18.09.2024

Нима учун Бану Ҳошим ва Макка аҳли исломнинг аввалида иймонга келмади?

Ҳижратдан 13 йил аввал (мил 610-йил) Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло яна бир бора башарият учун ўз раҳматини нозил қилди. Ушбу раҳматини бу гал У зот Арабистон яриморолидаги Макка шаҳри узра нозил қилди. Бу рисолатни етказиш учун танланган зот Қурайш қабиласининг Бану Ҳошим уруғига мансуб Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам эдилар. Макка шаҳридаги Қурайш қабиласи ҳам ва ҳамда бутун Арабистон ярим ороли бу даврда бутпарастлик билан ном қозонган, ва барча уруғ, қабилалар ўзларининг ясалган илоҳларига ибодат қиларди. Юқорида айтилган санадан бошлаб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий туша бошлади. Аввал бошида 3 йиллик махфий даъват асносида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам асосан қариндошлари ва ўзига яқин инсонларни даъват қилди. Лекин 3 йиллик даъват асносида Бану Ҳошим уруғидан саноқли инсонлар иймон келтирди ва акси улароқ бу уруғнинг баъзи аъзолари умрининг охиригача иймон лаззатини тотмадилар (Абу Толиб, Абу Лаҳаб ва ҳ.к ). 

Хўш! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга даъватининг аввалидан нима учун Бану Ҳошим У зотга   ёппасига эргашиб кетмади. Аҳир Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг кўз ўнгида вояга етган эдику? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қандоқ инсон эканлигини жуда яхши билардику?  Сийрат уломалар шу ўринда бир ажиб ҳикматни айтиб ўтадилар. “Агар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни бутун Бану Ҳошим тан олиб У зотга эргашиб кетганларида Қурайш мушриклари, Бану Ҳошим Макка узра бошлиқликни хоҳлаябди, бу учун эса улар Муҳаммадни ўзларига йўлбошчи қилиб олган дер эдилар.”

Энди сарлавҳамизнинг иккинчи қисмига келсак, аҳир Макка аҳли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай омонатдор ва ростгўй инсон эканлигини билар эдику? деб айтилса, бунинг ҳикмати ўлароқ ушбу гаплар сийрат уламолари томонидан янграйди. “Агар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бутун Макка аҳли эргашиб кетса, Бутун Арабистон яримороли Қурайш бутун Арабистонга бошлиқни даъво қилябти дер эди” 

Хулоса ўрнида шу гапни айтиш мувофиқ бўлса неажаб, Аллоҳ таоло ўзининг бу иши билан ўша давр мушрикларига қарата, “Эътибор бер ўзининг қавми қариндошлари томонидан қўллаб-қувватланилмаётган бўлса ҳам бу даъват ишидан қайтмаётган бу инсон олиб келган нарса ҳақ бўлмай яна нима?”

 

 

Ҳамидов Абдулбосит - Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассассаси ўқитувчиси

 

 

Имом Термизий ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar