ИМОМ ТЕРМИЗИЙ ҲАЁТИ ВА ИЛМИЙ МЕРОСИ
Имом Муҳаммад ибн Исо ибн Мусо ибн аз-Зоҳҳак ас-Суламий ал-Буғий ат-Термизий милодий 824-йил(ҳижрий 209-сана)да Термиз яқинидаги Буғ қишлоғида таваллуд топганлар. Баъзи ривоятларга кўра эса, милодий 815-йил(ҳижрий 200-сана)да дунёга келганлари айтилади. Кунялари Абу Исо, нисбатлари Термизий ва Буғийдир. Вафотлари ҳижрий 279-йилнинг 13 ражабда бўлган. Бу милодий 892-йил 9-октябрга тўғри келади. Қабрлари Шеробод яқинидаги Буғ қишлоғида.
Имом ат-Термизий роҳимаҳуллоҳ 835-йилгача, яъни 11 ёшларигача ўша даврдаги анъанавий илмий дастурлардаги китобларни ўқиб тугатганлар. Чунки у кишининг ҳадис илмидаги устози Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жаъфар ас-Симноний ал-Қумусий роҳимаҳуллоҳ ўша йилда дунёдан ўтганлар. У зот илм талабида 854-йилда сафарга чиққанлар.[1]Демак, бу воқеа 30 ёшларида содир бўлган. Ёш Абуй Исо илм истаб Хуросоннинг бир неча шаҳарлари, Кўфа, Бағдод, шунингдек, Ироқ, Ҳижоз ва бошқа ўлкаларга сафар қилганлар. Имом аз-Заҳабий роҳимаҳуллоҳ ривоятларига қараганда, Абу Исо Миср ва Шомга бормаганлар, аммо у ерлик муҳаддислардан восита орқали ҳадис ривоят қилганлар.[2] Айрим тадқиқотчилар Абу Исо Бағдодга бормаган деган фикрни айтганлар. Бунга сабаб Хотиб Бағдодий роҳимаҳуллоҳнинг “Тарихи Бағдод” асрида бу ҳақида хабар берилмаган. Аммо Имом Термизий роҳматуллоҳҳу алайҳ Бағдодлик 38 муҳаддисдан ҳадис ривоят қилганлар. Бундан маълум бўладики, Абу Ийсо Бағдога ҳам борганлар. Бу 855-858 йиллар оралиғига тўғри келади ва ўша даврда бу шаҳар ҳадис илм марказларидан бири бўлган. “Тарихи Бағдод” асарида зикр қилинмаганига келадиган бўлсак, бунинг сабаби ушбу китобнинг қўлёзма нусхаларида бу маълумот тушиб қолганлигидир. 855- йилга қадар Имом ат-Термизий Нишопурда бўлганлиги таҳмин қилинади. У зот Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳдан Нишопурда таълим олганлар. Имом Бухорий Абу Исонинг катта устози ва ҳадис фанидан энг кўп илмни ўргатганликларига шак –шубҳа йўқдир.
Имом ат-Термизий роҳимаҳуллоҳнинг тўрт нафар устозлари жуда машҳурдир. Улар, Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ, Имом Муслим роҳимаҳуллоҳ, Имом Довуд роҳимаҳуллоҳ ва Имом ад-Доримий роҳимаҳуллоҳлардир. Абу Исо Имом Муслим роҳимаҳуллоҳда биттагина ҳадис ривоят қилганлар.[3]Имом Термизий роҳимаҳуллоҳнинг бошқа муҳаддислар сингари ҳадис ўрганган шайхлари ҳам кўпдир. Булар орасида Барчамизга маълум бўлганидек Имом Бухорий роҳимаҳулллоҳнинг устозлари ҳам бордер. Муҳаммад Ҳабибуллоҳ Мухтор роҳимаҳуллоҳ Абу Исонинг устозлари исмлари рўйхатини икки юз йигирма бир (221) нафарга етказганлар. Шулар сирасида тўққиз нафар “Кутуб ат-тисаъ”нинг муаллифларини ҳам кўришимиз мумкин. Ўн тўқққиз нафар шайхдан Имом Термизий, Имом Бухорий ва Имом Муслим роҳимаҳуллоҳлар ҳадис ривоят олганлар. Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳнинг ўзи билан йигирма етти нафар шйхдан ривоят қабул қилиб олганлар. Қирқ бир нафар шайхдан эса Имом Муслим роҳимаҳуллоҳ билан бирга ривоят олганлар.
Имом ат-Термизий роҳимаҳуллоҳни ҳамма устозлари иззат-икром қилишар экан. Зеро, одоб-ахлоқ бобида беназир эканлар. Ҳатто Имом ал-Бухорий роҳимаҳуллоҳ шогирди Имом ат-Термизий роҳимаҳуллоҳга қарата: “мендан фойдаланганингдан кўра мен сендан кўп фойдаландим” – деган эканлар.
У зот жами икки юз йигирма тўртта муҳаддисдан ҳадис ривоят қилган бўлиб, шулардан икки юз йигирма биттаси “Сунан ат-Термизий” асарида, уч нафари эса “ал-Илал ал-кабир” асарида ҳадис ривоят қилганлар. Кўпгина муҳаддис олимлар ҳаёти ва илмий фаолияти шуни кўрсатадики, улар дастлабки билимларни ўз юртларида олганлар. Кейинчалик эса илмий сафасрлар қилганлар. Хусусан, Абу Исо роҳимаҳуллоҳнинг фаолияти ҳам шу тарзда кечган. Бунга далил қилиб миҳаддсининг устозларидан бири, ўз даврининг йирик олимларидан ҳисобланган Термизлик Абу Абдуллоҳ Солиҳ ибн Абдуллоҳ ибн Заквон ал-Бохилий ат-Термизий (ваф. 231/846) роҳматуллоҳи алайҳни келтириш мумкин.[4]Абу Абдуллоҳ Солиҳ ат-Термизий Термизлик бўлсаларда, кейинчалик Бағдодда вафот этганлар. Шу туфайли Абу Исо ат-Термизий бу кишидан Термизда ёки Бағдодда таълим олганликларини билиш мушкулдир. Имом ат-Термизий роҳимаҳуллоҳ ушбу устозидан “Сунан ат-Термизий”да ўн учта, “ал-Илал ал-кабир” асарида эса битта ҳадис ривоят қилганлар. Абу Исо ат-Термизий устозларидан 8 нафари термизга нисбат берилган бўлиб улардан “Сунан ат-Термизий” асарида жами қирқ бешта ҳадис ривоят қилганлар.
- Абу Абдуллоҳ Солиҳ ибн Абдуллоҳ ибн Заквон ал-Бохилий ат-Термизий (ваф. 231/846). У зот ҳанафий мазҳаби олими ҳисобланиб, устозлари Абдуллоҳ ибн ал-Муборак ва Абу Юсуф роҳимаҳуллоҳлар бўлган. Абу Абдуллоҳ Солиҳ ат-Термизий сиқо(ишончли) ровийлардадир.
- Абу Довуд ал-Жорудибн Муоз ас-Суламий ат-Термизий роҳимаҳуллоҳ (ваф. 244/858). Суфён ибн Уяйна, Вакеъ ибн ал-Жарроҳ роҳимаҳуллоҳларни шогирди. Ҳанафий олими ва сиқо(ишончли) ҳадис ровийси.
- Абу ал-Ҳасан Аҳмад ибн Жунайдиб ат-Термизий роҳимаҳуллоҳ (ваф. 250/864). Устози улуғ муҳаддси ва мужтаҳид Аҳмад ибн Ҳанбал роҳматуллоҳи алайҳдир. Ибн Ҳузайма бу киши ҳақида: “У зот ҳадисларнинг тўла идишидир!” – деб таърифляганлар.
