ФИТНА ИЛМСИЗЛИКДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИ
Фитна сўзи арабча сўз бўлиб имтиҳон, исён деган маъноларни англатади. Фитнанинг келиб чиқиш сабаблари турлича бўлади булардан бири “илмсизликдир”. Нега бундай эканлигини эса унинг маъноларини изоҳлаш орқали тушунтириб бераман. Имтиҳон маъносига тўхталадиган бўлсак ҳозирда динни ниқоб қилиб олиб илмсиз оммани ҳар ҳил маънан бузуқ саволлар билан уларни имтиҳон қилишади ва шу орқали уларни ўзларига тобе қилишади кейин эса халқни фитна (исён)га чорлашади. Фитнага қарши туришнинг энг самарали йўли илм олишдир, зеро ҳадиси шарифларда: “Илм олиш ҳар бир мусулмон учун фарздир” - деб айтилгани ҳам бежиз эмасдир. Албатта динимиз ҳам фитна қилишликдан қайтарилганмиз:
Бақара сураси 191 оятда Аллоҳ таъало шундай марҳамат қилади:
وَالْفِتْنَةُ أَشَدُّ مِنَ الْقَتْلِ (١٩١)...
«… фитна қотилликдан ҳам ашаддийроқдир…»
Динимизда бир мўминни ўлдириш ер юзидаги барча инсонни ўлдириш тенглиги айтилган юқоридаги ояти каримада эса фитна унданда ашаддийроқ яъни ёмонроқ эканлиги айтилмоқда.
Бу ҳақида росулимиз Муҳаммад (с.а.в) ўз ҳадиси шарифларида қуйидаги сўзларни айтади:
رَوَاهُ الرَّافِعِيْ أَمَالِيْهِ),,الفِتنَةُ نَائِمَةٌ لَعَنَ اللَّهُ مَنْ أَيْقَظَهَ”(
“Фитна ухлаб ётган нарсадир, ким уни тўзитиб уйғотса, уни Аллоҳ лаънатласин” деб айтдилар».
Золим қонхўр кимсалар ҳамиша инсонлар орасида фитна иғво тарқатишга ҳаракат қилишади ва одамлар орасида фитна ҳосил бўлишига сабабчи бўлишади. Бундай одамларни эса аллоҳ таоло ланатлашини юқоридаги ҳадиси шарифдан билиш мумкин.
Гувоҳи бўляпмизки ҳозирги кунда фитна сабабли инсонларнинг моллари ва жонларига зиён етмоқда, муқаддас динимизда эса мусулмонларни моли ва жони бошқа мусулмонларга ҳаром эканлиги айтилган. Мусулмон киши ҳатто чумолига ҳам зарар бермасликка ҳаракт қилса қанчалик яхши бўлар эди , бу борада Шайх Маҳмуд Гуфторийнинг фикрларига таянсак ул зот олдига мевали дархтларини чумоли босиб, ҳосили камайиб кетишидан уларни ўлдиришга фатво сўраб:
“Дарахтда ўрмалар тўда чумоли, гар уларни ўлдирсак борми уволи” - дея қолдирган ҳатига:
“Адолат мезони ўрнатилган кун, чумоли қўрқмасдан талаб қилар хун” - дея айтган гаплари мисол бўла олади.
Ҳулоса ўрнида айтадиган бўлсак биз учун фитнадан узоқ юриш, ва ундан ҳимояланиш учун эса илм ўрганиш лозим экан.
Бултурбоев Ойбек – Имом Термизий ўрта махсус
ислом таълим муассасаси 1-босқич талабаси
Izohlar