07.02.2024

МЕЪРОЖ КЕЧАСИНИ ФАЗИЛАТИ

Мусулмон умматига бу кечани фазилатли қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар ҳамда ушбу кечада барча пайғамбарларга пешво бўлиб намоз ўқиб берган Сарвари коинот саллоллоҳу алайҳи васаллам ва у зотни оила аъзолари ва саҳобаларига салом ва дуолар бўлсин. Маълумки исломда эътиборга молик, эсда қоладиган муҳим байрам ва саналар бор. Жумладан Исро ва меърож кечаси ҳам ўзини билган таниган мусулмонлар учун катта байрам. Аллоҳ таоло Исро сурасини биринчи оятини шундай бошлайди

(Ўз) бандаси (Муҳаммад)га мўъжизаларимизни кўрсатиш учун тунда, (Маккадаги) Масжидул Ҳаромдан (Қудсдаги) Биз атрофини барокотли қилиб қўйган Масжидул Ақсога сайр қилдирган Зот пок тасбеҳ айтишга (лойиқдир). Албатта, У эшитгувчи ва кўргувчи Зотдир. 

Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Ражаб ойи кириб келиши билан ушбу дуони қилар эдилар:

اللهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِي رَجَبٍ وَشَعْبَانَ، وَبَلِّغْنَا رَمَضَانَ яъни Аллоҳим бизларга Ражаб ва Шаъбонни барокотли қилгин ва бизларни Рамозонга еткизгин дердилар. Ражаб ойини фазилати борасида ҳадиси шарифлар жуда кўп. Исро ва меърож воқеаси китоб-у суннат билан собит бўлган мўъжилардан биридир. Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам суянган тоғи амакилари Абу толиб ва доим ёнларида бирга бўлган исломни илк қабул қилган аёли Хадича онамиз вафот топган йили қаттиқ махзун бўладилар. Аллоҳ таоло ўз Хабибига тасалли бериб, қалбини шод қилиш учун башариятга берилмаган улуғ неъмат билан У зотни ҳурсанд қилади. Бу кечада Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам Буроқ  номли отга миниб Масжидул ақсога боради. У ерда барча пайғамбарларга имом бўлиб намоз ўқиб беради ва осмонга кўтарилиб, улуғ пайғамбарлар билан ҳамсуҳбат бўлиши ва ўзларига ва умматларига дуойи хайрлар қилишади. Сайрлари ниҳоят сидратул мунтаҳога етганида Аллоҳ таоло билан гаплашгани ва исломни беш устунидан бири бўлган номозни фарз бўлгани ҳамда Набий саллоллоҳу алайҳи васалламни ҳурсанд қиладиган бошқа ишлар бўлиб ўтади. Уммати Мухаммадийя учун файзли биракали кеча  бўлгани учун Аллоҳга қурбат хосил қиладиган амалларни кўпайтириши керак. Биз умматга керакли бўлган ва ортида жаннат мукофоти тайёрлаб қўйилган ишлар айнан мана кечада бўлган. Ҳа азиз дўстларим бу улуғ кеча ражаб ойини  26 дан 27 га ўтар кечасидир.У кечада рўза тутиши, оз миқдор бўлсада фақирларга таом улашиш, инсонларни хожатини раво қилиш, истиғфор ва зикрларни кўпайтириш ва нафл номозлар билан кечани бедор ўтказишни унутиб қўймайлик. Исломни аввалида бу кечада жонлиқлар сўйилиб зиёфатлар қилинар эди. Кейинчалик бу ҳукм бекор қилинди. Аллоҳим Ражаб ойини бизларга фазилатли қилгин. Меърож кечаларини ибодат билан бедор ўтказишни барча Уммати Муҳаммадийяга насиб қилсин. Бу кечани фазилатидан фойдаланиб қолишни барча юртдошларимизга насиб қилгин. Амийн Я Роббал аламийн!

 

Насрулло Тўхтаев – Таълим муассасаси Ёшлар билан ишлаш, маънавий-маърифий бўлим бошлиғи

 

 

Имом Термизий ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar