбарлар, саҳобалар, валийлар, шоирлар ва бошқа тоифадаги кишиларни Шаҳдий ном-ма ном санайди. Муҳйи эса шеърий жанр имкониятидан келиб чиқиб ўқувчига мисол келтиришдан тийилади, аксинча мақсадга ўтиб Одам Ато ва Момо Ҳаво,   Хусрав ва Ширин, Лайли ва Мажнун ўртасидаги инсоний муҳаббат риштаси ўлим сабабли бир кун узилишини эслатади. Шаҳдий ўлим билан боғлиқ руҳий ҳиссиётини ифодалаган бўлса, Муҳйи эса мажозий ишқнинг ришатасини ўлим кесилишини ишора қилади. Шаҳдий дунё лаззатларини ўлим барҳам беришини таъкидласа, Муҳйи эса ишқ лаззатларини ўлим барҳам беришини таъкидлайди. Шаҳдий ўлим инсоният учун насиҳат ва ибрат манбайи бўлишига ишора қилса, Муҳйи ўлим ҳатто жон беришга таёр ошиқу маъшуқларни бир-биридан жудо қилишини тушунтиради. Шаҳдий бу ғазалидан шариат нуқатаи назардиан ёндашган бўлса, Муҳйи тариқат нуқтаи назаридан ёндашган. Демак мана шу нуқтаи назардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Муҳйи гарчи Шаҳдий шеъриятидан таъсирланган бўлса ҳам, лекин маъно мазмун яратишда Шаҳдийдан қолишмаганини юқоридаги фикрларимиз исботлайди. 



 Жамаҳматов Каромиддин - Имом Термизий 

ўрта махсус ислом таъли мауассасаси ўқитувчиси

Izoh qoldirish

Izohlar