ИЛМ ФАЗИЛАТИ
Илм олиш жуда фазилатли амаллардан бўлиб, инсон билан хайвонни орасини ажратиб туради. Илм олиш қирқ фарзнинг бири бўлиб, хар бир ёш-у қари, эркаг-у аёлга фарздир. Илм олишга энг муносиб вақт бу албатта ёшлик давридир, лекин ўрта ёш ёки қариб қолган кишилар хам энди бизни илм оладиган вақтимиз ўтди деб, бу дунёга хам охиратга фоидаси тегмайдиган бехуда гап сўзлар, бефойда ишлар билан вақтини ўтказмасдан яхши ният ва ихлос билан бир сўз бўлса хам илм ўрганиб бошласа ва Аллох таолодан чин дилдан сўраса Аллох албатта у кишиларга хам илм беради, қолаверса толиби илмлик савобини олади.
Илм бу нурдир у покиза, соф қалбларгагина ўрнашади ва ўз эгасини икки дунёда бахтли қилади. Шундай экан илм ўрганаётган толиби илм қалбини хасад, гина кудрат каби маразликлардан, тилини эса ғийбат, чақимчилик, бўхтон, ёлғон каби иллатлардан сақлаши лозим.
Илм олиш асносида инсон аввало ўз Роббисини, ўз Пайғамбарини танийди. Қолаверса икки дунёси учун керак бўладиган яхши ёмон, халол харомни билади.
Инсон нафақат диний илмларни балки дунёвий илмларни хам пухта эгаллаб, муқаддас динимиз, юртимиз, халқимиз учун холисона хизматлар қилиши керак.
Илм икки дунё чироғидир, хикматларда "Охиратда яхши яшай десанг зухд-у тақво қил, дунёда яхши яшай десанг савдогарлик қил, икки дунёда яхши яшай десанг илм ўрган" дейилади.
Илмнинг фазилати қанчалик юқори бўлса, уни ўрганиш хам шунчалик машаққатли бўлади. Илм ўрганишни Уламоларимиз игна билан қудуқ қазишга ўхшатганлар. Бу толиби илмдан кучли ирода, сабр-матонат ва доимийликни талаб қилади.
Хушматов Умрзоқ - Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси 4-курс талабаси.
Таълим муассасаси матбуот хизмати
Izohlar