31.10.2023

ИСЛОМДА НИКОҲГА ТАРҒИБ

Никоҳ луғатда “қўшиш”, “жамлаш” ва “яқинлик” маъноларини англатади.

   Шариатда эса Аллоҳнинг амри ва пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг суннатларига мувофиқ эркак ва аёлнинг ўзаро турмуш қуришларидир.

  Бу ҳақда Аллоҳ Қуронда:

فانكحوا ما طاب لكم من النساء                               

“Аёллардан ўзларигизга ёққанларини никоҳингизга олинглар”.

                                                                                           (Нисо сураси-3)

Имоми Аҳмад ривоят қилган ҳадисда 

Пайғамбаримиз ( с а в ):

تزوجوا الودود الودود فاني مكاثربكم الانبياء يوم القيامة                   

“Яхши кўриб турмуш қуриб, кўпайинглар. Албатта мен қиёмат куни Пайғамбарлар орасида  сизларни  кўплигингиз билан фаҳирланаман” деганлар.

  Яна бошқа муборак ҳадисларида ёшлар жамосига :

يا معشر الشباب من استطاع منكم الباءة فليتزج                   

   “Эй ёшлар жамоси,  сизлардан қайси бирингиз уйланишга имкон топса уйлансин” деганлар. Алллоҳ таоло барча мавжудотлар каби инсонни ҳам жуфт қилиб яратган.

       Аллоҳ Қуръонда. 

والله جعل لكم من انفسكم ازواجا و جعل لكم من ازواجكم بنين حفدة و رزقكم من الطيبات     

 “Аллоҳ сизлар учун ўзларингиздан жуфтлар яратиб, жуфтларингиздан сизлар  учун болалар, набиралар пайдо қилди”, дейилган (Наҳл-72) 

  Бошқа оятда эса: 

هن لباس لكم و انتم  لباس لهن                         

   “Улар сизларнинг  либосингиз, сизлар улар учун либоссиз яъни (эр- хотин бир-бирларига инсон либосга муҳтож бўлгани каби  муҳтождир)”, деган. ( Бақара сураси-187).

    Никоҳдан мурод жинсий хоҳишни қондириш эмас. Балки ундан мақсад фарзанд кўриб, кўпайиш ва насл қолдириш демакдир. Исломда кишилар никоҳда бўлган  ҳолда  ҳаёт кечиришлари афзал саналиши ва афзал кўрилиши лозим. Алллоҳнинг  амри шу.

  Бу дунёда инсонлар оила қуриб, никоҳда бўлиб яшамоқлари, жинсий майлларини пок йўл билан қондирмоқликлари лозим ва собитдир. 

  Ислом никоҳ робитасини инсоний алоқалар ичидаги энг муқаддас робитага айлантиргандир. Чунки бу робита Аллохниинг амри ила, Пайғамбар (с.а.в) нинг суннатлари ила, мўъмин-мусулмонларнинг гувоҳлиги ила қуриладиган бир муқаддас алоқадир. 

Аллох таоло никоҳни инсон наслининг кўпайиши учун энг яхши восита этиб, уни муқаддас робитага айлантирди. 

Эркак ва аёл ўртасидаги муқаддас робита бўлиши никоҳ алоқаси туфайли кишилар қуда-анда бўладилар, ораларидаги ижтимоий алоқалари ривожланади, дўстлик, мехрибонлик ришталари мустаҳкамланади.

Никоҳ туфайли инсоннинг майли жиловланади, унинг учун хотиржамлик, саодат таъмин этилади. Инсон никоҳ туфайли ўзининг ижтимоий алоқаларида роҳат топади.

Никох туфайли инсон ўз иффатини сақлайди ва зино каби ҳаром ишдан ўзини сақлайди. Шунингдек, никоҳ ёрдамида инсон ўз наслини насабининг поклигини ҳам сақлаб қолади 

Никох туфайли оила деб номланган муҳташам ашён қурилади. Унда эр- хотин, улардан пайдо бўлган ўғил-кизлар, набира-чеваралар бир-бирлари билан муқаддас робита орқали боғланиб яшайди. Шундай қилиб йўл билан оила комил кичик бир жамият пойдо бўлади. Улар бир-бирлари билан қўшилиши оқибатида эса катта жамият юзага келади.

Бу борада катта жамияталарни бино деб тасаввур қилсак, оила унинг ғишти хисобланади. Ғиштлар бўлмаса бино бўлмаганидек, оила бўлмаса жамиятлар бўмаслиги турган гап. Ана ўша ғиштлар чиройли бўлса, иморат ҳам чиройли чиқади, ғиштлар пишиқ бўлса, иморат хам пишиқ чикади. 

Имоми Шофеьйдан бошқа ҳамма уламоларимиз никоҳни ибодат, деганлар, Улар Аллоҳ ва Росули амри қилган иш ибодат бўлади, никоҳ айни шундоқ ишлардандир, дейишган. 

Пайгамбар с.а.в нинг хадиси шарифларидан бирида;

“Ва ҳар бирингизнинг жинсий ҳожатида ҳам ажр бор’’, дейилган. Шунда кишилар шаҳватини қондирса ҳам ажр бўладими, дейишганида Пайғамбар с.а.в. ўша шаҳватини  ҳаромдан қондирганида гуноҳ бўлармиди, халол йўл билан қондиргач, савоб бўлади, деган маънода сўз айтганлар. 

   Шундай қилиб, никоҳ шартлари Исломда инсон насли қолиши ва жамиятнинг мунтазам бўлиши учун асосий омил ҳисобланади. Шунинг учун ҳам Исломда никоҳга қаттиқ тарғиб килинади.

 

 

Довутов Саййидбурхон – Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси

 

Таълим муассасаси матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar