18.09.2023

"СИЙРАТ ИЛМИ ТАРИХИГА УЛКАН ҲИССА ҚЎШГАН ОЛИМ"

 Ўзбек китобхонларининг "Нурул яқин" ва "Итмонул вафо" сингари сийрат соҳасида ёзилинган ноёб дурдоналари билан меҳрини қозонган Муҳаммад Хузорий, милодий 1872-йил ҳижрий ҳисобда эса 1289-йил Мисрнинг Қоҳира шаҳрида таваллуд топган. Ушбу олим Шайх Хузорий номи билан машҳур бўлиб, асли исми Муҳаммад ибн Афийфиййил Бажурийдир. 

Нафақат ўз даврининг балки бутун ислом оламининг етук олими ҳисобланган Муҳаммад Хузорий, Қоҳира Университетининг "Дорул улум" факултетини тамомлаган. Ўқишни тамомлагандан сўнг Олим Хартум (ҳозирги Судан давлати пойтахти) шаҳрида қозилик лавозимида сўнгра, ушбу шаҳарнинг ўзида мударрис лавозимида фаолият олиб боради. Бироз муддатдан сўнг Адиб ўз юрти Қоҳира шаҳрига қайтиб келади. Унинг Қоҳирадаги кейинги фаолияти асосан мударрислик билан боғлиқ.

         1882-йил Миср давлати устидан Буюк Британия ўз назоратини ўрнатганини ва бундан ташқари бошқа мусулмон давлатлари ҳам ғарб давлатларининг назорати остида эзилаётганини кўрган Тарихчи олим ўз ҳасратларини китобларга бита бошлайди. "Нурул яқин", "Итмомул вафо", "Тарих дарслари", "Ислом шариати тарихи" номли асарларлар шу ҳасрат асносида дунёга келади. Олим қисқа давр мобайнида ўнлаб асарларни китобхонлар аудиториясига тақдим этади. Бундан ташқари олимнинг икки жилдлик " Ислом уммати тарихи" сарлавҳаси остида чоп этилган маърузалар тўплами ҳам мавжуд бўлиб, унда адиб Уммавийлар ва Аббосийлар даврини ёритган. 

         Буюк олим Муҳаммад Хузорий милодий 1927-йил, ҳижрий 1345-йил 55 ёшида Қоҳира шаҳрида вафот этади ва она юртига дафн этилади.

 

Хамидов Абдулбосит – Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси 

Таълим муассасаси матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar