ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ "ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ КОНСТИТУЦИЯСИ"ГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАРНИНГ МАЗМУН ВА МОҲИЯТИ
Бугун Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Ўзбекистон Республикаси "Янги таҳрирдаги конституция"га киритилган ўзгариш ва қўшимчаларнинг мазмун ва моҳияти” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга таълим муассаса Маънавий-маърифий бўлим бошлиғи Н.Тўхтаев, Сурхондарё вилояти педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази кафедраси мудири с.ф.д. Комил Авазов ҳамда таълим муассасамизнинг устоз ва талабалари иштирок этди.
Тадбир меҳмони К.Авазов сўзга чиқиб, “Янгиланган Конституциямизда ҳар бир модда барчага тушунарли, аниқ ва лўнда баён этилгани ва синчиклаб ишлаб чиқилганини, бу ўзгариш ва қўшимчалар Ўзбекистонни янада барқарор ривожлантириш, турли таҳдидларга қарши тура оладиган салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилаётганини айтиб ўтди.
Шу билан бирга тадбир давомида Янгиланган Конституция “инсон-жамият-давлат” тамойилига асосланади, чунки унда барча тоифалар — ёшлар, аёллар, ногиронлар, ўқитувчилар ва ҳатто жиноятчилар (адашган фуқаролар)нинг ҳуқуқ ва манфаатлари ўз ифодасини топгани билан амалий аҳамиятга эга эканлиги тушунтирилди.
Шунингдек, тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги таҳрири 2023 йил 1 майдан эътиборан кучга кирганлиги, бунга 30 апрел куни бўлиб ўтган референдум натижасига кўра 11 та моддадан иборат тегишли қонуннинг қабул қилиниши асос бўлганлиги ва бу қонуннинг 1-моддасига Конституциянинг янги таҳрири илова қилинганлигини айтиб ўтилди.
Бунга қадар 1992 йилдан буён констититутсияга жами 15 марта ўзгартиш киритилган бўлиб, бу сафар эса ўзгаришлар кўлами катталиги сабаб ҳужжатнинг янги таҳрири қабул қилинди. Янгиланиш натижасида, бош қомусдаги моддалар сони 128 тадан 155 тага, ундаги нормалар эса 275 тадан 434 тага ошди. Умуман, расмийларга кўра, конституция 65 фоизга янгиланганлиги тадбир давомида устов ва талабаларга айтиб ўтилди.
Тадбир сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
Таълим муассасаси матбуот хизмати
Izohlar