ИСЛОМ ТАРИХИГА НАЗАР: АНАС ИБН МОЛИК РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ
Онаси Ғумайсо унга икки шаҳодат калимасини таълимини берганда ва унинг беғубор қалбини Аллоҳнинг Набиййи Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббат билан тўлдирганда Анас ибн Молик ёш бола эди. Анас ибн Молик у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга қаттиқ муҳаббат қуйдики, бу муҳаббат эшитиш эвазига эди. Дарҳақиқат баъзида қулоқлар кўзлардан аввал ошиқ бўладику. Қанча-қанча ёш йигитлар Маккадаги ўз Набийларининг олдига бориш, ёки бўлмаса буюк Росулнинг ўзи уларнинг юртига ташриф буюришини орзу қиларди, тоинки улар у зотни кўриш ва у зотга йўлиқиш бахтига муяссар бўлсинлар.
Кўп вақт ўтмасдан Ясрибда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг шериги Сиддиқ розияллоҳу анҳу йўлда Ясриб томон келаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Натижада шодлик барча уйларни, ҳурсандчилик эса барча қалбларни эгаллади. Кўзлар ва қалблар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг ҳамроҳи қадамларини қўйган йўлга тикилган эди. Ҳар тонг барқ уриши билан ёш йигитлар "Муҳаммад келди" деган миш-мишни тарқатарди. Ёш болалар эса улар томонга шошар, лекин ҳеч нарса кўрмай хафа бўлган ҳолатда ортга қайтар, ва ана шу болаларнинг орасида эса Анас ибн Молик ҳам бор эди.
Ажойиб ва ёқимли тонгларнинг бирида Ясрибда бир неча кишилар "Муҳаммад ва унинг соҳиби Мадинага яқин жойга келибди" деб бақирарди. Инсонлар уларга ҳидоят ва яхшилик Набийсини келтираётган муборак йўлга юзлана бошлади. Ҳамда жамоа-жамоа тарзда йўл томон мусобақалашиб борарди. Ёш болалардан иборат бўлган бир гурух ҳам шу инсонлар билан аралашиб борарди. Ўз навбатида уларнинг соф ва кичик қалбларини қоплаган ҳурсандчилик юзларида барқ урарди. Ана шу ёш пешвоз чиқувчиларнинг орасида Анас ибн Молик Ал-ансорий ҳам бор эди.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳисаллом ва у зотнинг ҳамроҳи Сиддиқ розияллоҳу анҳу Мадинага кириб борар, ва ёш болалар ҳамда кишилардан иборат тиқилинч жамоаларни орасидан юриб борарди. Аммо аёллар ва гўдакларга келадиган бўлсак, улар уйларининг томларига чиқиб, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга узоқдан қарардилар. Ҳамда "уларнинг қайси бири Муҳаммад" деб бир бирларига айтарди. Мана шу кун энг эътиборга молик кун бўлди. Ҳатто Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ана шу кунни юз ёшдан ошганларида ҳам эслаб юрарди.
Абдураҳмон Рафъат Пошонинг «Саҳобалар ҳаёти» китобидан
Хамидов Абдулбосит – Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси
Таълим муассасаси матбуот хизмати
Izohlar