НИКОҲ АҚДИНИНГ САҲИҲ БЎЛИШ ШАРТЛАРИ ВА РУКНЛАРИ.
НИКОҲ АҚДИНИНГ САҲИҲ БЎЛИШ ШАРТЛАРИ ВА РУКНЛАРИ.
Ийжоб, қабул ва гувоҳлар.
Исломда мажбурлаш бўлмагани каби никоҳда ҳам мажбурлаш йўқлигидир. Шунинг учун бўлажак келин-куёвдан “сиз фалончига турмушга чиқишга розимисиз” ёки “сиз фалончини жуфти ҳалолликка қабул қилдингизми?” ёки “қабул қил” каби иборалар билан сўралганда ўз хоҳишлари ила “ҳа” ёки “қабул қилдим” деб айтишлари билан шаръий никоҳ ақди боғланади.
Никоҳ ақди мукаммал бўлиши учун гувоҳлар ҳам бўлиши, шаръий ҳукмларга кўра собит бўлган ушбу гувоҳлар икки эр киши ёки икки аёл ва бир эр киши бўлишлиги таъкидланган бўлиб, улар муслим, оқил, болиғ бўлишлари билан бирга никоҳ ақдида ҳозир бўлишлари (яъни гувоҳ бўлишлари) шарт ҳисобланади.
Бурҳониддин Марғилоний айтадилар:
“Билгилки, никоҳ бобида гувоҳлик шартдир”.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳдисларида:
لا نكاح الا بشهود
“Гувоҳларсиз никоҳ никоҳ эмас”, деганлар.
Гувоҳлар келин-куёвнинг турмиш қуришга розилик билдирган лафзларини ( яъни “ҳа” ёки “қабул қилдим” ) деган лафзларини эшитишлари керак.
Келин агар қиз бўлса уни индамай туриши ёки кулиб юбориши ёки товуш чиқармасдан йиғлаб юбориши унинг турмушга чиқишга рози эканлигининг аломатидир.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳадисларида:
تستامر النساء في ابضاعهن فقال عائشة رضى الله عنها ان البكر تستحى يا رسول الله فقال اذا نها صمائها و سكوتها رضاها
“Аёллар турмушга чиқаётганларида розиликлари сўралади, Ҳазрати Оиша (р.анҳо): “Ё Росулуллоҳ, қизлар жавоб беришдан уяладиларку”, дедилар, шунда Росулуллоҳ (с.а.в.): “Қизларнинг индамай жим туришлари никоҳ ақдига изнларидир ва суралганда гапирмай жим қолишлари, розилик аломатидир”, дедилар.
Бева аёлларнинг розиликлари сўз билан олинади.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳадисларида:
الثيب تشاور
“Бева аёлдан аниқ сўраб унинг ўзига шу тўғрисида маслаҳат солинади”, деганлар.
Юқорида айтилганидек, келин-куёвнинг ўз хоҳишлари билан розилик билдириб турмуш қуришлари Ўзбекистон Республикасининг оила кодексининг II-бўлимининг 14-моддасида ҳам : “Никоҳ тузиш ихтиёрийдир”, дейилган.
Довутов Саййидбурхон - Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси
Таълим муассасаси матбуот хизмати
Izohlar