Сохта салафийлик ҳаракатининг жаҳон ҳамжамиятига таҳдиди
Салаф” луғатда “ота боболар”, “илгари яшаган одамлар”, “аждодлар” каби маъноларни ифодалайди. Истилоҳда исломий асрларнинг энг афзали, иқтидо ва эргашишга энг лойиқроқ бўлган (даврга) яшаб ўтганларга нисбатан қўлланилади. Мазкур истилоҳий маънонинг қўлланишинг (асосий) масдари Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу орқали икки шайх ривоят қилган Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги сўзларидир. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
“Инсонларнинг хайрлиси менинг даврим аҳли, кейин уларга яқин бўлганлар, сўнгра уларга яқин бўлганлар. Сўнгра шундай қавмлар келадики, уларнинг гувоҳликлари қасамларидан, қасамлари эса гувоҳликларидан ўзиб кетади.» (Яъни, гувоҳлик бериш ва қасам ичиш масаласига шу қадар масъулиятсиз ёндашадиларки, улар гувоҳликни енгил санаб қасам ичаверадилар). Демак, ушбу уч асрдан кейинги авлод вакиллари яшаган ҳар бир даврда, турли фитналар пайдо бўлишига ва шариат аҳкомларга юзаки қараш ҳолатлари ва ўз манфаати йўлида ундан фойдаланиш ҳолатлари кўпайиб боришига далолат қилади.
Ушбу ҳадиси шарифдаги “менинг даврим(одамлари)дир”дан мурод саҳобаи киромлар, “кейин уларга яқин бўлганлар”дан мурод тобеинлар ва “сўнгра уларга яқин бўлганлар”дан мурод эса табаъа тобеинлардир.
Ислом уламолари юқоридаги ҳадиси шарифдан келиб чиқиб, ана шу илк ҳижрий уч асрда яшаб ўтган саҳобалар, тобеинлар ва табаъа тобеинлардан иборат олиму фозиллар ҳамда мужтаҳидлар “салафлар” деб аталишини таъкидлайдилар.
Ҳижрий тўртинчи асрдан бошлаб то ҳозирги кунимизга қадар яшаб ўтган бирорта олим, фозил ёки авлиёга нисбатан “салафи солиҳ” деган атамани ишлатиш мумкин эмас. Ҳатто дастлабки уч асрда яшаб ўтган бўлсалар-да, хорижийлар, муътазилалар, қадарийлар, жаҳмиялар ва бошқа фирқалар вакиллари ҳам “салафи солиҳлар”га кирмайдилар.
Демак, салафлардан мурод дастлабки уч аср ичида яшаб ўтганлардир. Салафий эса фиқҳ, маслак ва ақида масалаларида уларга эргашаётганини даъво қиладиган кишидир!Уларнинг тарихдаги энг атоқли уламолари Аҳмад ибн Таймия (661-728 ҳиж.), Ибн Қоййим (691-751 ҳиж), Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб (1115-1206 ҳиж) ва ҳоказолардир.Салафийларни исломдаги бошқа диний оқимлардан ажратиб турадиган энг асосий ғоялари – бу, салафийлик йўли асосида ислом дини бидъат ва хурофотлардан тозаланади, куфр ва ширкка сабаб бўладиган ақидаларга барҳам берилади.Кейинчалик Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ҳижрий ўн иккинчи асрда ана шу атамани Нажд минтақасида янгидан жонлантирди. Ушбу оқимнинг ҳозирги замондаги энг кўзга кўринган вакиллари Абдулазиз ибн Боз, Муҳаммад Носируддин Албоний, Муҳаммад ибн Солиҳ ибн Усаймин, Яъқуб ал- Боҳисийн ва ҳоказолардир.Уларнинг тарихдаги энг атоқли уламолари Аҳмад ибн Таймия (661-728 ҳиж.), Ибн Қоййим (691-751 ҳиж), Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб (1115-1206 ҳиж) ва ҳоказолардир.
Салафийларни исломдаги бошқа диний оқимлардан ажратиб турадиган энг асосий ғоялари – бу, салафийлик йўли асосида ислом дини бидъат ва хурофотлардан тозаланади, куфр ва ширкка сабаб бўладиган ақидаларга барҳам берилади.Кейинчалик Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ҳижрий ўн иккинчи асрда ана шу атамани Нажд минтақасида янгидан жонлантирди. Ушбу оқимнинг ҳозирги замондаги энг кўзга кўринган вакиллари Абдулазиз ибн Боз, Муҳаммад Носируддин Албоний, Муҳаммад ибн Солиҳ ибн Усаймин, Яъқуб ал- Боҳисийн ва ҳоказолардир.
Ибн Таймиянинг жумҳур уламоларининг қарашлари ва фатволарига мухолиф қарашлари ва фатволари аллома Тожуддин Субукий (ваф: 771 ҳиж), Ибн Ҳажар Асқалоний (ваф: 852 ҳиж), Ибн Шокир Кутубий (ваф: 764 ҳиж), Ибн Ҳажар Ҳайтамий (ваф: 973 ҳиж), Мулло Али Қорий (ваф: 1016 ҳиж), Шайх Маҳмуд Кавсарий Мисрий (ваф: 1371 ҳиж), Набҳоний (ваф: 1265 ҳиж), Абу Бакр Ҳисний Димашқий (ваф: 829 ҳиж), Муҳаммад Ҳумайд Ҳанафий сингари унга қарши раддия китоблар ёзган ислом уламолари тарафидан кескин танқидларга учради.
