10.04.2023

Шукур қилишнинг фазилатлари

Аллоҳ таало бандаларига шу қадар кўп неъматларни берганки уни санаб тугатиб бўлмайди. Бу ҳақда Қуръони каримда Аллоҳ таало: ''Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига ета олмассизлар'' деб марҳамат қилади (Наҳл сураси 18-оят). 

Банда неъматларга шукур қилар экан Аллоҳнинг энг суйган бандаларига айланади... 

 

Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта, қиёмат куни  Аллоҳнинг энг афзал бандаси ҳамд айтувчисидир" деб марҳамат қилганлар.

Неъматларга шукур қилишнинг энг афзал жиҳатларидан бири шу неъматларни зиёда бўлишига сабаб бўлади. Бу ҳақда Аллоҳ таало Қурони каримда шундай марҳамат қилган: "Агар шукур қилсангиз яна-яна зиёда қилурман" дейди (Иброҳим сураси 7-оят).

Худди шу оят маъносида Форс шоирларидан бири: "Шукри неъмат, неъматат афзун кунад вар накарди аз кафат берун кунад" дейди. Маъноси: Агар неъматларга шукур қилсанг зиёда бўлгай шукур қилмасанг кафтингдан тортиб олгай.

    Демак инсон ҳар доим неъматларга шукур қилиб яшаши, шу неъматларни қадрига етиши уни яхшиликларга ишлатиши ҳар доим ҳар дақиқа нафас олаётганига юрагини уришлари Аллоҳ таалони қудрати ила бўлаётганига шукур қилиб яшаши Аллоҳ таалони рози қилган амалларидан ҳисобланади.

 

 

Валиев Аҳмадали – Имом Термизий ўрта махсус 

ислом таълим муассасаси 1-босқич талабаси

Izoh qoldirish

Izohlar