Мамлакатимизда ҳукм сураётган миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик жараёни ва бу борада қилинаётган ислоҳотлар
Мамлакатимизда ҳукм сураётган миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик жараёни ва бу борада қилинаётган ислоҳотлар.
Маълумки, мамлакатимизда қадим замонлардан турли дин, турли миллат вакиллари ўзаро ҳамжиҳатликда яшаб келадилар. Бағрикенглик инсон ҳуқуқларини қарор топтириш, бошқа дин вакилларига нисбатан ҳурмат, эътиқод дахлсизлигидир. Бундан билиш мумкинки, тинчлик ва барқарорликни сақлаш учун динлар, миллат ва элатлар ўртасидаги ҳамкорлик бир-бирини тушуниш асосий омил ҳисобланади.
1981-йил 25-ноябрда БМТ Бош Ассамблеясининг 361 55-резолюцияси дин ёки эътиқодга асосланган сабр-тоқатсизлик ва камситишнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисидаги декларацияни эълон қилди.
ЮНЕСКО томонидан ҳам бағрикенгликка оид етмишга яқин ҳужжатлар, конвенциялар қабул қилинган. 1995-йил 16-ноябрда ЮНЕСКО бош конфиренсиясининг 28-сессиясида бағрикенглик тамойиллари декларацияси қабул қилинди. Диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик, ҳамжиҳатлик қанчалар муҳим омил эканини мана шундан ҳам билишимиз мумкин.
Юртимиз мустақилликка эришгандан сўнг турли соҳалар каби бошқа миллат вакиллари учун ҳам таълим муассасалари, илмий марказлар очиб берилди. Булардан Олмалиқ шаҳар украин миллий-маданият маркази, Оққўрғон тумани корейс миллий-маданият маркази, қозоқ миллий-маданият маркази, Янгийўл шаҳар татар миллий-маданият маркази кабилардир.
Ўзбекистонда барча диний ташкилотларга қонун доирасида тенг шароит яратиб берилган. Уларнинг қонунга мос истаклари рўёбга чиқарилмоқда. Ҳоссатан динимиз бўлмиш Ислом динида ҳам чуқур ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Мустақилликни шарофати ўлароқ кўчаларда кўркам масжидлар қад ростлади. Мадрасалар қурилди илмий-маданий меросимиз буюк ота-боболаримизнинг тарихини ўрганиш ва ўргатиш учун илмий марказлар фаолият юрита бошлади.
Ўзбекистон ислом академияси ва Тошкент ислом университети негизида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ташкил этилди. Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида Академия таркибидаги малака ошириш марказий ҳудудий филиаллари ташкил этилди.
2018-йилнинг январ-апрел ойларида Республика миқёсида бир неча босқичдан иборат (туман, шаҳар, вилоят, республика) Қуръони карим тиловати бўйича қорилар очиқ мусобақаси ташкил этилиб, унда 5 мингдан зиёд иштирокчи қатнашди.
Ўзбекистонда ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ташкил этилди. Вилоятларда калом, ҳадис, фиқҳ, ақида илми ва тасаввуфни ўрганишга ихтисослашган бешта илмий мактаб очилди. Ислом цивилизацияси маркази томонидан Ўзбекистонда Марказий Осиё мусулмон мутафаккирларининг жаҳон цивилизацияси ривожидаги ролига бағишланган 10 дан ортиқ китоб ва рисолалар тайёрланди. Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Имом Термизий, Ҳаким Термизий ва термизлик бошқа олимларнинг 20 дан ортиқ асарлари ўзбек тилига таржима қилинди. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Имом Бухорий, Имом Мотурудий, Имом Насафий, Алоуддин Усмоний, Сафар Бухорийлар каби улуғ алломалар асарларининг аксарияти таржима қилиниб, 50 дан зиёд китоб нашр этилди, Яна бир нарсани алоҳида эътироф этиш керакки, Имом Бухорий Халқаро илмий тадқиқот маркази устозлари томонидан Имоми Мотурудий бобомизнинг “Тавилот ал- Қурон” асарлари таржима қилиниб, 30-жузи нашр эттирилиб халқимизга тақдим қилинди. Бу эса ўз ўрнида мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига муносиб совға бўлди деб ўйлаймиз. Бу ютуқлардан бир нарсани англаб йитишимиз керакки, буларнинг ҳаммаси юртбошимизнинг диний соҳа вакиллари илм аҳлларини эъзозлашлари уларга берилган шарт-шароитларнинг меваси дейишмиз мумкин.
Айни пайтда Ўзбекистон Республикасида жами 2276 та диний ташкилот ва 16 та диний конфессия фаолият юритиб келмоқда. Шулардан 2093 таси мусулмон ташкилоти, 166 та христиан ташкилоти, 8 та яҳудий жамоаси, 6 та Баҳоийлик жамияти, 1 та кришначилар жамияти ва 1 та будда ибодатхонаси, шунингдек, Ўзбекистон конфессиялараро Библия жамияти ҳам фаолият кўрсатмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, дин инсонни эзгуликка чорловчи, унинг маънавий оламини бойитувчи, ахлоқий муҳитни таъминловчи беқиёс ижтимоий омил бўлиб, унинг ахлоқ билан муносабатлари тарихи минг йилликларга бориб тақалади. Глобал дунёда ҳам дин жамият тараққиётида ахлоқийликни таъминланишида маълум маънода хизмат қилишда давом этмоқда. Жамият тараққиёти учун бугун ҳам диний, ҳам дунёвий омил муҳим. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниэвич Каримов таъкидлаганидек: “Дунёвий ва диний қадриятлар бир-бирини тўлдирмас экан, бугунги куннинг оғир ва мураккаб саволларига тўлақонли жавоб топиш осон бўлмайди ”. Диннинг ҳозирги замондаги ижтимоий турмуш тарзимизда, халқаро муносабатларда, маданий ҳаётдаги мавқеидан келиб чиққан ҳолда қайд этиш лозимки, дин бундан кейин ҳам кишиларни ўзаро ҳамжиҳатликка, тинчликка, эзгуликка ундовчи омил бўлиб қолаверади.
Ҳусанов Ҳабибуллоҳ - Имом Термизий ўрта
махсус ислом таълим муассасаси 2- босқич талабаси
Izohlar