ЁШЛАР ОДОБИ
Инсон ҳаётининг ҳар бир босқичи муҳимдир. Мазкур муҳим босқичлар ичида умрнинг ёшлик босқичи алоҳида аҳамиятга эгадир. Ёшлик инсон умридаги энг нозик давр ҳисобланади. Ёшлик инсоннинг қувватга тўлган ва ҳаракатчанлиги зиёда бўлган вақтдир шу билан бирга ёшлик даври инсоннинг ҳаёт йўлларининг чорраҳасида турган пайти ҳисобланади.
Агар ўша чорраҳада инсон яхши йўлга кириб қолса, ўзи, оиласи, қариндошлари, халқи, ватани учун жуда катта яхшилик юз берган бўлади. Буни дунё ва охират бахтига содатига эриштиради. Агар Аллоҳ таоло кўрсатмасин мазкур чорраҳада ёмон йўлга бурилиб кетса оиласи, қариндошлари, халқи ва ватани учун жуда кўнгилсиз ҳодиса сари қадам қўйган бўлади. Яхшиликка эришиши қийинлашиб қолади ёшлар ҳар бир миллатнинг келажаги эканини ҳисобга оладиган бўлсак уларга эътибор беришнинг аҳамияти яни янаҳам зиёдалашади зотан ҳар бир шахснинг ким бўлиши ёшлигидан аён бўлади унинг камолоти айнан ёшликда бошланади.
Ёшлик пайтида шаклланиб қолган сифатлар инсонга умр бўйи ҳамроҳи бўлади шунинг учун ҳам ёшларнинг одобли бўлишлари учун ҳаракат қилиш жуда аҳамиятли иш ҳисобланади. Шу боис ҳам Аллоҳ таолонинг охирги ва мукаммал дини қиёматгача боқий қолувчи, барча замонлар ва маконларда инсониятга икки дунё саодати йўлини кўрсатиб берувчи исломда ёшларга алоҳида эътибор қаратилган. Қуръони каримда Аллоҳ таоло бандаларни сифатлашда уларнинг ёш эканликларини таъкидлаганлиги ҳам келган. Аллоҳ таоло каҳф сурасининг 13-оятида шундаймарҳамат қилади: “Албатта улар роббиларига иймон келтирган йигитлардир”
Ёшлик даври инсон учун берилган илоҳий неъматлардан бири бўлиб инсон мазкур нематга шукур қилиши,бундан ношукир бўлмаслиги зарурдир.
Демак ёшлик нематига шукур қилиш айни ўша ёшликни Аллоҳ таолони рози қиладиган тарзда ўтказиш билан бўлади. Бунинг устига ёшлик қиёмат куни ҳисобга олинадиган неъматлардан эканини ҳам унутмаслик керак,
Ибин Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:Пайғамбаримиз дедилар; “Қиёмат куни одам боласининг қадами ва ундан беш нарса, ҳақида умрини нимага сарфлаётгани ёшлигини нимага кетказгани моллани қайердан касб қилгани ва қайерга сарфлаётгани билан, қандай амал қилгани ҳақида сўралмаганунича робби ҳузуридан узилмайди”
Термизий ривоят қилган низомлари, масалан ёшликнинг инсон боласига ғанимат билиши лозим бўлган беш нарсадан бири эканини таъкидлаганлар. Яна бир ҳадисда:
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Беш нарсани беш нарсадан олдин ғанимат бил: ёшликни қарилигингдан олдин, соғлигингни беморлигидан олдин, бойлигингни камбағаллигингдан олдин, бўшлигингни машғулигингдан олдин ва ҳаётингни ўлимингдан олдин” (Хоким ва Байҳақий ривоят қилган).
Исломнинг ёшликка берган бу каби олиймақон аҳамияти бизларни унинг қадрига этишга чорлайди. Ёшлик одобларидан энг муҳими ота-онага яхшилик қилишдир. Қуръони каримда ота-онага яхшилик қилиш қанчалар олийжаноб иш эканини баён этувчи оятлар кўплигини ҳозирги кунда мусулмон бўлмаган кишилар ҳам яхши биладиган бўлиб кетишди. Агар мазкур оятлар тўла келтириб ўтилганда яхши бўлар эди. Аммо гапни чўзмаслик мақсадида фақат Имом Бухорий ушбу бобга сарловҳа қилиб олган оят бўлагини ва унинг қисқа тасвирини тақдим этиш билан кифояланамиз.
Аллоҳ таоло Анкабут сурасида марҳамат қилади: “Ва инсонга ота-онасига яхшилик қилишни тавсия қилдик” (Анкабут сураси 8-оят).
Аҳлиддин Қурбонов – Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси
Таълим муассасаси матбуот хизмати
Izohlar