26.09.2024

Уммийлик фахр эмас лекин У зотга нисбатан…

Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло ҳар бир анбиёга мўжизалар берди. Ушбу мўжизалар ул анбиёларни рисолатини тасдиқ улароқ тақдим этилган эди. Мусо алайҳис саломга “асо (ҳасса) ва қўлларини енгидан чиқарганда нур таралиши”, Ийсо алайҳис саломга “ўликларни тирилтириш ва пес касалликларини даволаш”, Солиҳ алайҳис саломга эса “туя” ва ҳ.к.

Шу ўринда бир ўринли савол туғилади, Аллоҳ таоло ҳар бир Набийга мўжиза берган бўлса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга қандай мўжиза берилган?

Ҳа Қуръон Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга берилган Аллоҳнинг мўжизаси эди. Хоп унда Қуръоннинг мўжизавийлик жиҳати нимада деган яна бир савол пайдо бўлади.

VI-VII асрларда араблар орасида шеърият ва шеъриятда балоғат ва фасоҳатни устамонлик билан қўллаш жанри кенг ривожланганди. Бундан ташқари араблар қисқа гап билан кўп маъно ифодалаш усулларини жуда моҳирлик билан қўлларди. Лекин Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга Қуъронни олиб келгач ва уни тиловат қилиб бергач, араблар назмда ҳам насрда ҳам мот бўлди.  Буни Аллоҳ таоло Бақара сураси 23-оятида ҳам айтиб ўтади.

                                                                                                        وَإِن كُنتُمْ فِي رَيْبٍ مِّمَّا نَزَّلْنَا عَلَىٰ عَبْدِنَا فَأْتُوا بِسُورَةٍ مِّن مِّثْلِهِ وَادْعُوا

 شُهَدَاءَكُم مِّن دُونِ اللَّهِ إِن كُنتُمْ صَادِقِينَ

“Агар бандамизга нозил қилган нарсамизда шакингиз бўлса, унга ўхшаш бирор сура келтиринг ва агар ростгўй бўлсаларингиз, Аллоҳдан ўзга гувоҳларингизни чақиринг”. 

Яъни Қуръонда 114 та сура бўлса сизлар мана шундай сурадан битта ҳам келтиролмайсизлар дейилмоқда, шундай ҳам бўлди. Бу Қуръоннинг мўжизакорлигининг бир кўринишидир.

Яна бир мўжизакорлигини очадиган бўлсак, мана шундай балоғат-у фасоҳатга тўла, ҳамда кам сўзлар билан кўп маъно ифодалайдиган калом оддий ўқиш-ёзишни билмайдиган ва бирор бир ўқимишли инсоннинг даврасида ўтирмаган зотдан чиқаётганидир. Уммийлик фахр эмас лекин У зот соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан фахрдир. 

 

Хамидов Абдулбосит - Имом Термизий ўртамахсус ислом таълиммуассассаси ўқитувчиси

 

Имом Термизий ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar