25.09.2023

ҚУРЪОН КАРИМНИ ЎҚИШ ФАЗИЛАТИ

Қуръони каримни ёд олиш, уни қалбга жо қилишнинг ҳикмати ва фазилати тўғрисидаги оят ва ҳадислар кўп ворид бўлган. Булардан бири:   

                                 

 أبي أُمَامَةَ الْبَاهِلِي رضي الله عنه قَالَ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: اقْرَءُوا الْقُرْآنَ فَإِنَّهُ يَأْتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ شَفِيعًا لأَصْحَابِهِ...

 

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Қуръонни қироат қилинг чунки қиёмат куни ўз асҳобларига шафоатчи бўлиб келади.

Демак, Қуръонни ўрганиш, яъни ёд олиш ва уни ўзгаларга таълим бериш кишини бандалар орасидаги энг яхшиси бўлиши учун сабаб бўлар экан.
Абу Зарр Ғифорий (розияллоҳу анҳу) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтдилар:

«Эй Абу Зарр, эрталаб барвақт туриб, Аллоҳнинг Китобидан бир оят ўрганишинг сен учун юз ракъат (нафл) намоз ўқишингдан яхшироқдир. Ва эрталаб (барвақт) туриб, амал қиласанми, йўқми, илмдан бир боб ўрганишинг сен учун минг ракъат (нафл) намоз ўқишингдан яхшироқдир» (Ибн Можа санадини ҳасан, деган).

Бу мақоламиздан тушинишимиз керакки ҳар бир инсон Аллоҳ таолонинг каломини ўрганишлиги ва бошқаларга ўргатишлиги лозим бўлади.

 

Жалилов Ёқуб – Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси 2-босқич талабаси

 

Таълим муассасаси матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar