Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи васаллам)га салавот айтишнинг фазилати (2-қисм)
Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи васаллам): “Кунларнинг афзали сизлар учун жума кунидир. Чунки у кунда Одам (алайҳиссалом) яратилди ва жони олинди. Исрофил (алайҳиссалом)нинг сур чалишларининг аввалгиси ҳам, охиргиси ҳам ўша кунда бўлади. Шунинг учун жума кунида менга саловотни кўп айтинглар. Албатта саловотларингиз менга кўрсатилади.
قالوا : يا رسول الله وكيف تُعرَضُ عليك صلاتنا وقد أرَمْتَ ؟ يعني وقد بليت قال : إن الله حرم على الأرض أن تأكل أجساد الأنبياء
Сўрадилар: “ Эй Аллоҳнинг Расули, сиз бизнинг саловотларимизни қандай эшитасиз,ахир сиз вафот этган бўласизку? Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи васаллам) марҳамат қилиб айтдилар: “ Албатта Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадини ерга ҳаром қилди”.
قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : أكثروا الصلاة علي يوم الجمعة فإنه مشهود تشهده الملائكة وإن أحدا لا يصلي علي فيه إلا عُرضت علي صلاتُه حتى يفرُغَ منها قال : قلت وبعد الموت ؟ قال إن الله حرم على الأرض أن تأكل أجساد الأنبياء فنبي الله حيٌ يُرزَق
Яна Расули Акрам (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) : “Жума кунида менга саловотни кўпроқ айтинглар, чунки бунга фаришталар гувоҳ бўлишади. Саловот айтгувчининг саоловотлари тоинки айтиб бўлгунча менга етказиб турилади”. Ва бир саҳоба дедилар: “ Сиз вафот этгандан кейин ҳам ми?” Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи васаллам): “Албатта Аллоҳ таоло қилди пайғамбарлар жасадини ейишлигини ерга ҳаром. Ва Аллоҳнинг пайғамбари тирик бўлади, доимо ризқланиб туради” дедилар.
حدثنا جرير بن حازم سمعت الحسن البصري فقال رسول الله صلى الله عليه وسلم : لا تأكل الأرض جسد مَنْ كلَّمه روح القدس
Жарир ибн Ҳозим Ҳасан Басрийдан ушбу ҳадисни эшитибдилар. Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи васаллам) “ Фаришта Жаброил билан гаплашган кишини жасадини ер чиритмайди” деб марҳамат қилдилар.
Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу) ривоят қиладилар: “Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) минбарга кўтарилаётиб, ,,Амин‘‘,- дедилар, кейин яна кўтарилаётиб, ,,Амин‘‘,- дедилар, кейин яна кўтарилиб, ,,Амин‘‘,- дедилар. Кейин ўрнашиб ўтирдилар. Маоз бин Жабал шунда: “Минбарга кўтарилаётиб 3 марта ,,Амин‘‘ дедингиз?” дедилар. У зот (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) “Жаброил менинг олдимга келиб, Эй Муҳаммад, ким рамазон ойига етса, аммо гуноҳлари мағфират қилинмаса, кейин ўлса, дўзахга киради ва Аллоҳ таоло уни узоқлаштиради, деди. Мен ,,Амин‘‘,дедим. Кейин кимнинг ота-онаси ёки икковларидан биттаси бўлса-ю, уларга яхшилик қилмасдан ўлса, дўзахга киради ва Аллоҳ таоло уни узоқ қилади, деди мен ,,Амин‘‘,дедим. Сўнгра кимнинг олдида сизнинг исмингиз зикр қилинса-ю, у сизга саловот айтмаса, сўнг ўлса, у дўзахга киради ва Аллоҳ таоло уни узоқ қилади, деди, мен ,,Амин‘‘, дедим”, дедилар.
قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : من نسي الصلاة علي أخطأ طريق الجنة
Абу Жаъфардан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи васаллам): “Ким менга саловот айтишни унутса, у жаннат йўлидан адашибди”.
قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : من صلى علي فى اليوم مائة مرّة قضى اللهُ له مائة حاجة . سبعين منها فى الاخرة و ثلاثين فى الدنيا
Расули Акрам (саллаллоҳу алайҳи васаллам): “Кимики менга бир кунда 100 та саловот айтса, Аллоҳ таоло унинг 100 та ҳожатини раво қилади. 70таси охиратда ва 30тасини шу дунёда” - дедилар.
عن أنس قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : " من صلى علي صلاة واحدة صلى الله عليه عشر صلوات وحطت عنه عشر خطيئات ورفعت له عشر درجات " . رواه النسائي
Анас(розияллоҳу анҳу) ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) “Кимики менга битта саловот айтса, Аллоҳ таоло ҳам унга 10та саловот юборади ва 10та хатосини кечиради ва 10 даража мақомини баланд қилади” деб марҳамат қилдилар.
Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий ривоят қиладилар: отам бундай ҳикоят қилар эдилар:
“Бир куни Суфён Саврий тавоф қилиб юрганларида, оёғини ҳар кўтариб қўйганида Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи васаллам)га саловот айтаётган кишини кўрдилар. “Эй Аллоҳнинг бандаси, тасбеҳ ва таҳлилларни тарк қилиб, Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи васаллам)га саловот ўқияпсан. Бунга бирон ҳужжатинг борми?” дедилар. Ҳалиги киши: “Аллоҳ офият берсин, сиз ким бўласиз?” деб сўради. “Мен Суфён Саврийман”, дедилар. Ҳалиги киши: “Агар сиз замонамизнинг ғариби бўлмаганингизда, ҳолимни хабарини айтмасдим, сиримни билдирмасдим”, деди. Сўнг ушбуларни сўзлади: “Отам иккимиз Аллоҳнинг байтини зиёрат қилиш учун чиқдик. Бир манзилга етганимизда отам касал бўлиб қолди. Мен у кишини даволашга тушдим. Хуллас, бир куни тепасида турганимда отам вафот этди ва юзи қорайиб кетди. Мен “Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун”, деб юзига рўмол ёпиб ўраб қўйдим. Кўзимга уйқу келиб ухлаб қолибман. Тушимда бир кишини кўрдим, ҳаётимда ҳали бунчалик юзлари чиройли, кийимлари пок ва ҳидлари ифорли кишини кўрмаган эдим. Оҳиста юриб, отамнинг олдига келди. Юзидан рўмолни олиб, қўллари билан силади. Отамнинг юзи оппоқ бўлиб қолди. Кейин кетмоқчи бўлиб бурилди. Кийимидан ушлаб: “Эй Аллоҳнинг бандаси, сиз ким бўласиз, нечук сиз туфайли бу мусофирликда отамни Аллоҳ бунчалик сийлади?” дедим. Айтдилар: “Мени танимаяпсанми, мен Муҳаммад ибн Абдуллоҳ, Қуръон соҳибиман. Аммо отанг ўзига зарар қилиб қўйган эди. Лекин менга кўп саловот айтарди. У мана шу ҳолга тушгач, мендан ёрдам сўради, мен саловот айтгувчиларга ёрдам бераман”. Сўнг уйғониб кетдим. Бу пайт отамнинг юзи оппоқ бўлиб қолган эди”.
Ибн Масъуд(розияллоҳу анҳу) ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) қуйидагича башорат берганлар:
وعن ابن مسعود قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : " أولى الناس بي يوم القيامة أكثرهم علي صلاة " .
“Қиёмат кунида менга энг яқин инсон бу менга кўп саловот айтган кишидир”.
Аллоҳ таоло ҳаммамизга кўпроқ саловот айтишликни насиб қилсин ва у зоти бобаракотнинг шафоатларини ҳаммамизга насиб қилсин.
Ҳошимжон Низомиддинов – Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси
Имом Термизий ЎМИТМ матбуот хизмати
Izohlar