- Абу Имрон Мусо ибн Ҳизом ат-Термизий роҳимаҳуллоҳ (ваф. 251/865). Бу зот фақиҳг бўлганлар ва Имом Бухорий бошчилигидаги муҳаддисларга устозлик қилганлар. Баъзи манбааларда у киши абдол авлиёларидан бўлгани зикр қилинган.
- Абу Исмоил Муҳаммад ибн Исмоил ибн Юсуф ат-Термизий роҳимаҳуллоҳ (ваф. 280/893). Фақиҳ ва сиқо(ишончли) ҳадис ровийси сифатида танилган.
- Абу Абдурраҳмон Муҳаммад ибн Аҳмад ибн ал-Ҳусайн ибн Маддувайҳ ал-Қураший ат-Термизий роҳимаҳуллоҳ (ваф. маълум эмас). Имом ат-Термизий билан бирга Абу Бакр ибн Абу Довуд роҳимаҳуллоҳ каби муҳаддисларнинг устози ҳисобланади. Сиқо(ишончли) ҳадис ровийси.
- Абу ал-Фазл Мактум ибн ал-Аббос ат-Термизий. Марвда яшагани учун “ал-Марвазий” нисбати ҳам бўлган.
- Абу Абдуллоҳ Ҳурайм ибн Мисъар ал-Аздий ат-Термизий роҳимаҳуллоҳ. Машҳур мутасаввиф олим Фузайл ибн Иёз қуддиса сирруҳунинг ходими бўлганлар. Сиқо(ишончли) ҳадис ровийсидир.[5]
Кўриниб турибдики, Термиз шаҳрининг ўзидагина ҳадис илми билан шуғилланган олимларнинг кўп бўлиши мазкур шаҳр ўша пайтдаёқ Ислом илмлари борасида йирик марказлардан бири бўлганлигини англатади. Шунингдек, болалик ва ўсмирлик чоғларидаги илмий муҳит Абу Исонинг буюк муҳаддис бўлиб етишишида муҳим омил саналади.
Абу Исо ат-Термизий роҳимаҳуллоҳнинг зеҳлари ўта кучли ва фақулотда ўткир бўлганлиги борасида ҳам китобларда ривоятлар учраб туради. Ана шу ривоятлардан бирида келтириллишича: “Имом ат-Термизий роҳимаҳуллоҳнинг кўзлари умрлари охирида ожиз бўлиб қолади. Ҳажга уловлари устида кетаётиб, йўлда бир жойдан энгашиб ўтадилар. Шогирдлари ажабланиб, бунинг сабабини сўрашганида “Шу ерда дарахт бўлиши керак, шохларига бошим тегмасин деб энгашиб ўтдим” – деб жавоб берадилар. Шогирдлари бу ерда ҳеч қандай дархт йўқигини айтишади. Имом ат-Термизий роҳимаҳуллоҳ: “Бир пайтлар ёшлигимда, шу ердан ўтганимда бир дарахт бўларди, унинг шохлари эгилиб йўловчиларга ҳалал берарди, ўшанда эгилиб ўтгандим. Атрофдаги уйларда яшовчи аҳолидан сўраб келинглар, агар шу ерда дарсхт бўлмаган бўлса, менинг хотирамда ўзгариш содир бўлган бўлади ва менга бугундан эътиборан ҳадис айтиш жоиз бўлмай қолади.”, - деган эканлар. Шогирдлар атрофда яшовчи инсонлардан суруштириб, дарҳақиқат шу жойда бир пайтлар шохлари эгилган дарахт бўлганлиги, отлиқ йўловчиларга ҳалал бераверганлиги учун кесиб ташлашгани ҳақида маълумот беришган. Имом ат-Термизий роҳимаҳуллоҳ буни эшитиб: “Алҳамдулиллаҳ, зеҳним ҳали заифлашмабди” – деганлар.[6] Хуллас, Имом ат-Термизий роҳимаҳуллоҳ туғма, одатдан ташқари бир ғаройиб зеҳн соҳиби бўлганлар. Аслида буларенинг барчаси Аллоҳ таолонинг марҳамати бўлиб, ўз динини сақлаш учун ман шундай зотларни чиқариб қўйгандир.
У кишининг шогирдалари ҳақида сўз очадиган бўлсак, албатта Имом ат-Термизийнинг шогирдлари жуда кўп бўлган. Шулардан ўттиз (30) нафари муҳаддислар орасида машҳур ҳисобланади.
Имом ат-Термизий роҳимаҳуллоҳнинг илмий меросига тўхталиб ўтадиган бўлсак, у зотнинг бизгача етиб келган ва топилиб нашр қилинган 6 та асари борлиги маълум. Улар:
- “Жомеъ ас-Сунан”. Мазкур ҳадислар тўплами Имом ат-Термизий роҳимаҳуллоҳнинг энг машҳур ва шох асари ҳисобланади. Асарда уч минг тўққиз юз эллик олти(3956) та ҳадис мавжуд бўлиб, қирқ ети(47) та “китоб” деб атралган бўлимларга ажратилган. Асар таҳминларга кўра икки минг икки ю йигирма саккиз(2228) та бобга бўлинган.
Имом ат-Термизий роҳимаҳуллоҳ асарни ҳижрий 270-йили Қурбон ҳайити куни ёзиб тугатганлар. Бу милодий 884-йилнинг 9-июнига тўғри келади.[7]
Юрқорида айтганимиздек, Абу Исо ат-Термизий роҳимаҳуллоҳнинг шох асари “Жомеъ ас-Сунан” бўлиб, ушбу китоб ҳақида муаллифнинг ўзлари: “Кимнинг уйида бу китоб турса, ўша хонадонда Ҳазрат Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи васаллам) гагираётгандек бўладилар” – деганлар. Асарни чуқур ўрганиб, вақтлар мобайнида тажриба қилиб кўрган зотлар эса: “ бу китоб қайси уйда бўлса, ўша уйга муҳтожлик ва қашшоқлик кирмайди”, - деганлар.
Абу Исо ат-Термизий роҳимаҳуллоҳнинг “Жомеъ ас-Сунан” асари “Сиҳоҳи ситта” (саҳиҳ ҳадисларнинг олти тўплами) даги учинчи китоб ҳисобланади. Бу асар ўзига хос бир нечта номлар билан машҳур. Улардан, “Жомеъ ат-Термизий” (Термизийнинг тўплами), “Сунан ат-Термизий” (Термизий тўплаган суннатлар), “Саҳиҳ ат-Термизий” (Термизийнинг саҳиҳ ҳадислари), “Жомеъ ас-Сунан” (Суннатлар тўплами) ва “ал-Жомеъ ал-кабир” (Катта тўплам) деган номи билан ҳам учрайди.
Имом ат-Термизий роҳимаҳуллоҳнинг мазкур шох асари бир неча жиҳатлари билан бошқа ҳадис тўпламларидан ажралиб туради.
Биринчидан, “Жомеъ ас-Сунан” асари фиқҳий китоблар бобларига кўра тартибланган. Ҳадис китоблари фиқҳ бобларига мувофиқ қилиб ёзилса, уни “ас-Сунан” (суннатлар) деб аташган. Шунингдек, Имом ат-Термизий роҳимаҳуллоҳнинг устози Имом ал-Бухорий роҳимаҳуллоҳ қўллаган услуб – “Жомеъ” йўналишига хос хусусиятлари ҳам мавжуд. “Жомеъ” асарларда илм, одоб-ахлоқ, муайян тарихий шахсларни фазилатлари, айрим оятларнинг тафсирлари, ислом ақидаси, дуолар каби мавзуларга оид ҳадислар жамланган бўлиши керак. “Жомеъ ас-Сунан”да эса бу қоидага мукаммал риоя қилинган. Бу асар “сунан”лик ва “жомеъ”лик хусусиятларини қамраб олганлиги бошқа ҳадис тўпламларидан афзал жиҳатларидан бири ҳисобланади.
“Жомеъ ас-Сунан”нинг иккинчи фазилатли томони шундаки, унда мазҳаб жиҳатлари ҳисобга олинган, ҳар бир ҳадиснинг фиқҳий масалаларига тегишли томонларига алоҳида тўхталиб, мазҳаб имомларининг фикр-қарашлари қайд этиб борилган. “Жомеъ ас-Сунан”нинг бу жиҳати ҳам бошқа ҳадис тўпламларида учрамайди.
Имом ат-Термизий роҳимаҳуллоҳ “Жомеъ ас-Сунан”да бошқа муҳаддислар ривоят қилмаган ҳадисларни келтиришни одат қилганлар. Асарда маълум бир мавзуга оид ҳадис келтирилганидан сўнг шу мавзуга доир ҳадислар яна қайси саҳобар томонидан ривоят қилингани ҳам бирма-бир эслатиб кетилган. Тўпламнинг аҳамиятини янада оширадиган томони шуки, мазкур саҳобаларнинг номлари “Бу бобда…” иборасидан сўнг зикр этилади.
“Жомеъ ас-Сунан”нинг яна бир фойдали жиҳати унда ҳадисшуносликда илк бор янги атама ва истелоҳлар қўлланганидир. Аабу Исо ат-Термизий йрим ҳадисларни “ҳасан-саҳиҳ” ёки “ҳасан-ғариб” деб, ёки “саҳиҳ-ғариб” ва ёҳуд “ҳасан-саҳиҳ-ғариб” деб атаганлар. Аммо бу бирикмаларни таърифламаганлар.
“Жомеъ ас-Сунан”нинг муҳим фазилатларидан яна бири асарда келтирилган ҳадисларнинг “иллат”лари ҳам зикр қилинганидир.
- “Аш-Шамоил ан-Набавия”. Бу китоб пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ташқи кўринишлари, кундалик одатларига бағишланган бўлиб, “Шамоили Муҳаммадия” номи билан Саййид Маҳмуд Тарозий роҳимаҳуллоҳнинг таржима-шарҳи сифатида ўзбек тилига ҳам таржима қиинган. Унда 408 та ривоят мавжуд.
- “Китаб ал-илал”. Ҳадис илми ва ровилар тўғрисидаги мазкур китобнинг ката ва кичик намуналари бўлган. Улар “Китаб ал-илал ал-кабир” ва “Китаб ал-илал ас-сағир” деб аталган. Айрим тадқиқотчилар “Китаб ал-илал ал-кабир”ни мустақил асар десалар, “Китаб ал-илал ас-сағир”ни муаллифнинг “ал-Жомеъ” асарининг иловаси – хотима қисми дейдилар. Тадқиқотчилар “Китаб ал-илал ал-кабир”ни иккинчи номи “ал-Муфрад бўлганини қайд этишган.
- “Тасмияту ашоби росулиллаҳ” (бошқа номи “Асмо ас-саҳоба”). Уни Ибн Ҳажар ал-Асқалоний роҳимаҳуллоҳ “Таҳзиб ат-таҳзиб” китобида айтиб ўтганлар. Асарнинг бир қўлёзма нусхаси Истанбулдаги “Сулаймония” кутубхонасида сақланади.[8]
- “Ар-Рубўийёт фи-л-ҳадис”. Санадда фақатгина тўрт нафар ровийнинг номи қатнашган ҳадислар “рубўийёт” деб аталади. Мазкур асарнинг бир қўлёзма нусхаси Истанбулдаги “Сулаймония” кутубхонасининг “Жоруллоҳ” жамғармасида сақланади. Асар ўзбек тилига таржима қилинган ва унда 177 та ҳадис мавжуд.
- “Ас-Сулосийёт фи-л-ҳадис”. Санадда фақатгина уч нафар ровийнинг номи қатнашган ҳадислар “сулосийёт” деб аталади. Мазкур асарнинг бир қўлёзма нусхаси Истанбулдаги “Сулаймония” кутубхонасининг “Аё София” жамғармасида сақланади. Имом ат-Термизийнинг “Жомеъ ас-Сунан” тўпламида фақат битта 2260 тартиб рақами билан келтирилган ҳадис “сулосийёт” ҳисобланади.
Имом ал-Бухорий роҳимаҳуллоҳнинг бу ҳилдаги “Сулосийёт”и анча шуҳрат қозонган, уларнинг сони 22 та. Имом ад-Доримий роҳимаҳуллоҳнинг “Сулосийёт”ида эса 15 та ҳадис мавжуд. Машҳур олти саҳиҳ ҳадис тўплами даги Имом Муслим, Имом Абу Довуд ва Имом ан-Насоий роҳимаҳуллоҳ кабиларнинг асарларида бирорта “Сулосийёт” ҳадис учрамайди. Шу сабабдан “Сунани Термизий”даги 1 дона “Сулосийёт” ҳадис ривоят қилинишининг ўзиёқ Имом ат-Термизий роҳимаҳуллоҳнинг ҳадис илмидаги шахсияти нақадар улуғ эканлигини ифодалайди.
Ибн ан-Надим “Феҳрист” асарида Имом ат-Термизий роҳимаҳуллоҳни “Тарих” деб номланган асари бўлганини ҳам зикр қилган. Умуман олганда, тадқиқотчилар “Китоб ат-Тафсир” (Тафсир китоби), “Китоб аз-Зуҳд” (Зоҳидлик китоби), “Китоб ал-ҳол” (Ҳолат китоби), “Китоб ал-асмо ва-л-куна” (Исмлар ва кунялар китоби), “Рисола фи-л-хилоф ва-л-жадал” (Тортишув ва ихтилофлар ҳақида рисола) ва “Китоб ал-журҳ ва-т-таъдил” (Тавсифлар ва таъна қилиши китоби) номли асарларни ҳам Имом ат-Термизийга нисбат берилади.
Имом ат-Термизий роҳимаҳуллоҳнинг қолдирган илмий мероси неча асрлардирки дунё ҳамжамиятида кенг ўрганиб тадқиқ қилинмоқда. Бунга мисол қилиб, биргина “Жомеъ ас-Сунан” олсак, Аллоҳ таоло унга мақбуллик ато этган бўлиб,у кейинг дарв олимлари, аҳли илмлари томонидан қайта-қайта ўрганилган, тадқиқ ва таҳлил қилинган. Ҳозирга қадар бу муқаддас анъана давом этиб келаётгани инсонга ўгача ифтихор бағишлайди. Бу мўтабар асарга ёзилган шарҳлар сонини аниқлаш мушкилдир Шунингдек, асарга битилган шарҳ ва таълиқларнинг кўпчилиги. Аҳли суннат ва жамоатнинг ката ва салмоқли мазҳаби – Ҳанафий олимлари ҳиссасига тўғри келади. Албатта, Имом ат-Термизий роҳимаҳуллоҳнинг илмий меросини ўрганиш ва тадқиқ қилиш жаннатмакон ўлкамизда ҳам давом этиб келмоқда. Мустақиллик йилларида буюк аждодларимизнинг ҳаёти ва илмий меросини ўрганиш мақсадида ватанимизда улар номидаги илмий-тадқиқот марказлари, таълим муассасалари ва нашриётлар очилди. Дарҳақиқат, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017-йил 14-февралдаги ПҚ-2774-сонли “Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисида”-ги Қарорлари қабул қилиниб, Имом Термизий ва Термизий алломлар меросини ўрганиш бўйича бир қатор вазифа ва топшириқлар берилди. Бугунги кунга қадар мазкур марказ томонидан марказ томонидан бир қанча салмоқли ишлар амалга оширилиб келмоқда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019-йил 17-18 октябр кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ижроси юзасидан 2020-2021 ўқув йилидан Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ташкил этилди. Кейинчалик 2024-йил “Имом Термизий” номидаги ислом институти ўз фаолиятини бошлади. Буларнинг барчаси муҳтарам юртбошимиз ва давлатимизнинг Имом Термизий ва Термизий алломлар меросини ўрганишга бўлган юксак эътибори натижасидир.
Хулоса қилиб айтган Имом ат-Термизий роҳимаҳуллоҳ оʻз даврида илмга чанқоқ, у устозларидан олган илмидан коʻра, устозлари ундан олган илми зиёда боʻлган толиби илм. Замонасида донгʻи кетган уламоларнинг назарида боʻлган муҳаддис ва фақиҳдир. У зотнинг қолдирган илмий мероси нафақат оʻзбек халқи балки бутун мусулмон уммати учун қадрли боʻлиб, уни оʻқиб-оʻрганиш, мукаммал ва муфассал тадқиқ ва таҳлил этиш, улардаги оламшумул маълумотлар ва набавий ҳадисларга амал қилиш бугунги кунимиз учун ҳам, буюк келажагимиз учун ҳам долзарб боʻлиб қолаверади.
Шунингдек, авлодларимиздан Имом ал-Бухорий ва Имом ат-Термизийга оʻхшаган яна улугʻ уламолар - муҳаддислар, муфассирлар, фақиҳлар етишиб чиқишини умид қилиб қоламиз.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
- Akram Ziyo al-Umariy. Turos at-Termiziy al-ilmiy. – Madina: maktabat ad-Dor, 1991. – b.9.
- Shamsuddin naz-Zahabiy. Siyar a’lom an-Nubalo. 13-jild. – Bayrut: muassara ar-Risola, 1992. – b.271.
- Termiziy, 1/687.
- Jaloliddin Yusuf al-Mizziy. Tahzib al-kamol. 13-jild. – Bayrut: muassara ar-Risola, 1996. – b.61-63.
- Imom Termiziy xalqaro ilmiy tadqiqot markazi. “Sunani Termiziy” sharhi. 1-jild. – Toshkent: Irfon nashr, 2021. – b33-34.
- Abdulaziz ad-Dehlaviy. Bo‘ston al-muhaddisiyn. – Bayrut: Dor al-g‘arb al-islomiy, 1996. – b84.
- Termizlik allomlar asarlarining qo‘lyozmlari katalogi. – Toshkent, 2015, - b.157.
- O‘zbekiston respublikasi fanlar akademiyasi Abu Rayxon Beruniy nomidagi sharqshunoslik instituti. “Jome’ as-Sunan” saylanma hadislar. – Toshkent: Movarounnahr nashriyoti, 2018.
Ярашев Хабиб – Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси 4-босқич талабаси
Имом Термизий ЎМИТМ матбуот хизмати
[1] Akram Ziyo al-Umariy. Turos at-Termiziy al-ilmiy. – Madina: maktabat ad-Dor, 1991. – b.9.
[2] Shamsuddin naz-Zahabiy. Siyar a’lom an-Nubalo. 13-jild. – Bayrut: muassara ar-Risola, 1992. – b.271.
[3] Termiziy, 1/687.
[4] Jaloliddin Yusuf al-Mizziy. Tahzib al-kamol. 13-jild. – Bayrut: muassara ar-Risola, 1996. – b.61-63.
[5] Imom Termiziy xalqaro ilmiy tadqiqot markazi. “Sunani Termiziy” sharhi. 1-jild. – Toshkent: Irfon nashr, 2021. – b33-34.
[6] Abdulaziz ad-Dehlaviy. Bo‘ston al-muhaddisiyn. – Bayrut: Dor al-g‘arb al-islomiy, 1996. – b84.
[7] Akram Ziyo al-Umariy. Turos at-Termiziy al-ilmiy. – Madina: maktabat ad-Dor, 1991. – b.13.
[8] Termizlik allomlar asarlarining qo‘lyozmlari katalogi. – Toshkent, 2015, - b.157.
Izohlar