Интернет хуружлари
Ватан келажаги, инсон бахт-саодати учун қайғурар эканмиз, ёшлар тарбиясини издан чиқарувчи ёт таъсирлардан ёшларни ҳимоялаш, ахборот таҳдидларига қарши тура оладиган маънавий куч ҳосил қилиш – сув ва ҳаводек зарур.
Интернетни чеклаш, ёпиб қўйиш ёки ахборот олишни тақиқлаш билан муаммолар ҳал бўлиб қолмайди. Ёшларга миллий ва диний ўгитлар асосида гўзал тарбия бериш орқалигина муаммоларга ечим топиш мумкин. Шунингдек, ёш авлодни интернетда динни ниқоб қилиш орқали турли хавф-хатар ва таҳдидлардан ҳимоялашда қуйидагиларга аҳамият беришимиз керак:
Ўз мақсадлари йўлида ҳеч нарсадан тап тортмайдиган кимсаларнинг қилмишларига, ҳатто уларнинг Аллоҳнинг каломи ва ҳадиси шарифни ўз эгри йўлларига мослайдиган кимсаларнинг талқинларига алданиб қолмаслик керак бўлади;
Ёшларда турли хабарларни таҳлил эта олиш, масалаларнинг асл моҳиятига етиш малакасини ҳосил қилиш. Чунки, ҳар қандай хабар тўғри ва холис бўлавермайди. Бу борада бизга муҳаддисларимизнинг ҳадисларни тўплашда тутган йўллари бизга ўрнак бўлади;
Ёшларда ботил фикр ва таълимотларга раддия бериш кўникмасини шакллантириш. Бунинг учун Аҳли сунна вал жамоа ҳақлиги ва ҳанафий мазҳабининг мўтадил мазҳаб эканини билиб олиш зарур бўлади;
Оммавий маданият таҳдидларидан сақланиш. Бунда диний ва миллий анъаналаримизни ёшлар онгига ёшлигиданоқ сингдириш лозим.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ҳозирги кунда интернет ҳам яхшилик, ҳам ёмонликка бирдек хизмат қилаётган замонда ёшларимизни интернет имкониятларидан яхшилик ва юрт равнақи йўлида хизмат қилиши ва ёмон тарафлардан фойдаланишдан эҳтиёт чораларини кўришдир. Ёшлар онгини чалғитишга ката эътибор берилаётган бир вақтда маънавий бўшлиқни миллий ғоя ва маданиятларимиз билан тўлдириш ҳозирги кундаги бизнинг асосий вазифамиз бўлиб қолмоқда.
Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси 2-босқич талабаси Юсуфов Зоҳиджон
Izohlar