ЭЪТИҚОДИЙ МАЗҲАБЛАРНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИ: ИМОМ АБУЛҲАСАН АЛ-АШЪАРИЙ (3-қисм)
Абулҳасан али ибн Исмоил ал-Ашъарий раҳматуллоҳи алайҳининг насаблари улуғ саҳобий Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳуга бориб тақалади. У киши Боғдодда яшаб, ўша ерда 333 ҳижрий санада вафот этганлар.
Абулҳасан али ибн Исмоил ал-Ашъарий раҳматуллоҳи алайҳи дастлаб муьтазилийларнинг бошлиғи Абу Али Жибоийдан дарс олган ва кези келиб ўзи ҳам муьтазилийларга бош бўлган. Кейин тавба қилиб, муьтазилийларга қарши бўлган. Уларнинг айбларини фош қилган ва аҳли сунна ва жамоанинг имоми бўлишга эришган.
Имом Абулҳасан али ибн Исмоил ал-Ашъарий раҳматуллоҳи алайҳи аҳли сунна ва жамоа ақийдаси бўйича бир неча китоблар ёзган. Улардан баъзиларини эслаб ўтайлик.
- “Мақолотул исломиййин”.
Имом Абулҳасан али ибн Исмоил ал-Ашъарий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг бу китобларида аҳли сунна ва жамоанинг ақидасини баён қилиб берган.
- “Ал-Ибона”
Бу китобда аҳли сунна ва жамоанинг мазҳабини имом Аҳмад ибн Ҳанбаллнинг қавиллари асосида баён этилган ҳамда муътазилий ва жаҳмийларга раддиялар қилган.
- “Рисолатун ила аҳлис сағир”
Мазкур рисолада имом Абулҳасан али ибн Исмоил ал-Ашъарий раҳматуллоҳи алайҳи муътазилийларга маълум бир масалаларда раддия қилади ва ўзининг имом Аҳмад мазҳабида эканини баён қилади.
Абулҳасан али ибн Исмоил ал-Ашъарий раҳматуллоҳи алайҳи ўзининг мазкур уч китобида оят ва ҳадисларни таъвил қилиш йўлига ўтмайди. Салаф уламолари, ҳусусан, имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳининг йўлларини тутади.[1]
- “Ал-Ламаъ”
Имом Абулҳасан али ибн Исмоил ал-Ашъарий раҳматуллоҳи алайҳи ўзининг бу китобида аввалги уч китобидагидан бошқача йўл тутиб, ақлий далилларга ҳам эътимод қилади. Шундай қилиб, у киши бу китобда салаф уламолари йўлидан эмас, кейинги таъвил, йўлини тутганлар изидан боради.
Имом Абулҳасан али ибн Исмоил ал-Ашъарий раҳматуллоҳи алайҳининг ҳаётлари ва мазҳабларини чуқур ўрганган уламолардан шайҳ Муҳаммад Абу Заҳра раҳматуллоҳи алайҳи қуйидаги ҳулосаларни қиладилар:
Қуръони Карим ва ҳадиси шарифда келган ақидаларни олган ва тушинтиришнинг барча услубларини қўллаган.
Ташбиҳга оид оятларни зоҳирини сиртқи маъносини олган. Аммо ташбиҳга ўтмаган. У, Аллоҳ Таолонинг бандаларининг юзига ўхшамаган юзи ва У зотнинг махлуқотларнинг қўлига ўҳшамаган қўли борлигига эътиқод қилган.
Ақоидга оҳод ҳадислардан ҳужжат келтирган.
Аҳли хавонинг барчасидан, муътазилийлардан четда бўлган.
Имом Абулҳасан али ибн Исмоил ал-Ашъарий раҳматуллоҳи алайҳининг мазҳаби ўртача ва муътадил мазҳабдир. У киши ақидаларга далил келтиришда ҳам нақилдан, ҳам ақилдан истифода қилган. Имом Абулҳасан али ибн Исмоил ал-Ашъарий раҳматуллоҳи алайҳи Қуръони Карим ва ҳадиси шарифда келган Аллоҳ Таолонинг, Унинг Расулининг ва оҳират кунининг васифларини собит қилади. Ақлий ва мантиқий далилларни ҳужжат қилиб келтиради. Шунингдек, у киши фалсафий масалалардан ҳам фойдаланган. Чунки Абулҳасан али ибн Исмоил ал-Ашъарий раҳматуллоҳи алайҳи муътазилийлар, файласуфлар, қарматийлар, ботинийлар, рофизийлар ва бошқаларга раддиялар қилган. Бу ишда эса, ўшаларни қаноатлантириш зиддиларига далил келтириш лозимдир.
Бас, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам унинг кўкрагига урдилар ва: “Аллоҳ Росулининг вакилини Аллоҳнинг Росулини рози қиладиган нарсага мувофақ қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин”,-дедилар”.
Барча ҳадис китобларида келтирилган ушбу машҳур воқеъа асрлар давомида фақиҳларимизни янгидан-янги илмий чўққиларга, изланишларга чорлаши билан бирга, Қурьони карим оятлари ҳамда бошқа ҳадислар билан бир қаторда фиқҳ илмига ҳужжат ва далил бўлиб келмоқда.[2]
Саййидбурхон Раббоний – Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси
Имом Термизий ЎМИТМ матбуот хизмати
[1] “Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар” Шайх Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Тошкент-2011
[2] “Фиқҳий йўналишлар ва китоблар” Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Тошкент-2011
Izohlar