14.07.2022

Қуръон, бу...

Қуръон, бу  - энг улуғ омонат, шундай омонатки, бизгача ҳам хиёнат қилишмаган, биз ҳам хиёнат қилмаймиз, биздан кейин ҳам хиёнат қилишмайди, чунки илоҳий тавсия шундай бўлган, унга бажонидил амал қилинади, амал қилинмаса, Аллоҳнинг ўзи аралашиб, бошқача йўл тутишдан омонда сақлайди.

📖Қуръон, бу  - абадий ҳужжат, шундай ҳужжатки, унга ҳар онда мурожаат қилинган, биздан кейин ҳам мурожаат қилишади, бу жараён бир лаҳзага бўлса ҳам тўхтамайди. Шундай ҳужжатки, Улуғ Кунда асқотадиган; яхшиларга яхшилиги, ёмонларга ёмонлиги учун; кимларнингдир "хайрият", яна кимларнингдир "афсус, аттанг" дейишига сабаб бўлади.

📖Қуръон, бу  - шифо, ҳам тан учун, ҳам руҳ учун мукаммал даво, битмас-туганмас дармон манбаи, сиқилган қалбларни кенгликка чиқарувчи шифодир

📖Қуръон, бу - энг улуғ таскин, шундай таскинки, кўзига дунё тор кўриниб турган мўмин ва мўмина банда учун дунёни кенг қилиб қўяди, яшашидан маънолар касб эттиради, шукроналик кўз ёшларини тўктиради, ҳаётдан мамнунлик ҳисларини шакллантиради.
                             
📖Қуръон, бу  - йўлланма, шундай йўлланмаки, биз у билан улуғ МАНЗИЛ, чексиз неъматлар ато этиладиган, сон-саноқсиз роҳат ва фароғатлар тайёрлаб қўйилган жаннатга кирамиз, иншааллоҳ!

📖Қуръон, бу  - шунчалар улуғ хазина! Қандай қилиб у билан 
дўстлашмаслик мумкин?! Бунинг ҳеч ҳам иложи йўқ.

Izoh qoldirish

Izohlar