Ҳозирги кунда сохта салафийлар бир неча гуруҳларга бўлиниб кетган. Уларни умумлаштириб, икки гуруҳга ажратиш мумкин. Биринчиси, давлат бошқарувида шариатнинг устуворлигига эришиш учун жангу-жадаллар билан ҳаракат қиладиган радикал салафийлардир. Бу тоифадаги сохта салафийлар «жиҳод» ғоясининг мазмунини бузиб талқин қилиб, унга жангарилик тусини бермоқдалар. Иккинчиси, ўзларини гўёки давлатдаги мавжуд қонун-қоидаларга бўйсунадиган ва уларга қарши чиқмайдиган қилиб кўрсатадиган, жангарилик фаолияти билан шуғулланмайдиган «мўътадил» салафийлар ҳисобланади. Улар ўзларининг мутаассиб фикрларидан қайтмаган ҳолда, бошқа қарашларга нисбатан ҳурмат билан қарайдиганлар гуруҳига мансуб бўлиб, муайян мазҳабга мансуб бўлишни ёқламайдилар.
“Ҳозирги кунда,-деб ёзади Айдарбек Тулепов,- сохта салафийликка мансуб деб ҳисобланадиган юздан ортиқ ташкилот фаолият олиб бормоқда. Улар қаторида “Ат-Тавҳид вал-жиҳад”(Фаластин), “Ат-Талиъа ал-муқотила” (Сурия), “Фатҳ ал-ислам” (Ливан), “Жайшал-Қудс ал-исломий” (Иордания), “Ҳаракат аш-шабаб ал-мужаҳидин” (Сомали), “Жайш Аби Бакр ас-Сиддиқ ас-салафий” (Ироқ), “Ҳумаат ад-даъва ас-салафия” (Жазоир), “Ал-Жиҳаад ас-салафия” (Марокаш), “Толибон” (Афғонистон), “Туркистон ислом ҳаракати” (ТИҲ), “Иттиҳад ал-жиҳад ал-исламий” (“ТИҲ” таркибидан ажраб чиққан гуруҳ) ва бошқа бир қатор ташкилотларни санаб ўтиш мумкин”. Айниқса, бу оқимнинг радикал ғояларидан таъсирланган минг-манглаб инсонларнинг ўзлари юраётган йўлдан юрмаганлари, ўзлари эътиқод қилаётган ақидада бўлмаганлари учун ўзларидан бошқаларни адашганга, ҳатто Аллоҳга ширк келтирганга чиқаришлари натижасида бир неча асрлардан бери аҳиллик ва иноқликда яшаб келаётган мусулмонларнинг орасида салбий асоратларни келтириб чиқара бошлагани ачинарли ҳолдир, албатта.
Замонавий технология ва коммуникация воситалари имкониятларидан фойдаланган ҳолда ўз ғояларини тарқатишга уриниш «глобал жиҳодчи салафийлик»нинг бугунги кундаги муҳим хусусиятларидан ҳисобланади. Тадқиқотлар жаҳон интернет тармоғида сохта салафийларнинг тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиши учун очилган бир неча мингдан зиёд веб сайтлари мавжудлигини кўрсатмоқда. Уларга асосан диний асосдаги низоларни келтириб чиқарадиган маълумотлар, диний экстремистик ва террорчи ташкилотлар раҳбарларининг турли баёнот ва мурожаатлари жойлаштирилмоқда. «Ал-Қоида»нинг Ироқдаги бўлими раҳбари бўлган Абу Мусъаб аз-Зарқовийнинг интернет саҳифаларида кенг тарқалган «Аллоҳга ишонмаслиги – ғайридин нима қилиши ёки қаерда бўлишидан қатъи назар, уни қатл этиш учун етарли асосдир» деган фикрини мисол сифатида келтириш мумкин. Мусулмончиликка мутлақо зид бундай баёнот кўплаб террорчи ташкилотлар фаолияти учун ғоявий асос бўлиб хизмат қилаётганини ҳам афсус билан қайд этиш лозим.
«Бутунжаҳон исломий ахборот фронти» (арабча – «ал-Жабҳа ал-иъломия ал-исломия ал-оламия») «глобал жиҳодчи салафийлик»нинг бузғунчиликка даъват қилувчи материалларини интернет саҳифаларида тарқатувчи асосий бўғин ҳисобланади. Унга тегишли сайтда «мина портлатиш ишлари», «шаҳарлар ва тоғли ҳудудларда жанг олиб бориш санъати», «заҳарловчи моддалардан қурол тайёрлаш ва ундан фойдаланиш», «махфий операциялар ўтказиш методлари» каби қўпорувчилик ва террорчиликни тарғиб қилувчи саҳифалар мавжудлигини ҳам алоҳида таъкидлаш зарур.
Хулоса ўрнида исломнинг буюк алломаларидан Муҳаммад Закий Иброҳимнинг айтишича: “Зеро, қаерда террористни кўрсангиз, экстремист ёки бузғунчини, фитначи, мусулмонлар ўртасига тафриқа солгувчини кўрсангиз, албатта у салафийликка мансуб бўлиб чиқади. Салафийлик мактабларини битириб чиққан, унинг хоҳишларига қул бўлган, мусулмонларнинг қонларини тўкишни ҳалол санайдиганлар, бояқиш тавҳиднинг ва бўҳтонга учраган суннатнинг номи билан мусулмонларнинг жамоаларини парчалайдиган кимсалардан бўлиб чиқади”.
“Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси
3 босқич талабаси Саломов Нурбек
Izohlar