27.02.2024

БЕҚИЁС ИМКОНИЯТ

Албатта ҳар биримиз учун беқиёс, ўзгача ва энг самарали имконият бу муборак Рамазон ойига гувоҳ бўлишликдир. Ҳа азизлар, ҳар бир мўмин, мусулмон банда бор экан, унда Рамазон ойига етиш, у ойнинг фазилатларидан баҳраманд бўлиш, қилган гуноҳларини ювиб олиш ва албатта ўз жонини дўзахдан қутқариб, жаннатга етиш истаги ҳамиша бардавом бўлади. Бу ойда банда, агар ўзи ҳоҳласа гуноҳлардан қанчалик тийила олишини ва яхши ишларда доим бардавом бўла олишини тшуниб етади. Ана шундай мўминлар, яъни гуноҳлардан фориғ бўлиб Аллоҳ талонинг раҳматига етмоқчи болганлар учун, озгина  муддатда жуда кўп савоблар, яхшиликларга эришмоқчи бўлганлар учун бу – «беқиёс имконият» дир.

«Рамазон» сўзи арабча сўз бўлиб, луғатшуносларнинг айтишларича, у «қаттиқ иссиқ», «жазирама», «қизиб чўғ бўлиш», «куйдириш» маъноларини англатувчи калимадан олинган. Бу ойнинг айнан ушбу номни олиши сабаби ҳақида турлича фикрлар бор. Жумладан, аллома Жавҳарий: «Айтишларича, араблар ойларнинг номларини эски тиллардан ўгиришганида ойларни ўша пайтда тўғри келган вақтига кўра номлашган. Ўшанда ушбу ой иссиқнинг энг жазирамасига тўғри келган экан», дейди. Иккинчи бир фикрга кўра, «Рамазон ойи гуноҳларни куйдириб ташлагани учун шу ном билан аталган. Зотан, бу ой жоҳилият даврида «Нотиқ» деб аталар эди». Бошқалар айтишадики, «Бу ойдаги ибодат – рўза кишиларни ташналикдан ичини қиздиргани учун ой - Рамазон деб номланган».

Рамазон  Қуръон ойидир. Ҳа, Рамазоннинг энг буюк фазилатларидан бири – бу унинг Қуръон ойи эканидадир. Аллоҳ таоло Ўзининг сўнги китоби, Қиёматга боқий қоладиган, барчани ожиз қолдирган мўъжаз каломи Қуръони Каримни нозил қилиш учун айнан Рамазонни танлаган. Шунинг ўзи бу ойнинг қанчалар улуғ эканини англаш учун етарлидир.

Муборак рўзанинг фарз бўлиши: 

 «Эй! Иймон келтрганлар,  сизлардан аввалгиларга фарз қилингани каби, сизларга ҳам  рўза фарз қилинди, шоядки тақводор бўлсаларингиз!» (Бақара 183)

Бу оятда кўрганимиздек, Аллоҳ тало рўза тутишни фақат бизгагина фарз қилган эмас, балки биздан аввалгиларга ҳам фарз қилган, бундан кўриниб турибдики ҳар бир ўзини мусулмон деб ҳисоблайдиган киши  (шариатда рўзадан узрли бўлганлардан  бошқа) рўза тутиши керак шарт лозимдир!!! 

Ва яна оятда "шоядки тақводор бўлсаларингиз" деб келди, бундан рўза тутиш тақводорларнинг йўлларидан бир йўл эканлиги билинади!

Аллоҳ айтади:

«Рамазон ойи – унда  одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ-ойдин ҳужжатлар бўлиб Қуръон туширилгандир» (Бақара, 185-оят).

«Албатта, Биз У (Қуръон)ни Қадр кечасида туширдик» (Қадр, 1-оят).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича, Аллоҳ таоло Қуръонни аввал Лавҳул-маҳфуздан дунё осмонига бутунича нозил қилган ва бу Рамазон кечаларидан бирида – Қадр кечасида бўлган.

Хулоса: Эй мўмин мусулмонлар (шу жумладан мен ҳам) ҳар биримиз бу беқиёз имкониятдан иложи борича мукаммалроқ фойдалинишга, ўзи ҳамма вақт ҳам бандаларига олий ҳиммат бўлган ва бу ойда эса янада кечиримли раҳмли бўлган зотнинг суюкли бандалари қаторига киришдек бахтга сазовор бўлишга интилайлик, тришайлик ва Аллоҳдан сўрайлик. Амин! Амин! Амин! Зеро! Бу ойда қилинган нафл амаллар, бошқа ойда қилинган фарз амалларнинг совобига тенгдир .

Бизнинг (йўлимизда) жидду жаҳд қилганларни Ўз йўлларимизга ҳидоят этурмиз. Албатта, Аллоҳ чиройли амал қилгувчилар биландир. (Анкабут 69)

 

Комилов Суннатуллоҳ – Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси 3-босқич талабаси

 

Имом Термизий ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar