МАРҲУМЛАР ХАҚҚИГА ҚУРЪОН ЎҚИШ ХАҚИДА
Хозирги вақтда баъзи бир илмсиз фатво бераётган кишилар томонидан марҳумларни хотирлаш ва уларнинг хақига қуръон тиловат қилишликдан зарра савоб йўқ деган тоифа ва фирқалар кўпаймоқда. Аслида кўпчилик уламолар қуръон тиловатининг савоби дунёдан ўтганларга етади деганлар. Ханафи мазғабимизнинг забардаст имомларидан Абу Жаъфар Ат-Таҳовий “Ал-Ақидатут-Таҳовия” китобида: Тирикларнинг дуо ва садақаларидан ўлганларга манфаат бордир деб келтирадилар. Имом Абу Ҳанифа, Имом Ахмад ибн Ханбал ва Жумҳур уламолар “Баданий ибодатнинг савоби ўлганларга етади” деганлар. Бу хусусида Аллоҳ таоло Хашр суръасида шундай дейди: “Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: эй роббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари иймон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда иймон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй роббимиз! Албатта, сен меҳрибон ва раҳмли зотдирсан!” (Хашр суръаси 10-оят). Марҳум хаққига ўқилган қуръондан савоб борлиги хусусида “Ал Баҳрур-Роиқ” китобининг соҳиби ва Зайлаий Анас (р.а)дан ривоят қилганлар. Унда Расуллуллоҳ алайхиссалом: “Ким қабристонга кирганда Ёсин суръасини қироат қилса, Аллоҳ ўша куни уларга енгиллик беради ва унга ўша ердаги нарсалар ададича хасанотлар бўлади” деганлар. Маъқал ибн Ясор (р.а)дан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайхи васаллам: ўликларингизга Ёсинни қироат қилинг” деганлар. Қуръон суръаларининг каттасию кичигидан ўтганларимиз учун албатта чексиз савоб ва ажр бор. Бу хусусида “Набий соллаллоҳу алайхи васаллам: мархамат қиладилар: “Ким қабристонга кириб, Қул ҳуваллоҳу аҳадни, 11 марта ўқиб, савобини ўликларга бағишласа, унга ўликлар ададича савоб берилади” деганлар. “Набий соллаллоҳу алайхи васаллам: мархамат қиладилар: У (таборак суръаси) ман қилувчидир. У нажот берувчидир. Унга қабр аъзобидан нажот беради деганлар. Анас (р.а)дан ривоят қилинган ҳадисда “Набий соллаллоҳу алайхи васаллам: шундай мархамат қилганлар. Ким қабристонга кириб, Ёсин сурасини ўқиса, у ердагиларнинг азоби енгиллатилади ва унга у ердагилар ададича хасанот ёзилади деганлар. Уламолар қабр олдида қуръон қироат қилишга Ибн Аббос (р.а)дан ривоят қилинган қуйидаги хадисни хам далил қилиб келтиришади: “Набий соллаллоҳу алайхи васаллам: икки қабрнинг ёнидан ўтаётиб: манашу иккови азобланмоқда. Катта нарса учун азобланаётгани йўқ. Улардан бири пешобидан тўсинмас эди, бошқаси эса чақимчилик қилиб юрар эди дедилар. Сўнгра бир ҳўл хурмо новдасини олиб келдиларда иккига бўлиб бунисига бирини, унисига бирини қадаб қўйдилар. Сўнгра: шояд, булар қуригунча икковидан (азоб) енгиллатиб турилса дедилар. Бухорий ва Муслим ривоят қилишган. Шундай экан азиз мўмин мусулмон биродарлар шундай экан Қуръони карим ва пайғамбаримизнинг ҳадисларидан хулоса чиқарган ҳолатда ҳозирги вақтда нотўғри таълимот, нотўғри ақида сари чорлаётган баъзи бир илмсизлик ила фатво бераётган кишиларнинг сўзларига эътибор қилмайлик. Шариат чегаралари доирасида марҳумларни хотирлаш ва уларнинг ҳаққига Қуръон ўқиш жоиз эканлигини тушуниб етайлик. Келажак фарзандларимизга ҳам соф исломий йўналиш ила таълим берайлик.
АБДУЛЛАЕВ НОДИРБЕК - Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси 3- босқич талабаси
Izohlar