ОСУДА ЮРТДА РАМАЗОН ТАРОВАТИ
Мустақиллик йилларида исломий қадрияатлар – масжид ва мадрасалар, зиёоратгоҳлар, нодир тарихий манбалар, осори – атиқалар мусулмонларга қайтариб берилди. Ўлкамизда яшаб меҳнат қилаётган кўп сонли мусулмонлар қатори бошқа дин вакилларининг ҳам эмин – эркин ибодат қилишлари, диний таълим олишлари учун шарт – шароитлар яаратилди.
Бугунги кунда она юртимиз, Ўзбекистонимиз тараққиётининг янги босқичига қадам қўйиб, барча соҳаларда катта ютиқ ва марраларни қўлга киритаётганини, диёримизда ҳукм сураётган тинч ва осойишта, фаровон ҳаёотни, файз ва қут – баракани халқимиз авваломбор Яратганимизнинг чэксиз марҳамати сифатида шукроналик ва розилик билан қабул қилмоқда.
Эл – юртимиз учун азалдан эзгулик, саховат, меҳр – шафқат рамзи бўлиб келаётган муборак Рамазон ойининг маънавий – руҳий ҳаётимиздаги алоҳида ўрни ва аҳамияатини беқиёсдир.
Агар мулохаза қилсангиз мустақилликдан олдин улкан масжидларни тўлдириб, ёшу қари эмин – эркин ибодатларини адо этишлари қаёқда эди. Ваҳоланки ҳозирда юртимиз йилдан йилга обод бўлиб, халқимиз фаровонлиги йил сайин ортиб бормоқда.
Диний қадрийатларимиз кундан – кунга чирой очмоқда. Демак, бунга жавобан кеча-ю кундиз бу неъматларнинг шукронасини адо этиб бормоғимиз бизларга лозим бўлади. Неъматларга шукр этиш банда учун ҳам ибодат, ҳам Аллоҳнинг унга берган катта мукофотидир.
Инсонийлик, маънавий поклик, шукроналик фазилатларини, муқаддас динимиз арконларини эъзозлаш, бугунги тинч ва осуда ҳаётимизнинг қадрига етиш, одамларни ўзаро яхшилик қилишга, аҳл ва ҳамжиҳат бўлиб яшашга даъват қилишга қаратилган кенг кўламли савобли амалларни бажариш ҳам муқаддас ойнинг талабларидандир.
Бу муборак ой йиллар давомида аразлашган инсонлар бир бирлари билан ярашиш, узилган қариндошлик ва қуда андачиликни тиклашига, бундан ташқари мискинлар ҳолидан хабар олинади, муҳтожларга ёрдам берилишига қулай фурсат яратади.
Хулоса қилиб айтганда бизнинг мустақиллигимиз, фаровонлигимиз ва тинчлигимиз шарофатидан Ватанимизнинг вилоят, туман, қишлоқлардаги жомеъ масжидларида хатми Қуронлар ташкил қилиниши ҳам Рамазонга янада файз, барака қўшмоқда.
Хайрулло Мардонов – Таълим муассасаси Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари
Имом Термизий ЎМИТМ матбуот хизмати
Izohlar